“БИРДАМЛИК” БАРДАМЛАШМОҚДА

        Маълумки, “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Ўзбекистон бўлими фаолияти кун сайин жонланиб, Ҳаракат сафи миллати, дини, ирқидан қатъий назар турфа касбдаги фуқаролар ҳисобига кенгайиб  бормоқда.

         Чунончи Ҳаракат қошида ташкил этилган  “Ёшлар қаноти” айни дамда ўз сафига билимли, ғайратли ёшларни жалб қилмоқда.

          Бугун, 5 апрель куни “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати  Қашқадарё бўлими фаолларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

          Йиғилиш кун тартибига қўйилган масала юзасидан Ҳаракат фаоллари атрофлича мунозара қилдилар.  Муҳокама ва мунозаралар якунида Фазлиддин Раҳмонов “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати “Ёшлар” қаноти бўлимининг Ўзбекистон бўйича раҳбари ва Ўзбекистон бўлими раҳбарининг ўринбосари этиб сайланди.

             Шунингдек, йиғилишда Ҳаракатнинг Қашқадарё вилоят бўлими раҳбарлигига номзодлар масаласи ҳам муҳокама қилинди. “Бирдамлик” Халқ ҳаракати  Қашқадарё вилоят бўлими раҳбарлигига Файзулло Пиримовнинг номзоди  бир овоздан маъқулланди. Йиғилиш кун тартибига қўйилган учинчи масала юзасидан ҳам қарор қабул қилди:  Ҳаракатнинг Қашқадарё  вилояти   “Ёшлар қаноти” бўлими ишларини янада жонлантириш ишлари ҳаракат фаоли  Алишер Бобоевга ишониб топширилди.

               Мазкур йиғилишда скайп тармоғи воситасида Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўлими раҳбари Малоҳат Эшонқулова иштирок этди ва Қашқадарёлик фаолларга бирдамлик, ишларига  бардавомлик  тилади.

 

                   “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати Қашқадарё вилояти бўлими матбуот Маркази

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares