ШУ ИНСОФДАНМИ?

ВАЛЕРИЙ НАЗАРОВ

 Ҳасан ака Чориевга ҳукумат томонидан ўтказилаётган тазйиқлар ҳақида ўқиб, унинг танига ва руҳига мустаҳкам ирода, пўлатдек тоб тилагим келди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур айтганидек: “Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидир, Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидир”. Наҳотки, бургага аччиқ қилиб, кўрпани куйдириш шарт бўлса?!

 

Ҳуқуқий демократия излаб, Ўзбекистонимиз шаъни учун Америка деган қитъада меҳнат қилиб, ўз юрти тубанликка юз тутаётганлигига кўзи қиймай, Ўзбекистон халқига қўлидан келганича мадад, далда беришга интилаётган Баҳодир Ҳасановичнинг овозини бўғиш учун унинг оға-инилиари, қариндош-уруғларига тазйиқ, босим ўтказиш инсофданми? Бу номардлик эмасми?

 

Бу ҳаракатни ким намойиш қилаётган бўлса, унга Оллоҳнинг ўзи инсоф-диёнат берсин. Оллоҳнинг иродасига ҳам бўйсунмаса, уни Оллоҳнинг ўзи жазолашини тилаймиз. Ўзбекистонимизда ҳуқуқий демократия мавжуд бўлса, давлат ўз фуқаросига асоссиз, судловсиз, санкциясиз таҳдид ва тажовуз қилмаслиги, босим ўтказмаслиги шарт ва зарурдир.

 

Валерий НАЗАРОВ, “Бирдамлик”нинг Хоразм вилояти бўлими раиси.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares