Ҳурматли редакция!
Агар кимдир Ер юзидан адолат излаб тополмаса, хафа бўлмасин. Сабаби, у боқий дунёда осий бандаларга кўрсатиш учун олиб қўйилган. Инсон жуда хоҳлаган тақдирида ҳам уни бу ердан топа олмайди. Боиси — унинг адолати кимларгадир адолатсизлик бўлиб қолади.
Ўткинчи дунёда адолат ўрнатаман деганлар ҳам бу гаплари билан кимларгадир адолатсизлик қилиб қўйганлар. Нега дейсизми? Чунки ҳамманинг ўз ҳақиқати бор. Ҳақиқат учун курашаётган инсонларни Крилов масалидаги чўртанбалиқ, қисқичбақа ва оққушга ўхшатиш мумкин. Асли ҳақиқат ўртада-ю, лекин уни ҳамма ўз томонига тортаверади.
Қаерда тортишаётган одамларни кўрманг, ҳаммаси ўзича ҳақ. Ўртада адолат ўрнатиб бераман деб хомтама бўлманг, иккисини тингласангиз ҳам иккиси ҳақдек кўринаверади. Бир амаллаб айбдорни топиб берсангиз, тўртинчи одам сизнинг адолатсизлик қилаётганингиздан нолиб қолади. Бошингиз айланиб кетди-а? Фалсафа ўзи шунақа бемаъни нарса. Ичига кириб борганингиз сари сизни ташқарига улоқтириб ташлайверади. Ёмон томони ундан воз кечишнинг ҳам иложи йўқ. Чунки мусбатни манфий эмаслигини билиш учун математикадан олдин фалсафа ва мантиқ керак бўлади.
Ўзоқ йиллар давомида мен кундалик ҳаётда,матбуотда,жамиятда одамлар ўртасида рўй бераётган турли принсиплар,айниқса,ҳуқуқ тартибот органлари соҳасида кўпроқ учрайдиган “адолат”ва “адолатсизлик”ни кўзатганман.
Охирги йиллар давомида дунё миқёсида рўй бераётган нотинчликлар,барча мунозарали баҳслар,туқнашувларнинг асосий сабаби адолатсизликлар оқибатидан бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас ва мен ҳам булар тўғрисида оммавий ахборот воситаларига таҳлилий мақолалар ҳам ёздим.Лекин,менинг хулосам, жаҳонда бу тушунчаларни тартибга соладиган бир мукаммал тизим бўлмасада,бунинг ўзимизни жамиятда одамлар ўртасида бор бўлса,мутасаддий идоралар томонидан ҳал қилишга имкониятлар борлигига ишонар эдим.Аммо соҳага ишим ҳам тушмаган ва уни ҳаётий тажрибамда кўрмаган ҳам эдим…
…Қизим Дилшодахон 2001 йили турмуш ўртоғи Демурсад қишлоғида яшовчи Ҳикмат Абдумуҳамедовдан ажрашди.Икки нафар фарзанди бор тунғич қизи 16 ёшни қаршилаяпти, уғли 10 ёшда.Шунча йиллар давомида фарзандларнинг отаси Ҳикмат бирон маротиба ҳам ўларнинг ҳол аҳволларидан хабар олмади.Ўзимиз тарбияладик,ўғлини суннат туйини ҳам ўтказдик.Ўз хоҳиш истаки билан бирон маротиба ҳам моддий томонидан ёрдам бергани ҳам йуқ.
Ўтган йилнинг апрел ойида Дилшодахон фуқаролик суди буйича Риштон туманлараро судининг раиси Қодирқулов номига алимент ва туланмаган утган ойлар учун Оила Кодексининг 139 моддасига асосланиб ДАЪВО АРИЗА ёзди.Орадан икки ой ўтиб,алимент чиқариш учун суднинг буйруғи чиқди.Ўтган туланмаган давр учун лом лим ҳам дейилмапти.Масъалага ойдинлик киритиш учун фуқаролик суди девонхона мутассадийсига мурожаат қилдик.”Ўтган туланмаган давр учун ДАЪВО АРИЗА ёзиш керак”деди расмий вакил.
-Биз “ДАЪВО АРИЗА” ёзганмиз,-дедик вакилга.
-Булиши мумкин эмас,-дедию ариза жилдномасини олиб чиқди.
Не куз билан курайликки.”ДАЪВО АРИЗА”нинг “ДАЪВО”си қалам билан учирилган.
-Нима учун бундай қилинган?-деб сураймиз расмийдан.
– Даъво аризада “фалон вақтдан фалон вақтгача” деб ёзиш керак.Қизингиз ёзмаган шу нарсаларни,-деб жавоб берди мусаддий.
«ДАЪВО АРИЗА»да “Қонунда курсатилган” даврга асосан деб ДАЪВО қилинган”деб тушунтиришимиз кор қилмади…
Бошқатдан яна ҳужжатлар тўплаб, 2011 йил 26 ноябр куни почта орқали “ДАЪВО АРИЗА”ни Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси А.Кодиркулов номига юбордик.Орадан бир қанча вақт ўтиб,ниҳоят,12 январ куни соат 11 га судга чақиришди.
Қизимиз билан бирга Риштон шаҳрига келдик ва айтилган вақтда суд ҳовлисида ҳозир бўлдик. Шу атрофда жавобгар Ҳикмат Абдумуҳамедовни отаси билан бирга учрашиб қолдик. Суд раиси яна беш йил муддатга сайланганлиги ва уша куни бир жойга иш курган учун кетганлиги туғрисидаги тоза ахборотни собиқ куёв отасидан эшиттик… Суд биносию ташқариси одамлар билан гавжум.Аммо айтилган вақтда раис йуқ.
Соат 12 булди,бир бўлди,икки бўлди соат,аммо яна беш йил муддатга сайланган қози Қодирқуловдан дарак йуқ эди.Тушликка бориб келдик.Соат 16-30 бўлди,раис келиб иш бошлабтилар.Бизнинг аризамиз учинчи навбатга қуйилган эди.Ҳаракат қилиб ичкарига кирмоқчи булдик.Аммо миршаблар рухсат беришмади.Нима қилишни билмас эдик.Суд чақирув қоғозини курсатсак,”йуқ,секретарлар ўзлари чиқиб сизларни чақиришади”дейишди бир хил жавоб бериб соқчилар…
Бир амаллаб,соат 17 да Қодирқулов ҳузурига киришга муваффақ бўлдик.Мен қизим билан бирга суд мажлис залига кирдик.”Ариза берган Абдумуҳамедова Дилшодахон сиз-ми деди қози жаноблари.”Ҳа”,-дедик жавобда.
«Қани нариги томон?-суроққа тутишни бошлади Қодирқулов.
“Ҳали,обедгача шу ерда эдилар,ҳозир курганимиз йуқ”дедик.”Сиз ким буласиз? Аризачини дадасими, боринг топиб келинг жавобгар томонни,бу сизларга керак, тушунарлими” деди яна қаттиқроқ оҳангда менга ишора қилиб.”Бу бизнинг вазифамизга кирмайдику.чақириб келиш”, дедим норозилик оҳангида.Охири топилмади жавобгар томон.Кетиб қолишибди.”Кетинглар сизлар ҳам,бошқа куни 18 январда келасизлар,чақирув қоғозини олиб етказасиз жавобгарга,тушунарлими,маҳаллами,қишлоқми нима бор у ерда,ушалар орқали берасиз чақирув қоғозни” деди бир маромда қози.
-Келмаган томонга амалда чора борми,-деб сурадим Қодирқуловдан.
-Ҳали сизлар бир марта келдингизлар,мен хоҳласам ҳали куп келасизлар икки маротаба,уч-турт маротаба ҳам,-деди қонун ҳимоячиси.
-Майли-ю,раис жаноблари,-дедим,-биз келишга,албатта,келамиз,чунки даъвогармиз. Аслида ҳужжатлар тупламида бор нарса ойдин очиқ курсатилганку! Жавобгар ота сифатида фарзандлари ҳол аҳволида бирон маротиба ҳам хабар олмаган,қонунда “Оила кодекси”нинг 139 моддасида туланиши лозим бўлган ўтган давр учун алимент тулаши курсатилган,қишлоқ фуқаролар йиғинидан маълумотнома бор…
-Қандай ҳужжат борлигига биз баҳо берамиз,мен айтимку Абдумуҳамедовни топиб келасизлар,иш кейин кўрилади,-деди Қодирқулов яна баландроқ овоз билан.
