Хоразм вилоятида фермер хўжаликлари пудратчиларининг деярли барчаси йиллик иш ҳақи сифатида фақат ижарага олган пахта майдонидан чиққан ғўзапояни олишади.
Тўғри, терим мавсумида пахтанинг ҳар килограмми учун белгиланган миқдорда ҳақ тўланади. Шунинг учун ижарачилар мавсум бошида озроқ пул ишлаб олиш илинжида теримда яхши қатнашишади.
Мавсум охирларида – ҳосилнинг чўғи камайиб, иш унумдорлиги анча тушиб кетган пайтда бўлса, улар умуман далага чиқмай, бошқа фойдалироқ юмушлар билан машғул бўлишади. Пахта ҳосилини охиригача йиғиб-териб олиш эса кўпчилиги шаҳарлик бўлган ҳашарчилар, талабалар ва ўқувчиларнинг зиммасига тушади.
Пудратчиларнинг манфаатдорлиги яхши бўлганида эди, улар ҳеч бир ҳашарчига иш қолдиришмасди.
Дилроз ҚУЛМУҲАММАД




