Бугунги кунда Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги “Юқори Сарой” қишлоғи аҳолисининг турмуш тарзи ниҳоятда ачинарли аҳволга келиб қолган.
Бу ердаги қишлоқ врачлик пункти ходимлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатишмаса-да, мунтазам равишда ойлик олишиб келмоқда. Бу ерга келиш учун “Сарой”, “Тожик” овул, “ Кўкала” ва “Юкори Сарой” қишлоқлари аҳолиси анча узоқ йўлни босиб келишлари керак. Бунга қишлоққа келиб ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин.
Газ ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Электр токи 4 кунда бир соат ёнади, холос. Мазкур қишлоқлари аҳолиси маҳала раисини умуман билишмайди.
69 –сонли Ибн Сино номи билан аталмиш мактаб ўқитувчилари эса сўзлашга тил ожиз, тонг саҳардан ароқ ичиб, маст бўлиб олишади. Бу ердаги болалар боғчасининг аҳволи ҳақида эса гапирмай қўя қолай. Гарчи бу қишлоқлар катта конлар мавжуд бўлган ҳудудларда жойлашган бўлса ҳам, ривожланиш йўқ. Шу маънода бугун фақат туман марказида ўзгаришлар бўлаяпти. Аммо ичкарироққа назар ташласангиз, у ердаги аҳволни кўриб, “Биз ўзи қайси даврдда яшаяпмиз”, деб ҳайрону-лол қоласиз/
Аммо шундай шароитда яшашига қарамасдан, одамлар жим. Садо чиқаришмайди. Лекин ҳеч кимга айтмасдан “Юқори сарой” қишлоғига келиб, аҳоли билан бир суҳбат қурсангиз, анча-мунча нарсаларни билиб оласиз. Бир келиб кетинг, қишлоғимизга!
Зарифа Мирзаева.



