Илтифотли мулойим, ширин забон оналар,
Ақли етук ва зукко, зўр билимдон оналар.
Жамиятда ардоқли энг қадрдон оналар,
Оилам деб, болам деб бағишлар жон оналар,
Оламда энг табаррук азиз инсон оналар.
Ширин, жажжи қиз бўлиб, етишурлар камолга,
Гўзаллашиб, хур бўлиб, тўлар хусну жамолга.
Орзулари ушалсин, етсин бахту иқболга,
Дунёда не гўзаллик бўлса-бари аёлга,
Ҳар бири ой, қуёшдек гўзал жонон оналар.
Билар турмуш тарзини, улар бирла фароғат,
Куч ва ғайрат мужассам, қалбида зўр махорат,
Илму хунар бобида ортиқ эрур махорат,
Ҳар жабхада толмасдан кўрсатурлар жасорат,
Бу хаётда хар ишга топар имкон оналар.
Аёл борки, рўзғор бут, сарамжону саришта,
Ҳусну жамолда танхо, хуру малак, фаришта,
Оналарнинг оғин ости, дерлар бехишт-да,
Эрлар учун иборатдир хар сохада, хар ишда,
Оламда хеч тенги йўқ, гулу райхон оналар.
Зебуниса, Нодира, Лайло, Раъносиз,
Шарму хаё, иффатда, латофатда аълосиз.
Лабзи халол, покиза, сўзлари сермаъносиз,
Пазандаю хамшира, олимаю доносиз,
Сизлар билан хамишара, олимаю доносиз,
Аёл билан мукаммал дунёда бу одамзод,
Аёл бўлса эр киши яшар қувноқ хамда шод.
Аёл билан хар гўша,хар хонадон ҳам обод,
Аёл берган фарзандлар Алпомиш, Барчин, Фарход,
Митти юракка берар, кучу дармон оналар.
Аёллар бор гурунглар зўр даврага айласин,
Аёл меҳри, севгиси дилимизга жойлансин.
Байрамлари кўпайиб, байрамларга улансин,
Оналарга байрамда шеър, қўшиқлар куйлансин,
Оиланинг саркори эпчил, чаққон оналар,
Бари дилкаш, хазилкаш, севишар куй яллани,
Маромига етказиб айтишар қўшиқ, аллани.
Обод қилар юрту эл, хонадон, маҳаллани,
Эъзозлайлик аёлни, шу замон шу паллани,
Қувноқ ва шод яйрашиб, юрсин омон оналар
Фаолликда хаётда эркаклардан қолишмас,
Уй-рўзғорнинг ишлари улар учун хеч ишмас.
Мард эркаклар аёлни қийин ишга солишмас,
Суҳайлийнинг мадхи бу-аёлларга олқишмас,
Бу оламда табаррук азиз инсон оналар.
Суҳайлий (Қоражон Қодиров)
Андижон тумани Ҳрабек қ.ф.й.
Матн терувчи: Исмоилова Г