-Қасдан келмаган ёки кетиб қолган жавобгарга чора борми?-мен қайтадан такрорладим саволимни.
Савол жавобсиз қолди.Суд залида ўтириб,бир нарсаларни ёзиб утирган йигит,”гапни купайтирманг тоға мана бу чақирув қоғозни етказинг, ишларинг 18 январ соат 11 да курилади” дея қоғозни қулимга берди…
Қишнинг чилласи.Ҳаво чидаб бўлмас даражада совуқ,қоронғу тушган,қаерга боришни билмасдик.Чунки бу вақтда Сўхга мошин бўлармикин уйланиб қолдик.Ва ниҳоят киракаш танишни топиб Сўхга ҳам етиб келдик. Энди менинг зиммамга юкланган хат ташувчилик вазифасини бажаришим палласи келди.
Демурсад қишлоғига бордим.Жума бозор куни бўлганлиги туфайли ҳеч кимни тополмадим.Ва на чора қайтиб кетишага туғри келди.Душанба куни келиб маҳалла фуқаролар йиғининг котиби Ҳошимбек Қосимовни топдим ва киракаш такси орқали жавобгар Абдумуҳамедов уйига жунатдим.Ярим соат ўтгач котиб қайтиб келди ва шахсан жавобгарни топмаганини,ў Фарғона шаҳрида эканлигини ва хотинига қўл қуйдириб келганлигини айтди.Ва мен чақирув қоғозининг қолган яримини олдимда хат ташувчилик вазифасини муваффақиятли бажарганимдан ғоят мамнун эдим.Чунки Қодирқуловнинг буйруғи ерда қолиб кетмаган эди…
Ва,ниҳоят орзиқиб кутган 18 январ-чоршанба-қизим-муштипар она, Дилшодахон 11 йил мурғак гўдакларни ўзи емай,ичмай болаларим саломат ўссин дея не азобларни тортиб,амалдаги қонун асосида болаларим ҳақини ўндираман деган кун келди.
Айтилган соат 11 га етиб келдик.Яна суд ҳовлисию теварак атрофи одамлар билан гавжум.Бир икки нафар шу ердаги одамлардан сурасак раис Қодирқулов ҳали келмаганлигини, баъзиларини соат 10 чақиришганлигини,ўлар ҳалигача зерикиб кўтишаётганликларини айтишди.
Соат 11 20 да суд ҳовлиси томон Нексия автомашинаси (номеридан афтидан хизмат машинаси эканлиги маълум эди) бурилди.Машина кириб кетгач издиҳом суд панжараси томон югура бошлашди.Аммо соқчилар ҳали вақт эрта,котиблар ёзилган навбат билан ўзлари суд залига чақиришларини айтишди.Нексия суд ҳовлисининг ўнг томонида тухтаб қолди ва машина олдига уч-турт нафар эркаклар етиб келишди ва чамаси 8-10 дақиқа гурунглашиб қолишди.Орадан яна бир қанча вақт ўтиб,Қодирқулов суд биноси ичкарисига кириб кетди.
Суд биноси ҳудудидаги панжара атрофига қирқга яқин одамлар тупланишди.Вақт ўтиб борар эди.Жараён қачон бошланиши туғрисида ҳеч ким маълумот тополмаяпти.
Соат 13 бўлди.Бир амллаб оламон бўлиб суд биносининг ичкарисига кирдик.Бино ичкариси ташқаридан ҳам совуқ.Уч нафар болали аёллар ҳам бор.Болалар бири қуйиб иккинчиси йиғлаяпти.Тартибсизлик.Бир киши ичкарига кирса,иккитаси чиқиб кетияпти.Соат миллари 14 дан ҳам ўтди.Аммо қозидан дарак йуқ.Баъзи ҳафсаласи пир бўлган аёллар “бу қанақа суд,келганимимзга уч-турт соат бўлди,чилла қиш пайти бўлса,совуқ ўтиб кеттию баданимизга,ўзлари ариза кўришадими? деб безовита бўлишяпти. Турт-беш нафар успирин ва бир нафар ёши улуғроқ киши уяли телефонлари қулоқларига қуйилган ташқарига чиқишади, киришади кимларнинг олдиларига бориб пичирлашади,ҳаттоки ишонинг эшикни очиб қайтиб ёпишмайди.Мен мажбур бўлдим эшик олдида туриб,ёпиб туришга,чунки совуқ кирияпти чидаб бўлмас даражада.
Соат икки ярим бўлди деганда Қодирқулов кабинетидан пастга тушиб саловат билан суд мажлислар залига кириб кетди.Ишонинг,холлда кўтиб ўткирган бор одамлар ўринларидан туриб мажлис зали эшигига ўришди.Яна орадан 5-6 дақиқа ўтиб,аризачиларни чақира бошлашди.Инсоф билан биринчи бир болали аёл кириб кетди…кейин,иккинчиси,кейин…залда уяли телефон билан юрган мутасаддийлар йиғилганлардан унисини бошлаб киради,бунисини бошлаб киради,яна тартибсизлик кучайиб кетди. Бизнинг наватимиз учинчи ўринда эди.Қандай қилиб,кимга арз қилиб залга киришимизни билмас эдик.
Соат 17 бориб қолди.Ёши улуғроқ кўринган суд расмийсини қулидан ушлаб,”ака,бу ерда тартиб борми,келганимизга олти соат бўлди,яна қайтиб Сўхга боришимиз керак,ёрдам беринг биз кирайлик” дедим.Ў сўзларимни эшитиб,эшитмай суд залига кириб кетди.Одамлар ҳайрат билан менга қарашди.Охири бўлмади зал эшигини очиб,ҳалиги акага яна мурожаат қилдим.
“Эшикни ёпинглар!” деган буйруқ бўлди ичкаридан.Яна кўтишга тўғри келди.Ва ниҳоят бизга ҳам бахт кўлиб боқди.”Сўхдан ким бор? Киринглар! Чақириб қолишди. Мен қизим билан бирга кирдим.Энди утирай деган эдимки Қодирқулов менга мурожаат қилиб -Оо,оғайни,биз сизни судга чақирганимиз йуқ-ку,боринг чиқиб кетинг,сизнинг иштирок
этишингиз шарт эмас,қизингиз ариза ёзган ўзи жавоб беради,-деб мени суд мажлис залидан чиқариб юборди.
Қози амрига бўйсиниб ташқарида мажлис натижасини кўтиб ўтирдим.
Бир оз муддат ўтганидан сўнг, қизим чиқиб келди ва айтдики танаффус эълон қилишипти.
Танаффус тугагач мажлилар залига яна таклиф қилишди.Ўриниб мен ҳам залга кирдим.
Ўрнимиздан туриб суд ҳукмини-ҳал қилувчи қарорни эшиттик.”……..туманлараро фуқаролик суди Абдумуҳамедова Дилшодахоннинг аризасини асоссиз деб топди” янгради қозининг ҳал қилувчи қарори матнининг эпилоги. Агар томонлар норози бўлсалар 20 кундан кейин қарорни олгач аппеляция тарзида шикоят қилишлари мумкин.
Гапнинг туғриси бундай қарор бўлишини кўтмаган эдик.Ахир,11 йил давомида бир муштипар она икки нафар мўрғак гўдакини ёлғиз не азоблар билан тарбиялаб келгани,ота сифатида бирон марта фарзандлар ҳол аҳволидан хабар олмаган отадан фарзандлар ҳақини талаб қилиб ёзган аризаси ассосиз ариза деб топилса буни қандай баҳолаш мумкин???
Бу адолатсизлик эмасми? Мўҳтарам қози Қодирқулов бир оддий инсон сифатида,ўзининг набираларию қарзандларини кўз олига келтириб, ўйлаб кўрдимикин?
Суд залидан чиқмасдан туриб,Қодирқуловга “Менда Сизга бир саволим бор эди шуни айтсам майлими? дедим”.
-Йуқ сизга мумкин эмас савол бериш,ҳақингиз йуқ,-деди раис.
