
1. Қизил, оқ, пушти, сиёҳранг, яшил ва норинж рангли ранг-баранг гулларни кўриб қойил қоламиз ва уларни ҳидлаб роҳатланамиз. Нима учун таналари бизникидан фарқли – қора, қизил ёки оқ рангда бўлган одамлардан нафратланамиз? Ҳаётнинг бирхиллигидан кўзлар чарчайди, қалб эса қувонмай қўяди.
2. Одам дунё тараққиётининг иштирокчиси бўлиши мумкин. Фақат бунинг учун у бутун дунёни битта умумий Ватандек қабул қилиши керак.
3. Одамнинг ички дунёсида изланишга бўлган зўр интилиш мавжуд. У ҳамма нарсани билишни ва тушунишни, табиат ва коинот оламини англашни ҳоҳлайди. Шу интилиш натижасида у одамзотни ва табиатни йўқ қилувчи қудратли қурол яратди. Одам ўзини йўқ қилувчи бу қудратли илмий кашфиётдан қойил қолади, аммо Қалб ва Идрок залолатда. Бутун инсоният ягона организм эканлигини у англамайдими?
4.Тоғлар ўз бағрига қумларни ва тошларни сиғдирган. Тошлар ҳисобсиз. Янги қоялар яралишига асрлар керак. Тоғлар сукунатда. Тоғларнинг сукунати уларнинг сабри туфайли, заифлигидан эмас.
5. Кўп қушлар кўпинча гала бўлиб яшайдилар. Улар ҳаётининг ҳар қандай вазиятида иттифоқлик ва дўстлик қонунига амал қилишади. Қушлар орасида йўлбошчиси бор. Унинг ҳаракатлари ва ўзини тутишига бошқалари тақлид қилади. Одамзот иттифоқлик ва дўстлик ҳақида жуда яхши сўзларни айтган, аммо у қушларнинг дўстлигига ҳавас қилади.
6.Қушлар сарҳадларни билмай яшайдилар, ер юзининг ҳоҳлаган ерига уя қуриб, дунёнинг ҳоҳлаган бурчагида истиқомат қилишади. Одамлар қушларнинг яшаш тарзига ҳавас билан қарайди. Ҳаётни қушлардай сарҳадсиз қилишга қанча вақт керак?
7. Қачон биз барчамиз жамиятни гуллатиш учун меҳнат қилувчи меҳнаткашлар эканлигимизни англаганимизда ҳаётнинг мазмуни ва Ватаннинг ривожланиши таъминланади.
8. Агар оналар ўз болаларига ҳар хил кўз билан қарамасалар, болалар ҳам келажакда одамларга ҳар хил кўз билан қарамайдилар
Муборакхон Маматқулова



