Собиқ турмуш ўртоғим Акбар Холбоев акаси Бобоқул Холбоев билан бирга бундан анча олдин бир фирибгарлик ишини амалга оширишган эди. Бу воқеа Сирдарё вилоятининг Мехнатобод туманида содир бўлганди. Қайнағам Б. Холбоев ўзи яшаб турган уйни дўсти Янгибой акага сотган. Янгибой ака дўсти Б. Холбоевга ишониб, ҳеч қандай гувоҳсиз, тилхатсиз ва нотариуссиз уйнинг пулини унга бериб юборган. Уйни акаси дўстига сотганлиги ва пулини ҳам аллақачон олганлигидан хабари бўлса-да, эрим мени шу уйга кўчириб олиб келган эди.
Алданганлигини, суд оркали ҳеч нарса қилолмаслигини билган Янгибой ака бизни бу уйда яшашга қўймади. Эрим акаси билан бирга уйни бошқа бир кишига сотди ва биз у жойдан қочиб, 2004 йили Пахтакор шаҳри, Тошкент маҳалласи, Навоий кўчаси, 6/5 уйга кўчиб келдик. Бу уйни эримнинг поччаси Пухорбой Чиндалиевдан сотиб олдик.
Мен собиқ турмуш ўртоғим Акбар Холбоев билан бирга 17 йил яшадим. Шу вақт ичида. бир ўғиллик бўлдиқ. Унга Умиджон деб исм қўйдик. Кейинчалик турмуш ўртоғим ахлоқан бузилиб кетди. 2010 йилнинг январь ойида, қишни қаҳратонида мени ва боламни уриб, зўрлик билан уйдан кўчага ҳайдаб юборди.
Кун совук, юпун кийинган бўлсакда, у бизни уйга киритмади. Шу боис биз ўғлим билан ҳар жойда яшашга мажбур бўлдик. Бизни уйдан чиқариб юборгач, ўзининг ғаразли мақсадини амалга ошириш учун, яъни уйдан бизни чиқариб юборгандан сўнг уйни бошқа бировга сотиш мақсадида рўзғор анжомларимни, мол мулкимни талон тарож қилиб юборди. Ва яшаб турган уйимизни бўшатиб, ўзининг оғайниси, яъни қудаси Гулнора Ҳаитовани уйга кўчириб келишди.
Уларни уйга кўчириб келган вақтда 2005 йилдан буён рўйхатдан ўтиб яшаб келаётган уйимга мени киритиб қўйишларини сўраб судга мурожаат қилгандим ва суд жараён кетаётганди. Эрим фирибгар, шу орқали нон топиб ейишга ўрганган. Менинг аҳволимни била туриб, нега Пахтакор тумани ҳокимлиги нима учун уйдан мени чиқариб юборишга астойдил, жон куйдириб ҳаракат қилваётгинлини тушунмаяпман. Негадир, суд кетаётган бир пайтда низоли уйнга бир эмас, икки маротба Гулнора Ҳаитованинг номига ордер ёзиб беришди.
Ҳокимиятнинг баённомасида ногиронлиги учун навбатсиз уй бераяпмиз, деб ёзиб қўйилган.Туманимизда ногиронлар камми? Ҳокимият учун барча фуқаро бир эмасми? Нима учун яқингиндагина туманимизга қайсидир вилоятнинг қайсидир туманидан келиб қолган Г. Ҳаитовага бунчалик меҳрибонлик кўрсатилмокда? Бу ерда бир гап борга ўхшайди. Чунки Пахтакор шаҳрида, қайсидир ташкилотнинг ташландиқ биносининг бир хонасида 20 йилдирки эри оламдан ўтиб кетган бир бева аёл икки боласи билан ёлгиз яшаб келмоқда. ўша аёл бир неча йилдан буён яшаш учун уй сўраб ҳокимиятга мурожаат қилганида, унга «Биз уй билан таъминлай олмаймиз» деб рад жавоб беришган эди-ку!
Менинг фикримча, ҳокимиятнинг қайсидир бир ходими ўз хизмат ваколатини суистеъмол қилиб, менинг собиқ эримга ҳақ эвазига ёрдам бермоқда.
Энди судларнинг ноҳақлиги ҳақида гапирсам. Мен 2005 йилнинг январ ойидан буён Пахтакор шаҳри, Тошкент маҳалласи, Навоий кўчаси, 6/5 уйда доимий яшаш учун руйхатдан ўтиб, яшаб келаяпман. Паспортимда ҳам шу тўғрисидаги муҳр бор.
Бу вазиятда ҳақиқат мен томонида эканлиги аён-ку! Бу ҳақиқатни кўриб туриб нега судья қарорни мени фойдамга ҳал қилмаяпти. Буни устида узоқ вақт бош қотириш шарт эмас-ку! Мен иш нега пайсалга солиб келинаётганлигини ҳеч тушунмаяпман? Устига-устак суд жараёнида Пахтакор тумани ҳокимлиги томонидан Г. Ҳаитова номига берилган биринчи ордернинг сохта эканлиги маълум бўлди. Ҳокимият уялмай-нетмай иккинчи бор ҳам худди ёзув, худди ўша имзо билан иккинчи ордерни ҳам ёзиб берди.
Афсуски, суд менинг таъкидлашларимга карамай, бир қатор фактларга, хусусан Г.Ҳаитова муқаддам қаерда яшаган, унинг эри қаерда яшаган, онаси қаерда яшаган, умуман уларнинг доимий яшаш жойлари қаер бўлганлигига мутлақо эътиборқаратмадию
Мен энди Судга, судьяларга ортиқ ишонмай қўйдим. Уларга қарата: “Ҳурматли судъялар !!!
Худодан қўрқинг!!!
Нафсга эмас, имонингизга қулоқ солинг!!!
Нонингизни ҳалоллаб енг. Фирибгарларнинг гапига кириб, менга ўхшаган бева-бечораларни сарсон қилманг. Қарғишга қолманг. Чунки биз қарғаймиз. Кўз ёш тўкиб қарғаймиз. Бу қарғишимиз эса биз кетмайди.
Айтишади-ку, “Ҳақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди”. Бобомиз Амир Темур таъкидлаганларидек “Куч адолатда!” Шу боис адолатли бўлинг, судьялар!
Нуринисо Холбоева. Жиззах вилояти, Пахтакор шаҳри, Тошкент маҳалласи, Навоий кўчаси.
20.01. 2012 йил.