ЎЗБЕКИСТОН: ЯНА БИР ПОРТЛАШ…

 

            Ўзбекитсон пойтахти Тошкентдаги  газ заправкаларининг бири  портлаб кетганига ҳеч қанча  ҳам бўлгани йўқ. Буни қарангки, бугун, 8 апрель  – якшанба куни тахминан соат  17. 00 ларда  Қашқадарё  вилояти Шаҳрисабз туманидаги метан газ қуйиш шаҳобчасида ҳам катта портлаш содир бўлди.  Гувоҳларга кўра, газ қуйдириш учун заправкага кирган ласетти  автомашинасининг газ балони портлаган. Бу  фалокат натижасида айнан ўша машинага газ улаш билан машғул бўлган мазкур шаҳобча ишчиси,   28 ёшли  Авазов Зафар бевақт оламдан кўз юмди.  Хайриятки, транспорт бутунлай яроқсиз аҳволга келган бўлишига қарамасдан, ласеттининг  яраланган ҳайдовчи омон қолган. Маълумотларга қараганда, бу портлаш метан газ қўйиш шаҳобчасига жиддий зиён етказган. 

             Бу машъум фожиа  орамиздан эрта олиб кетган Авазов Зафардан қолган якка-ю ягона жажжи қизалоғига, ота-онаси, рафиқфаси, қариндош уруғларига  “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати чуқур таъзия билдиради.

 

               “Бирдамлик” Халқ Ҳарақати Қашқадарё вилоят бўлими матбуот хизмати

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares