
Дадахон Ҳасан
Мархабо жон мархабо Наврўзи олам
Дилкушосан дилкушо Наврўзи олам
Дилрабосан дилрабо Наврўзи олам
Мархабо жон мархабо Наврўзи олам.
Юрагимда сен келиб очилди лолам.
Туган эрди осмонни фарёди нолам
Қотган эрди ғуссадин кўзларда жолам
Бу дунёда ёруғ кун кўрмасми одам
Мархабо жон мархабо Наврўзи олам.
Юрагимда сен келиб очилди лолам.
Кел бу зулмат оламин ғамдин озод қил
Хонавайрон бағри қон бизларни шод қил
Офтоб янғлиқ чарағон хурлик бунёд қил
Мархабо жон мархабо Наврўзи олам.
Юрагимда сен келиб очилди лолам.
Токай мехмон бўлиб сен келиб кетарсан
Қачон мазлумлар охин англаб етарсан
Қачон бизга бахорни хадя этарсан
Мархабо жон мархабо Наврўзи олам.
Юрагимда сен келиб очилди лолам.



