Жорий йилнинг 11 январ куни Андижон шаҳрида «Бирдамлик» Халқ Ҳаракати Наманган ва Андижон вилояти фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳаракатнинг компьютер соҳаси бўйича мутахасиси Зохидҳон Зокиров бу борадаги янги технологиялар ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, фаоллардан 8 нафари ўз ҳудудларидаги вазият, бугунги аҳвол ҳақида ахборот бериб ўтдилар.
“Бирдамлик»нинг Фарғона водийси бўйича кординатори Носир Зокир Ўзбекистон ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий воқеларга тўхталаркан, Америкада ўтказилган норозилик акцияларининг мазмун-моҳияти хусусидаги ўз фикр-мулоҳазаларини йиғилиш иштирокчилари билан ўртоқлашди.
Ҳаракатнинг Андижон вилоят бўлими раиси Саиджаҳон Зайнобитдинов ва ўринбосар Абдуқодир Сатторовлар Андижонда амалга оширилган ишлар кўлами ҳақида сўз юритаркан «Бирдамлик»нинг мамлакат ҳаётидаги ўрнига урғу бериб ўтишди. Йиғилиш иштирокчилари февраль ойида водийдаги уч вилоят фаоллари иштирокидаги кенгайтирилган йиғилишни Наманган шахрида ўтказишга келишиб олишди.
«Бирдамлик» Халқ Ҳаракати Фарғона водийси Матбуот Маркази.



