КЎЗБЎЯМАЧИЛИК

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

 

Болаларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланиш жаҳон ҳамжамияти томонидан қораланади. Ривожланган давлатлар болалар меҳнати эвазига етиштирилган хом ашёни, ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиб олишдан бош тортган ҳолатлар ҳам кузатилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикасида ҳам мазкур масалага мазкур масалага эътибор қаратилиб, болаларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик юзасидан бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинган, қонунларга ўзгартиришлар киртилмоқда, дастурлар ишлаб чиқилмоқда.

 

Аммо бу ҳужжатлар амалда тўла ижросини топмаяпти. Хусусан, Хоразм вилоятида болаларни мажбурий меҳнатга тортиш ҳамон давом этмоқда. Айниқса, пахта йиғим-терими мавсумида касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг талабалари билан бирга умумтаълим мактабларининг 7-9 синф ўқувчилари ҳам пахта йиғим-теримига сафарбар қилинди.

 

Ҳар йили кўпчилик қишлоқ мактаблари ўқувчилари камида бир ой мактабда ўқишмайди, лекин синф журналлари, давомат тўлиқ юритилиб борилади.  Нега бундай кўзбўямачилик қилишларини тушуниш қийин. Агар бу маҳалий амалдорларнинг иши бўлса, улар кимни алдамоқчи бўлишяпти? Жаҳон ҳамжамиятиними, ҳукуматними ёки ўзларини ўзларими?

 

Дилроз ҚУЛМУҲАММАД.  

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares