
«Озодлик» Радиоси орқали,«Бирдамлик» Халқ Ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев,икки ой муқаддам янги тузилган “Ўзбекистон Ҳалқ Ҳаракати” ном остида тузилган радиқал ташкилотнинг раҳбари Муҳаммад Солиҳни бахсга чорлаганда,жуда хурсанд бўлган эдим. Чунки,ҳақиқат бахсларда рўёбга чиқади.
Кутилмаганда М.Солихни «Чориев мени тенгим эмас,мен Каримов билан тортишаман» деган мазмундаги гапи кўплар қатори,менинг учун ҳам кутилмаган воқеа бўлди. Чунки,мен М.Солиҳни сиёсатда одил инсон деб билардим.
Эхтимол Баходир Чориев сиёсатда катта тажрибага эга эмасдир. У Абдураим Пўлат ва бошқа баъзи ўзи қилолмас,кўзи кўролмас шахшларнинг тухмату иғволарига сабр-тоқат қилиб келди. Баъзилар сингари шаллақилик қилиб тортишиб ўтирмади. Лекин у баъзилар сингари чет эл мамлакатдан қуним топиб,Ўзбекистонда яшаб курашаётган сафдошларин унутиб қўйгани йуқ. Бахоли қудрат тажриба ортирмоқда. Ўзбекистондаги тузумни ўзгаритириш учун нималарнидир қиляпди. У бу курашда бошқача йўл топгандир. Лекин бу йўлни ҳам хурмат қилиш керак,менимча.
Аҳир ўзимиз хукуматни очиқ бахсга киришаолмасликда,мухолиф фикларга чидай олмасликда айблаймиз-ку. Ўзгача фикрларимизга сабр-тоқат билан муносабатда бўлишимиз,бир биримизни хатоларимизни кўрсатиб,бир-биримизга нисбатан кечиримли бўлишимиз керак эмасми. Тўғри,мен хозир Б.Чориев рахбарли қилаётан ташкилотда фаолият олиб боряпман. Лекин мен М.Солихни душмани эмасман. Бир пайтлар М.Солих юксак хурматга лойиқ сиёсатчи бўлган. Лекин ҳаёт бир жойда турмайди. М.Солиҳ билан А.Пўлатовнинг ўтмишлари бор ва улар ўз ўтмишлари билан яшайдилар.
Баҳодир Чоривнинг эса келажаги бор ва унинг ютуқлари хали олдинда. Мен бунга аминман. Лекин у билан М.Солиҳ очиқ мулоқотда бахслашишдан бош тортганлиги 20 йил аввал президентликка давогар бўлган сиёсатчини обрўсини анча тушириб юборди десак,муболаға бўлмайди. Янги тузилган,ҳозирда,рост-ёлғонлиги ҳам номаълум “ЎХҲ”-ни қандай ташкилотлиги ҳақида Ўзбекистон ичкарисида ҳам турли фикрлар мавжуд. Агар бахс-мунозара бўлиб ўтса,бу ташкилотни,аслида қандай ташкилот эканлиги аён бўлади,ва балки ҳалқ бизга эмас,шу ЎХҲга эргашар.
«Озодлик» радиосидаги укаларим,хамкасбларимдан ҳам илтимос қилмоқчиман «Озодлик»ни халқ орасида обрўси бор. Бу обрўни асрашга ҳаракат қилинглар. Тарафкашликка ўрин берманглар. Кейинги бир ой мобайнида мухолифатдаги биргина “ЎХҲ” кўпроқ тарғибот қилинди. Бошқа ташкилотларни фаолияти ҳақида ҳам эшиттиришлар бериб борилиши керак. Бошқа ташкилотлар ҳам фикрларини халққа етказишда,«Озодлик» Радиосидан фойдаланишга ҳақлилар. «Озодлик» Радиоси турли фикрлар минбаридир. Тарафкашликка йўл қўймаслиги керак. «Озодлик»даги укаларим мени жуда яхши тушунишади. Мени уларга қанчалик хурматим баланд эканлигини ҳам қалбан сезишади деган умиддаман. Бир томон бахслашишни истамоқдами,келинг бахсга йўл очиб берайлик.
Албатта,М.Солиҳ ўзи ҳам бундан ўзини олиб қочмаслиги керак. Зеро,ҳозирдан очиқ мулоқотдан ўзини олиб қочган сиёсатчидан,кейинчали нимани кутиш мумкин?!
Носир Зокир



