![10007[1][1]](http://www.birdamlik.info/wp-content/uploads/2012/02/10007112-150x150.jpg)
Мен Қарши шаҳрида яшовчи Хидирова Дилшодман, ёшим 50 да. Ёшим 50 да бўлса ҳам, мана 30 йилдан бери ишлайман, лекин ҳалигача уйим йўқ. Иккита фарзандим билан квартирама-квартира сарсонман, топган пулимни квартиранинг ижарасига сарфлайман. Кўп йилдан бери шу масала бўйича ҳокимиятга мурожаат қилиб келаман, лекин улар менга квартира беришдан бош тортишаяпти.
Шуҳрат Турсунов 5 йилдан буён шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келмоқда, шу давр ичида у мени атиги бир марта қабул қилиб, менга ва менинг 2 та фарзандимга квартира берилмаслигини, ҳозир давлат уй қурмаётганлигини, ундан ташқари давлат текинга квартира бермаётганлигини айтди. Шундан кейин у мени бирор марта ҳам қабул қилгани йўқ, гарчи мен унинг қабулига камида 60 марта борган бўлсам ҳам. Агар бизга квартира берилмаса унда бизга ер участкаси берилишини сўрадим, аммо бу илтимосим ҳам рад қилинди.
Декабр ойида маҳалла номидан менга ёрдам сифатида битта сигир беришди, аммо бу сигирни қаерда боқаман, ахир ўзимизга яшашимиз учун жой йўқ-ку ? Сигир учун жой, боқишга ем керак. Мен атиги 70.000сўм маош олсам. Бу маошга мен болаларим билан зўрға яшаяпман. Сигир қанчалик яхши бўлмасин, уни боқишга шароитимиз йўқ. Менга бирор ёрдам беришни ҳоҳлаганларга, марҳамат, мана бу менинг телефон рақамим: +998914571105.
“Бирдамлик” Халқ Ҳаракатининг Қашқадарё вилоятидаги фаоли Хидирова Дилшод.



