АБДУРАҲМАТ ҚУРБОНОВ ВАФОТ ЭТДИ

 

Абдураҳамат  Қурбонов  дастлаб  Ўзбекистонда   демократик  ҳаракатлар   бошланганда  унинг   фидоий   фаолларидан   бўлди. «Бирлик»   ҳаракати,    сўнгра  «Эрк» демократик   партияси   сафларида   фолият   олиб   борди. 1991 йили  ўтказилган  президентлик   сайловларида  Муҳаммад  Солихнинг   Намангандаги   ишончли   вакили   сифатида халқни   ижтимоий-сиёсий   онгини   ўстиришда   катта  ишларни   қилди. У   кишининг   баъзи   бир   муҳолифатчилардан   фарқи   шунда   эдики,  Абдураҳмат ака  ҳеч   қачон  тарафкашлик   тарафдори   бўлмаган   эди. Умрининг   охиригача    муҳолифатчиларни  бирлашишга   даъват   қилиб   келди. Кейинги   йилларда  Абдураҳмат   ака  ўзи   истиқомат   қиладиган  Чуст   туманидаги   Каркидон   қишлоғида   фермер   ҳўжалигига   раҳбарлик   қилиб,  ҳокимиятдаги   учрашувларда  ҳамма   фермерлар   оғзига   толқон   солиб   ўтирганда, ҳамкасбларини   дадилроқ   бўлишга   даъват   этиб, раҳбарлар   юзига   бор   ҳақиқатни   айтди. Бу   ҳақда «Озодлик» радиоси   орқали   чиқишлар  қилди. Қайси  биримизнинг   тўй-маъракаларимизда, бу  «Бирлик»чи   эди, бу    «Эрк» чи  ёки  «Бирдамлак»  фаоли  эди деб   ажратмасдан   камарбаста   бўлиб   хизмат   қилар   эди. Бир   куни  «Бирдамлик» раиси  Боҳодир  Чориев  ҳақида   сўраб,  “М. Солихни тотишувга   таклиф   қилибдими?”,  деди. Мен  тушинтирдим. Қаранг,  ўзи М. Солиҳнинг   қадрдон  дўсти   бўла   туриб,  Чориев  ҳақида  ҳеч   қандай   салбий   фикр   айтмади. Ёши  60 дан   ошиб  қолган    акамиз  ҳар   қандай   кўнгилсиз  ҳодисаларга    қарамай  умрининг   оҳиригача  ўз  ғояларидан   воз   кечмади.  «Бирдамлик»   фаолларига   ҳам   хайриҳохлик   билан   қарар   эдилар. 1  апрел   куни   бу   шум  ҳабарни   эшитиб,  қаттиқ   қайғуга  тушиб ,  ўйланиб  қолдим. Кейинги  6-7  ой   ичида  4 нафар  ғоядош   дўстларимиздан  айрилибмиз. Жонни   ато   этган  Яратган   эгам  хохлаган  пайтда   омонатини   олар   эканда. Ўлим   ҳақ. Лекин  буни   бевақт  келгани  ёмон  экан. Абдураҳмат  акани   ҳақларига   дуо  қилиб, ўйлаб   кўрайлик. Бу   ўткинчи   дунёда   ҳеч   бўлмаса   Сиз   билан   биз   бир-биримизни   қадримизга   етайлик. Арзиган-арзимаган   ишлар   учун   бир-биримизнинг   кўнглимизни   оғритмайлик.  Инсонларни дилини   оғритиш,    ўз   манфаати   йўлида  , фақат   амал   чўққиларини   кўзлаган, у   дунёни   тан   олмайдиган  Худосизлар   ишидир. Элу   халқни   келажаги   йўлида   курашаётган   Сизу   бизлар  бир-биримизга   меҳрибон   бўлайлик. Ўтганларни   оҳирати   обод   бўлсин, қолганларимизни   бевақт   ўлимидан   асрасин, Омин.

 

                                                                            Носир   ЗОКИР

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares