Ю.Ж.га
Шоиро, ўз шахсин йўймиш беназир,
Сўкинмоқ экан, хўп, сенга дилпазир.
Майли, ўз онангни охтар қўшалоқ,
Ки сени шу янглиғ туғибди шалоқ.
Лек улуғ Ҳалқимни қилма хақорат,
Жасурлик эмас бу, эмас махорат.
Демагил: “Халқимнинг очябман кўзин”,
Ҳалқ ўзи эплайди сенингсиз ўзин.
Даставвал, кўзингни ўзинг катта оч,
Духул ур, ўзингни баҳолаб экоч.
Халқига бергай шаҳс ўзида борин,
Айт ўзинг, ниманг бор, иккиқат қорин?
На дуруст илминг бор, на бор тарбиянг,
Ибтидо ўйлашга етмайди миянг.
Халқимнинг як айби – роиш ва камтар,
Шу сабаб ҳолиё ҳар ёндан абтар.
Айланиб тарихнинг чархпалаклари,
Занглаган бугун сал балораклари.
Лек Халқим дунёни титратгай яна,
Нобакор ёвларин питратгай яна.
Таназзул ўтажак, тушурма руҳин,
Урунма топташга юксак шукуҳин.
Отма кўп Халқимга маломат тошин,
Мураккаб паллада, қотирма бошин.
Керакмас Халқимга назми тиғинг ҳам,
Хўнгираб, айлаган йиғи – сиғинг ҳам.
Керакмас Халқимга исёнбозлигинг,
Калтабин ва сохта шум жонбозлигинг.
Дема: “Хўш, модиҳлар керакму ялоқ?”,
Мадиҳлик лавозим назмдан йироқ.
Дема ҳам шеъримни тождорга мажро,
Тождорлар ҳамиша восита, ижро.
Дунёдан ўтажак ҳар қандай башар,
Халқ эса қолажак, Халқ абад яшар!
Дема ҳам: “Манғо бу қилмоқда хасад”,
Маслагим ҳар қачон холислик ашад.
Жасурлик кўрсатдинг, ким эди инкор?
Ким сенга тош отди бекордан бекор?!
Зиндонинг ғиштини кўчирди ҳар ким,,
Бурнои вуболинг кечирди ҳар ким.
Имкони борлар-ки, турмади қараб,
Туну кун маҳласинг қилдилар талаб.
Баёнлар ёздилар, битдилар ғазал,
Чайлада сени, деб, бўлдилар касал.
Бу бағри рауфлар Халқ эмасму ё?
Сендан жуз Юсуфлар Халқ эмапсми ё?
Халкимни хам эзди чеккан заҳматинг,
Ғамғусор Халқимга қани раҳматинг?!
Халқимни “ит”, “тўнғиз”, дейсан бемалол,
Энг яқин дўстинг ҳам, хатто, қолди лол.
Зиндондан чиқибоқ афан таратдинг,
Ор қилиб, Халқимни ерга қаратдинг.
Лек зиндон ва жало жазо эмасдур,
Жазодур кимни Халқ ўғлим демасдур!
Ки минг юл сочингни, кўксинга ур минг,
Бисёрдир Халқимнинг олдида журминг.
Бу Халқим – забардаст, улуғ, табуррук,
Обрўсин тўкишга қилма таҳаррук!
* * *
АНДИЖОН
4 02 2012
* * *
Луғат:
*… абтар – камситилган
*… ашад – қаттиқ, ашаддий
*… балорак – пўлат шамшир
*… бурнои – аввалги
*… вубол – гуноҳ
*… духул – катта ногора
*… жало – бадарға
*… жуз – бошқа, бўлак
*… журм – айб
*… мажро – сув йўли
*… маҳлас – озод бўлган
*… таҳаррук – ҳаракат
*… экоч – бўлгач
*… ғамғусор – ғамхўр, меҳрибон
*… ҳолиё – хозирда
– – – –



