ВАТАН ЯГОНАДИР

 

Карим Базарбаев

Четдан туриб тош отишар, заминингга зор бўлиб,

Бахтдан улар бенасибдир, яшайдилар хор бўлиб,

Чорасиздир бечоралар бошқа ишга ярамай,

Юртим учун НЕ ҚИЛДИНГИЗ йигирма йил бор бўлиб?

Бахти қаро юртфурушлар, катта очинг кўзингиз.

XAЛҚ авоммас, эндиликда ўйлаб айтинг сўзингиз.

Катта карвон буюк йўлда, хурманг хориждан туриб,

Ўйлаб кўринг, шундай XAЛҚга лойиқмисиз узингиз ?!

 

Мавлоно Нажмиддин Кубро авлоди

 

Ўзбекистон келажаги буюк давлат эканлиги рост, аммо буни ҳар ким ҳам тушунавермайди.

Мен бир оддий инсон, улуғ мақсад, фуқаролар хақ—ҳуқуқини ҳимоя қилишга бел боғлаб, иш юритар эканман, бир муҳтож инсонга ёрдам берганимдан – бағоят ўзимни бахтиёр сезаман ва олиб бораётган саъйи – ҳаракатим билан мағрурланаман, чунки Она Ватан ичра хизматим борлигидан хурсандман, эртага ортга назар ташлаганимда, «мен шу азиз диёримиз учун нима қилдим?”, деган саволга иккиланмай жавоб бера оламан.

Афсуски, сўнги вақтларда пайдо бўлиб қолган ноқонуний «Андижон: адолат ва тикланиш» ташкилотининг интернет орқали чоп этаётган айрим хабарлари билан танишиб, мушоҳода қилиб туриб, шундай фикрларга бораман:

«Ватан битта, ҳар бир инсоннинг киндик қони тўкилган ер, унинг Ватанидир, ўз юртига тош отган шахс «ношукур бандадир».

Бир гуруҳ уюшган шахс, четдан туриб, ўз Юртига тош отар экан, бундай шахслар шу юртнинг асл фарзандилари эмасдирлар.

Йигирма йилдирки, шундай холатни одат қилиб олгансизлар.

Агар ўзингизни шу Юртнинг фарзандиман деб хисобласангиз, орқангизга бир назар ташлангларчи, четдан туриб, Ватанимиз равнақига нима ҳисса қўшдингизлар?

Бирон-бир хайрли ишларни қилдингизми? Афсуски, йуқ! Аксинча, ўз Она Юртингизга нисбатан ғийбат қилиш, маъломат тошларини отишу, мағзава тўкишдан бошқани билмадингизлар.

Ташкилот тузиб, авомни ортингиздан эргашишга ташвиқот қиласиз, лекин бир нарсани унитманг, йигирма йил олдинги авом, ҳозир халққа айланган ва энди Сизларга кўр-кўрона эргашмай, чуқур мулоҳаза билан ўз фикрини айта олади.

Хақиқатдан ўзингизни, шу Ўзбекистоннинг асл фарзандиман, деб ҳисобласангиз, хорижнинг илғор янгиликларини киритинг, сармоялар олиб келинг, халқнинг фаровонлигини оширишга хисса қўшинг, токи, Сизни билганлар, Сизга ҳурмат билан қарашсин.

Тўғри, Давлатимиз олиб бораётган сиёсатда камчиликлар бордир, кимлардир амалдаги қонунларимизга зид ҳаракатлар қилмоқдадир, Ватан ичра, давлатимиз ютуқларини кўра олмай, оёғига болта урмоқни ният қилганлар хам йўк эмасдир , «шоли ичра курмакдек» бундайлар ҳам топилади, аммо булар бари вақтинчадир, буюк келажак сари интилаётган давлатнинг келажаги порлоқлигини унитманг.

Энг асосийси, Юрт тинчлиги, осойишталиги, Ўзбекистон замини узра қуёшнинг зарин нурлари ёғилаётгани, босқичма – босқич халқнинг фаравонлиги ортиб бораётганлигини ёддан чиқарманг.

Юқорида кайд этганимдек, мен бир оддий Ўзбекистон фуқароси, ўз фикримни билдирар эканман, биламан, менинг бу фикрларим кимларгадир қаттиқ ботади, кимларгадир ёқмайди, лекин буларнинг барчаси хақиқатдир.

Сўзимнинг интиҳосида, улуғ ўзбек адибининг тўрт мисра шеърини келтириб ўтмоқчиман, керакли хулосани ҳамма ўзи чиқаради, деган умиддаман.

 

Менинг икки онам бор,

Иккиси ҳам меҳрибон.

Бири менга сут берган,

Бири эса ширин нон.

Бири мени бағрида

Булбул каби сайратди.

Бири эса қалбида,

Қушча каби яйратди

Биринчиси жон онам,

Иккинчиси ҳур Ватан.

Иккисига баробар,

Қурбон бўлсин жону тан.

 

 

                                    Карим Базарбаев

“Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Сирдарё вилояти бўлими раҳбари

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares