
(таржимаи ҳолдан)
Бу воқеани мақтаниш учун айтиб бермоқчи эмасман. Аксинча, ўтмишдаги ҳаётини яшириб, ўзини “ноёб” инсон қилиб кўрсатишга уринган, баъзиларга нисбатан, шу воқеа сабаб, ўз таржимаи холимдаги салбий томонларимни ҳам айтиб ўтмоқчиман.
Раҳматли дадам, Патхиддин хўжа Зайнобиддин махсим ўғли, яхши ниятлар билан мени рус мактабда ўқитишга бергандилар. Дадам мени кечирсинлар, лекин мен рус мактабида ўқишни ёлчитолмадим. 5-чи ва 7-чи синфларда кўчолмай икки марта синфда қолдим.
Рус тили, немис тили ва алгебра фанларидан қип-қизил “иккичи” эдим. Лекин тарихдан, географиядан, адабиётдан “4” бахоларга қўшиб, онда-сонда “5” ҳам олардим.
Рус тилида акценцсиз гаплашсам-да, имлода жуда бўш эдим. “Солнце”ни “сонце” деб, “сердце”ни “серце” деб, “поздно”ни “позно” деб, “моя”ни “мая” деб, “его”ни “ево” деб, яъни, шу каби сўзларни, қандай талафуз этилса, шундай ёзардим. Уй ишларини “3”, “4” баҳоларга бажарсамда, диктант ва иншолардан биронта “3” баҳо олмаганман, ҳаммаси “2”.
Ҳолбуки, 3-та фандан ўзлаштиролмаган ўқувчи, синфда қолдириларди. 7-чи синфда, иккинчи марта синфда қолганимдан сўнг, ўзимдан 2 яшар кичик болалар ичида, синфда “мирза терак” бўлиб ўтиришдан номус қилиб, ўқишни ташлаб, 14 ёшдан, ошхонада (ўша пайт, “безприказ” дейиларди) меҳнат фаолиятимни бошлагандим. Ўрта мактабни эса, бир амаллаб, кечки мактабда тамомлаганман.
Маълумот учун, яна, айтиб ўтишим керак-ки, йиллар ўтиб, ижодга иштиёқ ўйғонгани боис, вилоят “Коммунист” газетаси қошидаги “Ишчи-дехқон мухбирлари” номли 2 йиллик курсни тамомлаганман. Ҳуқуқбонлиқ фаолияти билан шуғиллана бошлаганимда эса, Андижон “Бобур” номли Давлат уневирситети қошидаги бизнес мактабининг “Иқтисодчи-ҳуқуқшунос” номли 3 йиллик курсини сиртдан тамомлаганман.
Айтиб бермоқчи бўлган воқеям эса, қуйидагиса бўлган эди:
6-чи сифда, бир куни математика ўқитувчимиз, Винамин Аркадиевич, алгебрадан уй вазифасини бераётиб, синфга ҳазил қилиб, “Эта задача очень трудная, кто её решит, получит две пятёрки”, деди.
Юқорида айтганимдек, алгебрадан биронта 3 баҳоим ҳам йўқ эди, “круглый двоичник” эдим. Ўқитувчининг ҳазилини “тўғри” тушиниб, бирданига 2-та беш баҳо олиш истагида, ловиллаб ёниб кетдим. Кейинги, алгебра дарси 2 кундан кейин эди. Мен, икки кечаю, икки кундуз, ухламай, 5-чи синфдан тортиб, алгебра китобларини титкилаб юриб, охири, масалани ечдим.
Винамин Аркадиевич кейинги дарсни бошлар экан:
– Так, значит… наверно, ни кто не решил задачу, или кто решил(?), поднимите руку, – деди.
Синфимизнинг энг аълочиси, Наташа исмли қиз билан мен қўл кўтардик. Ўқитувчимиз, ханг-манг бўлиб, деярли юғуриб (“иккичи”га мувофиқ, охирги партада ўтирардим), олдимга келди. Дафтаримни олиб кўриб:
– Кто тебе решил задачу, – деди. Мен:
– Ни кто, я сам решил, – деб жавоб қилдим. У:
– Выйди к доске, ну-ка покажи, как ты её решил, – деди.
Мен доскага чиқиб, дафтарда қайдай ёзилгани эсимда йўқ, масалани бошқа вариантда ечиб бердим. Ўқитувчимиз:
– Слушай, Зайнабидинов, если захочешь, оказывается можешь. Ну, молодец, ну, молодец! Садись, на первый раз я поставлю тебе четвёрку, – деб, бирданига менинг кайфиятимни тушуриб юборди. Мен:
– Винамин Аркадевич, вы говорили, кто решит задачу получит две пятёрки, – дедим. Ўқитувчим, пинак бузмай:
– Следующий раз обязательно пять поставлю, садись, – деди яна.
Мен, журналдаги фамилиям рўпарасидаги қатор “2”-ларнинг ёнига “4” қўилганини, алам билан кўриб турдим. Мен 2-та “5” хазиллигини хис қилардим. Лекин мен барии-бир “5”га лойиқ меҳнат қилгандим. Шумшайиб, жойимга бориб ўтирдим. Дарс давом этди. Дарснинг ўртасида, ўрнимдан туриб:
– Винамин Аркадивич, когада я не делаю домашнее задание, вы всегда мне ставите двойку. Почему вы сейчас другим не ставите двойки, – дедим. Винамин Аркадиевич исёнимни дарҳол пайқади ва дарҳол уни бостирмоқчи бўлиб:
– Это не тебе решать, кому я какие буду ставить оценки. Сядь на место! – деб ўшқирди. Мен:
– Не сяду, – деб, сумкамни олдимда, кўзларим ёшланиб, синфдан чиқиб кетдим.
Ўқитувчи: “Куда пошёл, вернись, вернись”, деганича қолди.
Шу бўйи мактабга 2 хафтача, бормадим. Эрталаб, сумкамни олиб, мактабга кетгандай, уйдан чиқиб кетардим. Кўчаларда кезиб, ўқиш вақтини ўтказиб, уйга, мактабга боргандек, қайтиб келардим.
Нихоят, синф рахбаримиз, тил-адабиёт ўқитувчиси, Тайисия Васильевна уйимизга келди. Дадам ишда эди. Муаллимам, онамга, менга яхши гапириб, эртага албатта мактабга боришимни тайинлаб кетди. Кечқурун, Оллоҳ рози бўлсин (чин дилдан айтяпман), баданимда дадамнинг камари тушмаган жойи қолмади.
Эртасига мактабга бориб, ўқишни давом этдирдим. Алгебра, аввалгидек, мени қизиқ тирмасди. Ўқимасдим ҳам, ёзмасдим ҳам, уй вазифаларини қилмасдим ҳам. Лекин Винамин Аркадиевич, менга “2” қўймай қўйди. Йиллик баҳоимни “3” қилиб қўйиб берди. Икки фандан “2”-ларим борлиги учун, кузги синовга қолиб, ўша йили, ҳар ҳолда, синфдан кўча олдим. Бу, ўзига хос, кичик бир ғалабам эди.
Мухими, ўша мураккаб математик масалани еча олишим, маълумотининг даражасидан қатъий назар, инсон қунт билан ишга киришса, мақсадга ета олишига, менга тушунча берганди.
***
Андижон
24 04 2012



