Қайтар дунё

Башорат Хидирова

Ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева ҳақида кўп гапириш шартмас, чунки уни ҳамма яхши билади. Қачон инсон бошига кулфат тушса, у доим ёрдамга келади. Доимо ҳақиқатни ёзади. Ваҳоланки, бизнинг давлатда ҳақиқатни нафақат ёқтиришмайди, ҳаттоки  таъқиб қилишади. Ҳақиқат  доим аччиқ  ва одамларнинг ҳақиқатга тўғри кўз билан қарашга ўрганиш  вақти келди. Онаси  ҳақиқатни ёзгани туфайли  боқиб олган ўғли – Муҳаммадни мактабга қабул қилишмагани етмагандек, энди ўғилни онасидан тортиб ҳам олишмоқчи.
Муҳаммад  туғилганидан бери  Елена ва Мансур унга ғамхўрлик қилиб келишмоқда ва улардан яхшироқ  ота – она  топиб бўлмайди. Боланинг эгни бут, қорни тўқ. Кўпчилик ота – оналар  ўз боласига Елена ва Мансур Муҳаммадга яратган шароитларнинг ҳатто  50 фоизини ҳам яратиб беришмаган. Уни ўз компьютери, фақат ёш болаларга аталган телекўрсатувларни кўриши учун ўз телевизори бор. Ҳам Елена, ҳам Мансур  жуда ширин овқатлар тайёрлашади. Уларда доимо Муҳаммад учун иссиқ овқат шай. 6 ёшданоқ Муҳаммад  компьютерда ишлашни билади. Нима учун энди бунинг барини  булғаш керак.  Елена болага қарашга ҳам, ҳуқуқбонлик фаолияти билан шуғулланишга ҳам, қари онасига қарашга ҳам, ўғли ва келинига ёрдам беришга ҳам,  овқат тайёрлаш ва инсон ҳуқуқлари бузилаётган бўлса, ёрдам бергани туманларга бориб келишга ҳам улгуради. У доимо ёрдамга келади. Куннинг ҳохлаган пайтида унга ёрдам сўраб мурожаат қилиш мумкин. Уйининг эшиги одамлар учун доим очиқ ва у ҳар ким учун юпатувчи сўзлар топа олади, едиради, ичиради. Нима ҳам дердик, бундай одамлар кам ва уларни асрашимиз керак. Ким уни таҳқирлаётган бўлса, вақти келиб жавобини беради. Қонун олдида бўлмаса, албатта Худо олдида жавоб беради. Уни таъқиб қилаётган шахслар умрида ҳеч кимга ёрдам беришмаган.Елена Урлаева ҳеч кимдан ҳеч қачон ёрдамини аямайди. У ҳуқуқ ҳимоячилари альянсининг лидери.  
Бу эса кўп нарсадан далолат беради. У аёл  бўлишига қарамай шундай лавозимни эгаллаган. Қонун бузилишлари билан курашишга  ҳатто  давлатнинг ҳам кучи етмаяпти. Ё кучи етмаяпти, ё истамаяпти. Бундай одамларнинг борлиги жуда муҳим. Елена Урлаевани хафа қилаётганларнинг барчасига ҳали қайтади. Неча марта унга ҳужумлар бўлди, нималарни бошидан у ўтказмади. Доим милиция уни пойлайди, болани олиб кетиш учун уйига келади. Уйига одамлар келиб унга ташланади. Биз демократик мамлакатда яшаяпмизми, ё Пиночетнинг диктаторлик режимидами? Барча нарсага улгуришни истагани учун у суткасига бор-йўғи  3- 4 соат ухласа керак.   Елена Урлаевадан қўлингни торт дейман! Уни таъқиб қилишни бас қилинглар дейман. Барча ҳуқуқбонлар Елена Урлаеванинг ҳимоясига отлансин. “Бирдамлик” Ҳаракатининг аъзолари, Елена Урлаеванинг ҳимоясига мақола ёзинглар. Менимча, Муҳаммадга Елена Урлаевадан яхшироқ она топилмайди. Душманлари унинг энг оғриқли жойи – фарзандига зарба бериши ноўрин. Елена Урлаеванинг телефони: +998933921784

Башорат Хидирова

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares