Ўзбек муҳолифатидаги дўстларимга!

ТУРЛИБЕКОВ ЁДГОР

Анчадан берисоғлигим ва ҳаёт ташвишларим билан, мен сизларни андаккина унутганга ўхшайман,тўғриси сизларни мен ҳам соғиниб кетдим.

 

Қарилик қурсин узир,мен аввал сизларни Янги 2012 йил билан қутламоқчи эдим, бу йил албатта ҳаммамизягона тилагимизга етиб, илоҳим диктатор ўз истеъфосини берсин, бизларниватанимиз кўпдан кутиб ётибди.

 

Хотиржаъм бўлинг ментирик эканман албатта Сизларнинг қаторингизда ба ҳоли қудрат демократия учункурашга тайёр ва шайман.

 

Ҳурматли Ватандошлар“ватангадоликнинг”рухий азобларини тортиб қариндош-уруғ ҳамда ўз азизкишиларини, жумладан ўша жажжитойлигида кўрган чақалоқнинг улғайиб мардикорбўлибдику, уларни кўролмай соғиниб тўлғонган ота-она, ака-ука, хамда опа-сингиллар!

 

Янги мустақил юртимиз Ўзбекистоннинг илм-фан,ишлабчиқариш, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, қурилиш ва бошқа турли жабҳаларида ҳам ўзининг ҳалол меҳнати билан айнанватанларини  обод, фаровон қилмоқчибўлган кишилар “ватан хоин”ларига айлантирилиб, улар ўз ватанлариданқувилдилар.

 

Каримовнинг ўзи эсахалқимиз ҳаётига минг баҳоналарни рўкач қилиш билан 20 йилки, у ўзбек халқинисаноқсиз кулфату азоблар билан қийнаб келаётир.

 

У ўзига яқинамалдорлар, ёки депутат бўлмасин оғзидан “халқ” деган сўз чиқиб кетса, аввалуни роса тепкилаб, сўнг  ишидан ҳамбўшатиб юборадиган одатидан  у халқимизниқанчалар ёмон кўришидан бошқа нарсани англатмайди.

 

Ана шунинг учун ҳам“халқимиз” деб юборган қанча халқпарвар амалдор йигитларимизнинг ушлангани қамоқда,ушланмаганлари ватангадолик азобини чекиб ўзга юртларда истиқомад қилмоқдалар.

 

Бундай кишиларнингтутилиб қамоққа тушиб қолганлари эса, улар Каримов тирик экан, у ердан аслочиқарилмайди, масалан бегуноҳ ўн йил ўтириб берилган жазони адо этган маҳбусгаяна, 3-5 йил қўшиб берилаверади.

 

Ўзи қамалган кечагирахбарнинг, мол-мулки мусодара қилиниб, унинг қариндошларигача зуғим ўтказишҳам бу ёвуз Каримовнинг одатига киради.

 

Қамалганнинг яқинлари четидан милиция орқалипрокуратурага тинмай чақиртирилиб терговлар бошланади.

 

Тирноқ остидан кирқидириб, агар игнадай айб топилса, сим ёғочдай жиноят кўрсатиб, қамалганнингидорасидаги бирга ишлаган энг ҳалол ва обрўли кишиларгача қамалиб кетадилар.

 

Бу қамалганларнингтадбиркор ва қамалган раҳбарни қўллаши мумкин бўлган тадбиркорларнинг борбисотигача дўкон, кичик корхона бинолари ва хуссусий иншоотлари бузибташланади.

 

Улардан чиққан қурилиш материаллари тахта, ромэшиклар,  стропила ва рейкалари,шифер  ва ғиштларигача хокимиятназоратида бирор омборга бугун тиқилса, эртага улар хокимнинг бир югурдагиорқали уй қураётганларга нақд пулга пулланиб, бу пулларни хокимнинг чўнтагидакўраверасиз.

 

Бензин қуйиш, бозор, тегирмон, машинастоянкаларга ўхшаган пул тушадиган жойлар эса шахсан шахар хокими томониданпулдор кишиларга яширин ва мўмай пулга сотиб юборилади.

 

Бундай очиқчасига ваноқонуний талон торожлик бошқа вилоятларда ҳам шундай бўлаётганини шахсан ўзимБухоронинг  “Отбозор” турмасидаўтирганимда турли вилоятлардан келиб қолган маҳбуслардан эшитганман.

 

Бу турмадаҚашқадарё, Сурхондарё ва ҳатто Туркманистон ва Тожикистондан шу алпоздакелтирилган маҳбусларни кўриб, уларнинг таланиш ва қамалиш жароёнлари бир хилэканини кўриб ҳайрон қолмай илож йўқ.

 

Ҳокимлар Тошкентга сессияга келганларидаЎзбекистон отелида тўхтаб, улар сессияларда ухлаб келиб эрталабгача маишатқиладилар экан.

 

Ўша ерда депутатларне қилмишлар қилиб, ишратда бўлсалар, баъзи ҳокимлар рейдерлик бўйича тажрибаалмашар эканлар, менга турмада ўтирган, бир қамалган амалдорнинг шахсийҳайдовчиси айтиб берган эди.  Хўжайинқамалгач бизларнинг идорамизда тергов бериб улар каттамизни ёмонлаб ёзилганқоғозларга қўл қўймагунча уриб азоб беришди, мен ва қоровулимизгача тиқиб,негадир у чиқарилмади.

 

Мени тузукроқ иштопмадим, бола чақа, отам хар кун ишламайсан деганларидан безор бўлиб, чакконйигитларга қўшилиб қўй ўғирладик, бозорга етмай қўлга тушдик ҳам, мана сизларбилан ўтирибман деган эди, ўша ҳайдовчи.

 

Яна шу ерда мисол қилиб Қашқадарё вилоятмаркази Қаршидаги шаҳар ҳокимига таланган икки кишини таништиришга тўғри келди.

 

Чори Панжиев вилоят йўл қурилиши бошлиғи ваТўлқин Сафаровларнинг ики катта бозори ва заправкалари  бор эди.

 

Мен қамалганда Тулқин Сафаров билан, этаплардапрогулкада учрашиб қолар эдик. Чори Панжиев ҳам шундай биздан олдин қамалиб,унинг уйидан бир Дамас пул чиқибди, деган овозалар тарқалган эди.

 

Тулкидан айёрКаримовнинг бундай хурмача қилиқларидан унинг бошида негадир бечора қонқақшаган халқ учун аталган ғазабли фикрлар, нақадар улкан ва давомли режаланганазоблар қайнаб ётганлигидан ҳайратланмай иложингиз қолмайди.

 

Каримовнинг турганбиткани адолатмас, адоват эканлигини фақат теран ўйловчи зукко зиёлиларгинатушуниб, уни балки тузалар деб қилган танқид натижалари кимларнинг бошиниемади, улар қандай жазоларга дуч қилмади дейсиз.

 

Шундай бир ҳолатдамиллионлаб содда халқ 20 йил ўтибдики, хали ўша, бироз сабр қилайлик, тепадахудо борку, бир кун жазосини берар, деб юрибдилар.

 

Хатто ўғлинингЖаслиқдан ярим тунда келтирилган тобутини очдирмай, жаноза ҳам ўқитмай милициява ҳокимиятдан келганлар кўмдириб юборилган оилалар ҳам, Каримовдан яхшилик кутиб яшамоқдалар.

 

Минг афсус, баъзиоилаларда хаста ва даволанишга пул тополмай ўлганлари бўлсада, кунига қотганнонни зўрға топиб, газ ва электрсиз совуқдан ўлмай баҳорга етиб олсак бўлди,дейдиган оилалар эса минг-минглаб.

 

Яна минглаб оилаларкунига ейиладиган нонга ҳам пул йўқлиги учун она сути оғзидан кетмаган ўғил вақизларигача мардикорликка Россия эмас, қўшни Қозоғистонга етиб боришга ҳампуллари йўқ, бўлиб улар қарзга қулоғигача ботиб ўтиришибди.

 

Ватангадо бўлибяшаётган инсонларнинг  кўпчилигини зиёлиетук олимлар ва таниқли санъаткор, шоир-ёзувчилар, инженер-ўқитувчи ва врачларташкил этиб, улар орасида ўнбешга яқин профессор, 30 га яқин фан кандидатлари,вазирлар банкирлар ва бирнеча Ўзбекистон Республикаси Олий Советинингдепуталаригача борлиги хали хеч бир мамлакатда кўрилмаган ғаройиб ҳолат десабўлади.

 

Уларнинг кўплари Каримовнинг оғзаки кўрсатмасибилан чиқиш визалари берилмай, ўз жуфти ҳалолини, фарзанд ва оила аъзолариникелтиролмай айрилиқда яшайдилар.

 

Бази қариялар ўзжуфти ҳалолидан айрилиқдаги чеккан ҳижрон азобларига чидолмагани сабаблиҳаётларидан эрта кўз юмдилар.

 

Шу ерга келганда,республика тақдирини ҳал қилишда ва ўз халқига бажонидил хизмат қилишнизиммасига олган Ислом Каримов ўз халқи ва юксак мартабали давлат арбоблариолдида ичган тантаналик қасамларига туфлаб, унинг уч марта ўз қасам ваваъдаларига ҳиёнат қилганини айтиб ўтиш жойиз.

 

У ўз халқи учунбирор яхшилик қилмай, уни асосан ишсизлик билан бошланган хартомонлама муҳтожқилиб, қамаб ва эзиб келди ва буларни бир сўз билан айтганда террор қилибкелди.

 

Унинг айнандемократик рухдаги адолат ва хақиқатни айтиб, президентни конституцияга риояқилмагани учун танқид қилган кишилардан ўч олиб айнан ватанпарварлик қилаётганларнингарматура билан бошларини ёрса, баъзи Олий Совет депутатларигача ИИВ подвалидамисли кўрилмаган қийноқлар билан ўлдириб юборди.

 

Лўнда қилиб айтгандаКаримовнинг биринчи катта ва оғир жинояти унинг ўз халқини уч марта қасам ичибалдаганининг ўзи бу жиноятнинг кўламига яраша Ислом Каримов олий жазога лойиқшахсдир!

 

Бундан келибчиқадики хақиқатни олганда Ватанидан қувилган кишилар ватан хоини эмас,Каримовнинг ўзи ватан хоинидир!

 

40 ва 45 талабтеррорист деб қамаб, уларни қийноққа солиниб, бўйнига олдираётган Каримовнингўзи манаман деган террористнинг “додаси”дир.

 

2005 йил 13 майдаАндижондаги президентимиз келиб бизларнинг ҳолимиздан хабар олармиш деб, унисабрсиз кутиб ўтирган ўн мингга яқин аёллар қари қартанг ва болаларни ўраболган аскарлар мингдан ортиқ инсонларни автомат ва БТР га ўрнатилган пулеметларбилан қириб ташланади.

 

Бундай машьум вадаҳшатли жиноятни содир этиб, тинч ўтирган халқни қириб ташла! деган буйруқниботиниб Каримовдан бўлак хеч ким беролмаслигини назарда  тутсак, жаллод Каримовнинг бу хиёнатлигуноҳини хеч ким ва хеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

 

Бу ҳам Каримовнингўз халқига қилган очиқ террори деб ҳисобласак, жаллод Каримовнинг тахтдаўтириши эмас,  У суд қилиниб, унга камида10 марта ўлим жазоси берилиши керак эди!

 

Бу ҳиёнаткор вақасамхўрни ўз лавозмидан суриб чиқариш афсуски, зўравон кучлар иштирокидатахқирланиб айримларнинг қўл ва тили боғланган муҳолифатнинггина зиммасигақолаётганига халқаро йирик ва нуфузли ташкилотларнинг шунчаки тамошабин    бўлиб ўтиришлари планетамиздаги барчаетарли фикрловчи кишиларнинг шубҳа ва ҳайратларини қозондилар холос.

 

Бугунги кундадиктатура гуллаган мамлакатлардаги диктатурага қўшимча коррупцион тизимларининг30 ва 40 йилгача чўзилган мамлакатларда ўсиш ва ривожланиш вайрон бўлиб, йилдан-йилорқага кетиш бошланди.

 

Ўз тараққиётинидиктатура туфайли йўлга қўйилмаётган қашшоқ мамлакатлар сони йил сайин ортибборса, коррупцион тўда ва амалдорларнинг бойликлари аксинча ортиб бораверади.

 

Давлат ва халқниталаб ўрганган пули кўп бойваччаларга энди ўзи яшаётган ерни ташлаб, табиатигўзал ва ривожланган мамлакатларга бориб, ўзларининг ҳаром бойиш иллатларинитўғри ва демократик ривожланган мамлакатларга яширин ва устакорлик билан олибкирабошлайдилар.

 

Бундай ноинсофлартўғри ривожланган давлатларнинг ҳам тизимини бузиб порахўрлик яширин ўсиб янадакенгроқ жабҳаларни қамраб олади, шу билан қора кучлар кўпайгач, ўша мамлакатиқтисодига таъсир этмайди дейиш бу аҳмоқликдан бошқа  гап эмасдир.

 

Албатта бундайкафолатни бериш, худди камбағал қўшнисининг уйига тушиб қутирган оловнинг бойкиши ҳавлисига ўтмаслигига берилган тентакнинг кафолатига ўхшаб кетади.

 

Хозирги иқтисодигуркираб ривожланган масалан АҚШ иқтисодига назар солсангиз, ўтган, ишлардагиозгина бефарқлик кутилмаганда иқтисодий “дефолт” нинг муқаррарлигига олибкелганини бугунгина англатаётирлар.

 

Бундай бефарқлик,мамлакатларда нафақат иқтисодининг ривожини кузатсак, у билан бирга паралелривожланиб келган гигант коррупцияни ҳам кўриш мумкин бўлади.

 

Биз агар бундайжароёнда давлат иқтисодига гўё “Аждаҳо” бўлиб чанг солаётган кучнинг иштаҳасиочилиб кетса, унинг харқандай ривожланган мамлакат иқтисодини бутунлигича биркун ўз домига ютиб юборишга қодир эканлигини бугунгина кўриб ўтирибмиз.

 

Инсон ХуқуқлариУмумжаҳон Женева Декларациясининг 60 йиллик тўйи, Жаҳон мамлакатларининг тўғритараққиётига берилган ягона кафолатнинг ҳам “тўйи” дейиш мумкин.

 

Ўзбекистоннинг эссизулкан завод фабрикалари тўхтаб ётсаю, МУСТАҚИЛЛИКни уч йил тўла карнай сурнайва ноғоралар билан хар кўчада тўю тамошолар билан ўтказиб юборганимизҳаммамизнинг ҳам чўнтакларимиз тасир кўрсатмай қолмади.

 

Яна советларданмеърос маблағлару материаллар тарихий ёдгорлик ва машҳур бобокалонларнингмажмуа ва мақбаралар қурилиши ва неча жоми масжидлар таъмирланишига сарфқилиниб давлатимизнинг ҳам чўнтаги қоқилди.

 

Миллионлаб кишиларгамаош етмай ўз корхоналарини ташлаб, уларнинг мардикорлик ёки бозорларга ўтибкетган вақтда хали райком ва райисполкомлар бор эди.

 

Аммо шунчамиллиардлар тўй ва байрамлар ўтказишга ноғораларнинг қаттиқроқ чалинишигакетдию бефойда тараннумларга сарфландию аммо битта ҳам завод ёки фабрикақурилмади.

 

Ўша вақтлар ишсизқолган оилабошлари юз мингларни ташкил этса, хозир уларга гостайбайтер сўзиниқўшиб санасангиз, беш миллиондан ортиб кетди.

 

Худди шу пайтда бирикки рус оилалари Россияга кўчиб, улар яхши қўшни бўлганларни бу ёқда маошларЎзбекистондан 20 ва 30 баравар кўп экан келинглар, деб телефон қилишган.

 

Ана шунданмардикорлик бошланиб кетди, Россия қолиб кимлар яқин Қозоғистондан иш топишса,кимлар Жанубий Кореягача кетабошладилар.

 

Уларнинг бирлариўзига яқинларидан ўнни тортиб хорижга кетадиган ўзбеклар тариқдай сочилиб,уларни энди ер юзининг истаган давлатларидан топасиз, бечора тил билмас бу“соқов” гаранглар гала гала бўлиб кўпроқ маошли иш қидириб юрганини кўрасиз.

 

“Ўтган бир Олиймажлис” сессиясида Каримов нутқида Ўзбекистонимизни жаҳон теннисининг марказигаайлантирамиз, деб миллатга хеч кераксиз ва хеч ким ҳам ўйнамайдиган теннисўйинини мақтаб кетади.

 

Ха керак бўлсаКаримовнинг сўзи қонун, бундай ўйин учун мамлакат бюджетидан катта маблағажратилиб, унинг етмай қолган қисми ўша ер ҳокимлари бўйнига қолиб кетди.

 

150 га яқин  районларда ўртача, 12 вилоят марказларидайирик теннис кортлари тез қад кўтарди, уларга хориждан керакли афзаллар харидқилиниб, жихозланди.

 

Ўша сессияда баъзидепутатлар оғизларини жуфтладилару улар яна қўрқиб, атрофдаги қарсакчалаётганларга у ҳам  қўшила кетди.

 

Хозир қарасангиз,тиқилинч байрамгача қуриб битиринглар деган буйруқни аранг бажарганҳокимларнинг тез ва сифатсиз қурдирган бу иншоотларнинг ўтиргичларини одамларбузиб қишда газ свет йўқлигидан совуқдан ўлмай қолиш учун ёқиб юбормоқдалар.

 

Бу қимматга тушгантеннис кортларнинг цементлари ёрилиб, уларнинг ҳаммаси Ислом акасини кутиб,шўра босиб қақшаб ётибди.

 

Айтиб тугалмайдиганКаримовнинг ўз  атрофида фойдали ва заруришларни қилиш ўрнига, яна ўша вақтда ҳокимларга ишларини тўхтатиб, уларнитеннис ёки футбол ўйини ўтказишга мажбур қилинган эди.

 

Камида мингтамошабин йиғиш ташвишида қолган ҳокимлар мактаб ўқувчиларигача келтириб,ўртага ҳоким, директор ва раис каби раҳбарларнинг тушиб, улар қоринларниселкиллатиб куйиб пишиб теннис ёки футбол ўйнашга мажбур қилинган, Каримовнингғаройиб буйруқларини бажарган даврлар ҳам ўтиб кетди.

 

Эртани мақтаб,маърифатдан шўнғиб, маданиятдан чиқадиган Каримовнинг нутқлари ўн минут матнўқиса, ярим соат ўз фирларидан зерикарли эркин темага ўтиб, ора чора залниўзича кулдирган ҳам бўларди.

 

Зериккандепутатларнинг кўплари хурракни бошлаб чуқур уйқуга чўмганда  қарсаклар пасайса: “ҚАНИ ҚАРСАҚ”лар деб,уйқудаги депутатларни ёнидагилар туртиб уйғотишар ва яна қарсаклар жонланибкетар эди.

 

Бундай қарсакнисўраб чалдирган арбобни ҳам дунёда излаб тополмасангиз ҳам, Каримовнинг барибиру ўзича зўр ораторманда, деб қўяберадиган одати яхши кўриниб турар эди.

 

Бундай етти иқлимданизласанг топилмас “ўзи камёб, гуноҳлари қоп-қоп, адолат десанг Московдантоп”шахсни елкасига миндириб унинг айтганларини қиладиган, муқаддас қуръонимизва Ҳаёт қомусимизни ушлаб уни ўпиб туриб ичган қасамларни бажармайдиганқасамхўрни худо ҳам ва унинг бандалари ҳам зинҳор кечирмаса керак.

 

Барибир Каримовқанча ёмон бўлса афсус, орамизда уни инсон деб отасини ота, Каримовни отажонимдейдииганлардан бири бултур Каримовга 1000 долларга кумуш тож ясаттиради.

 

Намангандан яримминг чақиримдан ногиронлар аравасига ўтириб ўғлига сурдириб, тожни ўз қулибилан кийдириб ўғлига: подшомиз қутли бўлсин, десам отажонимиз остимизгабиттадан иккита “Нексияни” мукофотга беради, деб юртбошининг ёлғонларигалақиллайдиган отасини адаштирадиган инсонлар ҳали хам кўпга ўхшайди.

 

ТУРЛИБЕКОВ ЁДГОР

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares