
4 февралдан 5 февралга ўтар кечаси Ўзбекистон пойтахи Тошкентда қалинлиги 30-40 сантиметр бўлган қор ёғди.Жануб ўлкаси учун бу жуда кўп.Бунга Тошкент шаҳрининг ободонлаштириш хизматлари тайёрми? Йўқ, тайёр эмас экан. Тошкент йўлларини қордан тозалаш учун бирорта қордан тозалаш машинаси чиқмади.Бу соҳа ишчилари ҳам умаман кўринмади.Аввалги кунларда ёққан қор илиқ ҳаво туфайли эриб йўллар шалтоқ бўлди. Суткалаб ёғаётган қор ва шалтоқдан йўллар тозаланмагани учун совуқдан қорнинг пастки қатлами музга айланиб қорнинг юқори қатлами шу музда сирпанаяпти.Йўлларда машиналар жуда кам, рейсдаги автобусларнинг бир қисми йўналишга чиқа олмади. Тошкентликлар мана шундай “қулайлик”ларни ҳис этишди. Шундай совуқ ва қорли қишда нима учун мутассади ташкилотлар қишга тайёр эмас? Қордан тозаловчи машиналар қаёққа ғойиб бўлишди? Ахир, ҳозир 19 аср эмаску, йўллар курак билан тозаланса. 5 февралда куракли ишчилар ҳам кўринишмади. Нима бўлаяпти? Бу савол Тошкент шаҳар ҳокимиятига тегишли. Тошкент шаҳар ҳокимияти юзага келган вазият юзасидан аҳоли олдида жавобгар. Бизнинг шаҳримизнинг ҳокимияти қордан тозаловчи машиналар ва бошқа техникага пул сарфламоқчи эмас шекилли. Одамлар лат ейишидан ва машиналар ЙТҲга учрашидан улар манфаатдор.Қорли қишдан чиқарилган хулоса нима? Амалдорлар пулни тежаманглар, йўлларни қордан тозаловчи техника сотиб олинглар.
Тошкентда яшовчи ҳуқуқбонлар.



