
ёхуд қонун химоячиси қонунни бузса…
Сирдарё вилоятининг Сирдарё хақиқати рўзномаси 2012 йил 11 апрель кунги № 29 (9613) – сонида чоп этилган “Бурчга хиёнат ёхуд қонун химоячиси қонунни бузса…” мақоласида жамоа манфаатидан ўз манфаатини устун қўйган холда таъмагирлик йўли билан бойлик ортириш мақсадида бўлган мансабда ўтирган айрим амалдор шахсларнинг кирдикорлари очиб берилган.
Сирдарё вилояти Оқолтин туманида икки ва ундан ортиқ шахсларнинг содир этган қонунни бузиш харакатлари ёритилган: :
— биринчиси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги СВОЖЖДЛКК Департаменти Сирдарё вилояти Оқолтин тумани бўлим бошлиғи вазифасида 2006 йилдан 2010 йилгача ишлаб келган шахс Абдусамат Усмоновнинг таъмагирлик йўли билан тадбиркорлардан пора олаётганлиги ва ўзининг бундай хатти – харакатлари орқали енгил даромад топиш мақсадида навбатдаги макр тузоғини ташлаётганда хуқуқ – тартибот идоралари ходимлари томанидан қўлга олинганлиги ёритилган.
— иккинчиси: Яна бир мундирли қонунбузар Оқолтин тумани ИИБ вояга етмаганлар орасида хуқуқбузарликларнинг олдини олиш гуруҳи инспектори Хайрулла Эшимов тўғрисида бўлиб, Оқолтин тумани Фарғона шаҳарчасида яшовчи фуқаро, муқаддам судланганлиги учун прафилактик хисобда турувчи Шоирахон Жўрабоеванинг ўз хонадонида яширинча қўл бола мойжувоз ўрнатиб, икки йил давомида қонунбузарлик холатларини содир этишига қарамай Хайрулла Эшимов негадир бундай қонунбузарликни била туриб яшириб келган. Профилактика инспекторининг ўз хизмат вазифасига лойқадлигидан Ш.Жўраева устамонлик билан фойдаланганлиги баён қилинган.
— учунчиси: Яна бир ички ишлар ходими – туман ИИБ ХООБ профилактика катта инспектори Шавкат Қодиров ўз хизмат вазифасини қасддан бажармаганлиги сабабли давлат ва жамоат манфаатларига катта зиён етказди деб билдирилган.
Шунингдек, мақолада: Ойни этак билан ёпиб бўлмагандек, мазкур хуқуқбузарларнинг хатти – харакатлари тегишли идоралар томонидан фош этилганлиги ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра жазо белгиланганлиги маълум қилинган.
Тўғри, қонун барчага баробардир, қонуннинг устиворлигини таъминлаш барчамизнинг бурчимиздир.
Зеро қонун устиворлиги – юрт фаравонлигидир. Кимки қонун талабларини қўпол равишда бузса, давлат манфаатларига зиён келтирса, у ким бўлишидан қатъий назар унга жазо муқаррардир.
Халқда “Кўза кунда эмас, кунида синади” деган нақл бор. Мазкур нақл шундай қонунбузарларга нисбатан бўлиб, хар қандай содир этилаётган жиноятга вақти – соати билан жавоб берилиши керак.
Каримжон БОЗОРБОЕВ
“Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати Сирдарё вилоят бўлими раҳбари