-Нима учун мени суд залидан чиқариб юбордингиз,суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтаётгани йуқ-ку! Қатъиятлик билан талаб қилдим Қолирқуловдан.
-Қизингиз ўзи вояга етган,ўзи ариза берган,сиз нима қиласиз Сизнинг керакингиз йуқ бу ерда.Энди талабни рад этишининг сабаби қизингиз вақтида мурожаат қилмаган,ариза ёзишни билар экан нимага 2001 йилдан буён мурожаат қилмади,шунинг учун рад қилдик,-деди Қодирқулов(тафсилотлар диктафон ёзувларида мавжуд).
-Қонунчи,қонун,”Оила кодекси”нинг 139 моддаси қулланилмайдими? -деб сурашимиз жавобсиз қолди.
Унинг фақат бошқа нарсани ўйлаётган хум калласига қонунчиликни сингдиришнинг фойдаси бўлмади… Овора бўламиз, холос,шекилли.
Ноҳақ одам қози бўлса, додингни кимга айтасан деган гап бор.
Хуллас, бу дунёда адолатнинг ўзи йўқ нарса экан. Ким ҳақлигини ҳам ёлғиз Ҳақ биларкан. Модомики шундай экан, ҳамма ўз ҳуқуқини ва вазифасини билиши керак. Ҳа, ҳеч бўлмаганда ҳуқуқимизни билишимиз керак. Инсоннинг адолатга бўйи пастлик қиларкан. Лекин ўз ҳуқуқини яхши билганлар ҳеч бўлмаса ўз ҳақиқатлари учун кураша оладилар, ўзларини адолатсизликдан ҳимоя қила оладилар. Ўз ҳуқуқини билган киши яшил формани кўрса Азроилни кўргандек бўлмайди. Ўз ҳуқуқини билмаган тақдирда эса жуда қўпол қилиб айтганда итнинг орқа оёғи бўлиб қолаверади. Етар энди шунча ухлаш. Ёз ва қиш ҳам ўтиб баҳорга келиб қолдик.
Уйлайманки бу шикоят хатга объектив ёндошиб,суриштирув ўтказасизлар.
Камолиддин Азизов,
Сўх тумани Чашма қишлоғи тел.2792002
1. P.S.Баён этилган фикрларнинг тасдиги диктафон ёзувларида мавжуд.
2Р.S. Юқорида баён этилган фикрларни фуқаролик ишлари буйича Фарғона вилояти раиси Аҳмедов номига жорий йилнинг 9 февралида тақдим этдим.Ўзим шахсан раис қабулига киришга ўриндим.Аммо ўзини Умиджон деб таништирган мутасаддий раис мени қабул қила олмаслигини билдириб Баҳодир ака деган муовин қабул қилишини тушинтирди. Бу воқиа 21 феврал куни булиб утган эди.
Ўзини Баҳодир деб таништирган инсон тушинтириш хат ёзиб беришимни талаб қилди.Ва ўнинг диктовкаси асосида тушинтириш хати ҳам ёзиб бердим.Шу вақт оралиғида Умиджон 24 февралга мужалланиб чақирилишим кўзда тутилган телеграммага қул қуйиб беришимни суради.Рози бўлиб имзо ҳам қуйиб бердим.Шундан кейин яна ҳама ёқ жим жит.Охири сабр косаси тулгандан сунг яна Фарғона шахрига йул олдим раис ҳузурига киришга ўриндим.Вақт ўтиб борар,аммо аризамга жавоб кечикарди.Охир охирон фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг раиси А.А.Аҳмедовдан 21 март 2012 йил № 1-19/12 жавоб хатини 31 март куни олдим.
“Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси Қодирқуловнинг хатти ҳаракатлари юзасидан фуқаролик ишлари буйича Фарғона вилоят судининг раиси номига ёзган шикоятингиздаги важлар 2012 йил 21 мартдаги хизмат текиши риуви хулосасига кура уз тасдиғини топмаган…” деб ёзилган.
Яна мен билдирган фикрлар,хулоса,жамиятимизда адолат йуқлиги ўз тасдиғини топди.
Суриштириув қандай ўтказилди?!!! Менинг диктафонимда ўз фикрларимни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд ку?!!




