МАТБУОТ ХАБАРЛАРИ

Носир Зокир

 

                   Бир  неча   йилдан  буён  «Кросс» номи  остида  газета   чоп  этилади. Турли   йўналишдаги   крассвордлар билан   бир  қаторда  машхур  қизиқчи  Обид   Асомовнинг   ҳангомалари   ҳам   бу  газета   саҳифаларидан   жой   олади. Илгарилари  ҳангомалар   бошланиш  жойида  О.Асомовнинг   кичкинагна   сурати  ҳам   бор  эди. Қизиқчи  ҳақида   ҳар  ҳил  гап  сўзлар   кўпайиб  кетгач,  Обиджоннинг   расми   олиб  ташланди. Лекин   ҳангоманамо   сўзлар  ҳали   чоп   этилмоқда.  Шулардан   бири  эътиборимни   тортди.  Унда   шундай   дейилибди: «ПАРВОЗ  ЭТИШНИ  ХОҲЛАГАН  ЭДИ, ЛЕКИН БОШҚАЛАР  ЧЎҚИБ   ТАШЛАШДИ.»  Чўқиб  ташлашади-да. Чунки у  қарға   эмасда.  Қарға   бўлганда   «Қарға   қарғанинг   кўзини   чўқимас»  эди.

                                                            

                                               *                   *                     *

                  Яна   шу   газетанинг  иккинчи  саҳифаси    ҳошиясида   шундай   сўз   ёзиб  қўйилибди:  « ЭСКИ  ҚЎШИҚЛАРНИНГ  ЯНГИ  ҚЎШИҚЛАРДАН   ФАРҚИ  ШУНДАКИ, УЛАРНИ  КАМРОҚ  ЭШИТТИРИШАДИ.»

       Эй,   хайриятей, бизнинг   матбуотда  ҳам  ошкоралик   бошланди,  шекилли. Ҳеч   бўлмаса    эски,  мумтоз   қўшиқларимизни   камроқ   эшиттиришаётгани   ҳақида   ёзишибди-ку.

          Биз   учун  шу  ҳам   катта  гапда.                                  

                                     *                   *                     *

                   «Эрудит»   газетасида   Дунё   мамлакатларидаги   давлатлардаги   ноодатий  солиқлар   ҳақида   мақола   чоп  этилибди. Унга  кўра, Англияда  Генрих   ҳукумдорлик   қилган  1100-1135-  йилларда   қўрқоқлик   учун   солиқ   тўланган  экан. «Қирол   учун  курашишдан  бош  тортган  англиялик   қўрқоқлар   ана  шундай   солиқ   тўлашган. Генрих  даврида  бу  солиқ   унча  катта   бўлмаган. Лекин   унинг  ўрнига    Иоанн  келгач,   қўрқоқлар   солиғини   300 %  га   оширади  ва  бу   сиёсат  300   йил   давом   этади»,  деб   ёзади   газета.

           Буни  қарангки, Гвинеяда   ҳозиргача  фуқорлар   ТИНЧЛИК   учун   солиқ  тўлашар   экан.  Фуқоролар   ҳар   бир     тинч,  урушсиз   ўтган   йил   учун    давлат   хазинасига  700  франкдан  юборар   эканлар.  Агар   бизда   ҳам   шу   икки   солиқ   тури   жорий   қилинса   борми?!    Давлатимиз   хазинаси  тўлиб,   коммунал   хизматлардаги   муаммоларимиз ҳам   ҳал   бўлармиди?

                                                    *                   *                     *

                                              «Наманган   ҳақиқати»  газетасида   «Тут   дарахтига   болта   ураётганлар» деб  номланган   мўжазгина   мақола   чпо   этилан. Унда  муаллиф  М. Сулаймонов   вилоятнинг   ҳамма   туманларида  фуқоролар   тут  дарахтини   кесиб   юбораётганлари, шундай   инсонлардан    ўтган   йили  17,3   миллион   сўм  пул  ўндириб   олингани   ҳақида   ёзади   ва  мақоласини   шундай   давом   эттиради: «  Аёлларимиз   эгнига  шоҳи-атласлар   қанчалик   ярашади. Бу   мато   ўз – ўзидан   яратилавермайди.   Болта   кўтариб    тут   дарахтидан   ўтин  қилиш  ниятидаги   ҳамюртларимиз   бир   зум   ўйлаб   кўришсин. Тутнинг  ҳам   уволи  бор.»   Мақола   муаллифи  ва  бу   мақолани  чоп  этганлар   ҳам   бир   ўйлаб  кўришса   бўлар  экан.   Одамнинг   ҳам   уволи  бор. Қиш бўйи      уйида   гази   бўлмаган   кишилар  ночорликдан   дов-дарахтларни   кесиб   ёқишга   мажбур   бўлмоқдалар. Бундай   муаммоларни   ёритиш   ҳам   керакдур. Лекин   газетачиларимиз      буни   ёритишдан   олдин   “Нега   газ    қиш   кунлари   аҳолига   етарли  даражада   етказиб   берилмади?”, деган   саволнинг   жавобини   топишга   ҳаракат   қилганларида  яхши   бўларди.         

                                                *                   *                     *

                        «Эрудит»  хабарига  қараганда, Белорусиянинг   президенти  А. Лукашенконинг  12   ёшли   набираси  Вика   яқинда  кино   соҳасидаги   дебютини   бошлади.  У  «Шам  қаршисидаги   башорат»   фильмида   рол   ижро   этди. Аммо   фильм   ижодкорлари    қизалоқ   суратга  тушган   барча   лавҳаларни   монтаж   жараёнида   картинадан   олиб  ташлашди.  Ҳа, дунё   жамоатчилиги  картинадаги   роллардан   бирини  Европадаги    диктатор  деб  тан  олган шахснинг    набираси   ижро этганлигини    билиб  қолишса,  картинани   кўришмаслиги   ҳам   мумкин   эди-да. Оқибатда,   картинага   қилинган    сарф – харажатлар   ўзини   оқламаслиги   мукин   эди.  Бу   Лукашенко   тириклигидаги   бўлаётган  ишлар. У   ишдан   кетгач,  фарзанду   набираларининг   ҳоли  не  кечар   экин? Диктаторлар   ўзлари   қолиб,  зурриёдларини   ҳам  ноқулай   аҳволга   солиб  қўяр   эканлар-да?…                                    

                                        *                        *                           * 

               «Наманган   ҳақиқати»  газетасида  Тожикистон   чегарачиларининг   оч   қолаётгани   ҳақида   хабар   босилибди.  «Чегарачилар    «йиғди-йиғди»  билан   овқатланишмоқда.  Пул   топилмай   қолганида  улар   ҳарбийлик   махсус   кийимлари, баъзилари   эса ҳатто  жанговор   ўқ-дориларини  ҳам   сотиб   юборишаяпди»,  дейилади  газетадаги   хабарда.Тожикистонда-ку   барчаси   ошкора  айтилаяпти   экан. Биз  бечоралар   эса   чегарачиларимизнинг   фолияти   ҳақида   ҳеч   вақо   билмаймиз.                                

                                        *                        *                           *

              «Стадион»   газетасининг   ҳабар   беришича,  «Шўртан»  ва «Қизилқум»   футбол   клубларининг  Қибрайда   бўлиб   ўтган   мавсум   олди   ўйинида   Қашқадарё   жамоаси   ўйинчиси  Раҳматулло   Бердимуродов  бир   ўйинчи   билан   тўқнашиб   кетиш  натижасида   жиддий   жароҳат  олади. Бердимуродов   шифохонага   олиб  борилгач,   уни   калтакланган деб гумон қилган шифокорлар    милицияга   қўнғироқ   қилиб  юборишади. Стадионга   етиб   келган   милиция   ҳодимлари  «Шўртан» клуби   шифокорини   оёғини  ерга   теккизмай   маҳкамага   олиб   кетишади.   Беайб   шифокор воқеани   қоғозга   ёзиб  бериб,   зўрға  қутулиб  қолади.

 

Носир  ЗОКИР 

“Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати Наманган ва Фарғона вилоятлари бўйича координатори

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares