Чориевлар оиласи яна ғазабга дучор бўлди

Бурхон Чориев ва уларнинг келини Сарвиноз Хомидовани 30 000 000 сўмдан  жаримага тортиб Чориевлар оиласини жазолаш натижасида кўтарилган шов- шув босилмасдан туриб қарғалар яна  Чориевнинг отаси Хасан аканинг уйида йиғилишди. Нимага деб ўйлайсиз? Яна пул талаб қилиб! Қўшни Алламардонов, гўё 2004 йилда ёзган аризани  силкитиб 7 та МХХ ходими келди. У аризасида Чориевдан ерни тортиб олишни сўраганмиш. Шу аризани рўкач қилиб улар Чориев Хасанннинг уйидан 140 бош  майда ва 29 бош йирик чорва молларини Қамашига олиб кетишди. Қамаши ИИБсидан 30 киши келишди. Улар орасида Турдиев ва Тоғаев Отабеклар бор эди. Бу воқеа ўтган йилнинг 24 декабрида бўлиб ўтди. Қарз бор деб сув моторини ҳам олиб кетишди. 3 йил олдин трансформатор қўйилган , аммо счётчик йўқ эди. Буларни олиб кетишга ҳуқуқ берувчи суд  ҳужжати уларда йўқ эди. Ноқонунийлик бизда одатий ҳолат. Буларни бир кунда олиб кетишгани йўқ, албатта. Буларни Чориев Х. уйда йўқлигида олиб кетишди. 24 декабрда биринчи марта келишди. Кейин у уйда йўқлигида, 28 ва 30 декабр куни эрталабки  соат  7.30 да  келишди. Бир неча кундан сўнг Чориев Хасан ўзининг чорва молларини Шахрисабз шаҳрининг электр тармоғи идорасининг орқа ҳовлисида топганида жуда ҳайрон бўлди. Бечора моллар ҳовлида, очиқ жойда, тепаси ёпилмаган ҳолатда туришарди. Хўжайини бўлмаганидан кейин ким ҳам уларга ғамхўрлик қиларди.

 

Революция пайтида ҳам Шахрисабзда худди шундай бўлганини раҳматли онам гапириб берган эди. Милиция уйлардан барча нарсаларни олиб кетган, аммо давлатга топширмай уйига олиб кетган экан. Кўп милиционерлар революция пайтида шундай йўл билан бойиб олган экан. Ҳозир ҳам худди ўша революция пайтидек, аммо биз буни айтишга қўрқамиз. Бу мулк фақатгина Чориев Хасанники эмас. Унинг 10 та фарзанди бор. Ҳар бири ўз ҳиссасини қўшган .Ахир, отага болаларининг ҳаммаси ёрдам беради. Ота ким учун ҳаракат қилади? Ўз болалари учун. Эртаю–кеч ишлайди.

 

Милиция ва прокуратурага мурожаатлар натижа бермади. Буларнинг бари худди ўтган йили октябр ойида Тошкент шаҳар судида Бурхон ва Сарвиноздан  жарима ундирилиб Америкага, болаларини ёнига кетишига йўл қўйилмаслик циркига ўхшайди. Бу ҳам камлик қилганидек Бурхонни 15 суткага қамашди. Уларнинг эса вояга етмаган фарзандлари бор. Бечора болалар АҚШда Ўзбекистон элчихонаси ёнида пикет қилиб туришибди. Менимча улар яхши одам бўлгани учун давлат уларни чиқармаяпти. Агар ёмон одамлар бўлишганида худди Фидель жиноятчиларни АҚШга чиқариб юборгандек чиқариб юборишарди, аммо бизга яхши одамлар керак.

Чориев Хасаннинг телефони:+998914618350.

                             Башорат Хидирова

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares