И.А.К. вилоятларга чиқар экан, ҳар доимгидек йўллар эрталабдан ёпилади. Машиналарнинг ҳаракати марказий кўчаларда бутунлай тўхтатилади. Яна аҳолининг кўпчилик қисми транспорт воситаларининг қатнамаслиги сабабли, ташвишга тушади. Агар, шу кунда бирор киши касал ёки, дунёдан ўтиб қолса не ҳолат кузатилади?
Худди шу кунларнинг бирида, И.А.К. вилоятлардан бирига келибди ва йўллар одатдагидай ёпилибди. Лекин,шаҳар марказида яшовчи бир аёлнинг касаллиги авжига чиқиб, аҳволи оғирлашибди. Оила аьзолари нима қилишларини билмай, 03 (тез тиббий касалхонасига) қўнғироқ қилишибди.
Тез тиббий касалхонаси гўшагини кўтарган, ходим:
-И.А.К. ташриф буюргани муносабати билан, бизнинг хизмат кўрсатиш йўлимиз чегараланган.Илтимос, беморни ўзингиз олиб келинг ёки, ёки кейинроқ қўнғироқ қилинг-дермиш.
Пенсия қирқими
И.А.К. Тошкент шаҳридаги бозорлардан бирини айланишга яни, нарх-навони кўришга чиқибди. У кишининг ташрифлари муносабати билан, нархлар атайин 50% га туширилибди. И.А.К. нархларни кўриб, айтмадими халқимизнинг яшаши яхши деб. Энди қарияларимиз пенсиясини ярмига қирқсак ҳам бўлади. Чунки уларга кўп пулни ким қўйибди. Энг кам иш ҳақи миқдоридаги пенсияни олса ҳам шукур қилсин! Сабаби эса нақд пулда олмоқда.
75 ёшни қаршилаган онахон билан гаплашганидан сўнг, онахоннинг шижоатига қаранглар барака топгурлар!-дебди ва…..
– Нафақага чиқиш ёшини ўзгартирамиз ва нафақага чиққан нафақахўрларни қайтадан шифокор кўригидан ўтказиб нафақасини қирқинг-дермиш.
Ҳурмат ила Хамроев Муслимбек!