БОШЛИҚ ЭРКАЛАТГАЧ, ХОДИМ ТАЛТАЯДИ-ДА

Саида ҚУРБОНОВА

ҲАДИДАН  ОШГАН НАЗОРАТЧИ

 

      Пахтакор шаҳар  Навоий  кўчаси  ханодонларида   яшовчи  аёлларнинг айтишларича,  туман электр тармоғи назоратчиси  Қобилов Зоҳид  ўзича далолатнома тузиб, «қарздорлигингиз  бор»  деган  бахона  билан уйларнинг чироқларини  ўчириб кетган.

 

– Мен  касалхонада  ишлайман. Ҳоҳласам-ҳоҳламасам  ҳар  ой  иш  ҳақимдан  20, 30 минг  сўм  электр  энергияси  учун  қайтариб  қолади. Қарздорлигинг  борми,  йўқми,  ҳеч  ким  сўрамайди. Март  ойи  иш ҳақимиздан  ушлаб  қолинган  пул  ўтмаган  экан. Атиги, минг сўм  қарзим  бор. Март  ойида  ушлаб қолинган  пул  электр  энергия  ҳисобига  келиб  тушса, ташкилот  мендан  қарз  бўлиб  қолади. Назоратчи  Қобилов  Зоҳид  буни  тушунишни  ҳам ҳоҳламасдан  нималарнидир  ёзиб, ҳисоблагичдан  симларни узиб  ташлаб, ҳисоблагични муҳурлаб  кетди. Икки  кун  бўлди, уч нафар фарзандим  билан чироксиз,  қоронғида қийналаиб  ўтирибман. Эрталаб  болаларимнинг кийимларини дазмол  қилишим керак, кийинтиришим, овкатлантиришим  керак. Мен  қарз  бўлсам, огоҳлантиришлари  керак эмасми? Назоратчига  «тўлайман,  ёқиб  беринг», десам, у “Мен  акт  ёзганман, энди  31 минг сўм  жарима  тўласангиз  ёқиб  бераман”, деб  айтаяпти. Нима  учун  мен  жарима  тўлашим керак,  – дейди  бу  хаксизликлардан  кийналиб   Ф. Исмли фуқаро.

         Худди  шу  кўчада яшовчи  М. Исмли шахс эса:

   –  Бир  ҳафта  бўлди  уйимнинг  чироғини  ўчириб  кетганига. Икки  нафар  ёш  болам бор.  Қийналиб,  кечаси  қўрққанимдан  қўшнимнинг  уйга  чиқиб  ётаяпман. Эрим  билан ажрашганман. Алимент  ололмаяпман. Ўзим  ишсизман. Ҳар  ой  болаларимнинг  нафақа пулидан  тўлаб  бораяпман. Ҳозирда  30.000 сўм  қарзим  бор. Назоратчидан  май  ойи қарзимни  узишимни  айтиб,  чирокни  ўчирмаслигини  илтимос  қилдим. Назоратчи менга қараб  «00  килиб  бераман, фақат  иккимиз  келишсак  бўлди» деди. Мен унга “Уялинг  шу гапни  айтгани. Мен  бунақанги  нон  емаганман ҳали”,  дедим. У эса  30.000  сўм қарзим  учун  огоҳлантирмасдан  чироқни  ўчириб  кетди,  – дейди.
             Шу  кўчада  яшовчи яна  бир  ханодоннинг  чироқларини  ўчиришган. 

 – Эри  анчадан буён  касал.  Қариндошлари  даволатиш  учун  қишлоғига  олиб кетишган. Ўзининг  қўлида  ёш боласи бор, ката болалари ҳам  ҳали  ёш. Ҳеч  қандай даромади  йўқ. Ҳатто  боласига  нафақа  ҳам  олмайди.- дейишди қўшни аёллар.
              Туман электр тармоқлари идораси раҳбари  ходимининг  қилиб  юрган  ишларидан бехабар  бўлса  керак,  деган  фикрга  бордим  ва  аёллар  билан  бирга-бирга туман  электр тармоқлари   идорасига йўл олдим.  Пахтакор  туман  электр  тармоқлари идораси   бошлиғи Тўлқин  Абдураҳмоновнинг  ҳузурига  аёллар  билан  бирга  кирдим.  Аёллар  ҳасратларини бошлиққа  тўкиб соларкан, улар назоратчининг  ҳаракати  нотўғрили эканлигини, бирининг минг, бирининг  30.000 сўм қарзи борлигини,  қарзини  тўлаймиз  деса-да, ходими  қулоқ солмаганлигини, қарздорлиги   бў тақдирда ҳам, биринчи марта хам огохлантириши лозимлигини,  қарзини  узуш  учун маълум  бир  вақт бериши зарурлигини,  далолатнома тузиш  учун  асос  йўқлигини,  чунки электр  тармоғидан яширинча  ёки  нотўғри фойдаланмаганлигини айтишди.  

 

                Аёллар  бошлиққа  куйиб-пишиб  тушунтиришди.  Афсус,  электр идораси раҳбари “Ходимим  тўғри  иш  қилган. Қарзингизни  тўлаган  бўлсангиз,  31.000  сўм жаримасини ҳам тўлаб қўясиз. Кейин  айтаман, уйингизнинг чироғини ёқиб  беришади” деди ўта бепарволик билан.

 

Бошлиқнинг  гапини  эшитган  аёлларнинг  асаблари  қақшаб  кетди. Улардан бири идора раҳбаридан  қандай  ҳолатларда далолатнома   тузиш лозимлигини сўради.   
              –  Мен  мол  эгасиман. Ҳоҳлаган  пайтда  АКТ  тузишга  хаққи  бор. Боринг,  банка бориб  31.000 сўм  тўлаб, квквитанциясини  олиб  келинг. Тўламасангиз  чироғингизни ёқмайман, – дея ушқириб берди.

 

            Хуллас, раҳбар   аёлларни  тушунишни  ҳам,  эшитишни  ҳам  ҳоҳламади.  Бошлиқнинг  бу  такаббурлиги    иқтисодий  қийналган  аёлларнинг  нафратини  баттар кучайтирди. 

 

        Аёлларга  туман  прокуратурасига  мурожаат  қилишни  маслаҳат  бердим.
      

        Ҳа-аа, бошлиқ  эркалатгач,  албатта,  ходим  талтаяди-да.

 

Саида  КУРБОН

“Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати Жиззах вилоят бўлими раҳбари

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares