МАФИЯ ЎЛМАЙДИМИ?

 

Довлатова Т.В.

 Нусхаси: Ўзбекистон Бош Прокурорига                        

  Довлатова Татьяна Васильевнадан

Манзил:Тошкент – 100100, Баходир 1 – бошиберк  

кўчаси 5 –уй.

Ариза

Асака банки ходимларининг, мен ўйлашимча, қасддан ғаразли мақсадларда ўзларининг хизмат мансабларидан фойдаланиш фактлари юзасидан синчковлик билан текширув ўтказишингизни сўрайман.Банк ходимлари оддий фуқароларга чет мамлакатларга чиқишда валюта пластик карточкаларини олиш каби ҳуқуқлардан фойдаланишга қасддан тўсқинлик қилмоқда. Банк ҳудудига кириш жуда қийин. 3 соат давомида бутун асабингизни чарчатиб бўлиб сизни милициянинг 2–постигагина ўтказишлари мумкин. Бўлди. Ариза ва чипталар билан бўлимга  киришингизга яна бир соат кетади.2011 йил 9 декабр куни қизим Махсудова А.Е. ва унинг эри Республика Асака банкига (Госпитал бозорининг қаршисидаги)  ариза топширишди. Биз ҳар куни 120 39 11  ва 120 39 86  телефонларига қўнғироқ қилдик. Ўн кун  бизга аризамиз имзо қўйиш учун бошлиқда эканлигини айтишди. Қайси бошлиқда эканлигини ҳам, ўзларининг мансаби ва фамилияларини ҳам айтишмади. 10 кундан сўнг биз ҳужжатларимиз Оқилова 40 да  жойлашган Асака банкида эканлигини билдик. Бу банкда 8 кун давомида бизнинг асабимизга тегишди. Банк бошқарувчиси ҳеч қачон ўз жойида бўлмайди. У доим командировкада. Қандай командировкада эканлиги бизга тушунарсиз.

Банк ходимларида пейджиклар  йўқ. Атайлаб ўзларининг мансаб ва фамилияларини айтишмайди. Бу давлат идораси эмас, махфий ташкилот деган тассурот пайдо бўлади. Турникетдан нарига милиция ўтказмайди. Кираверишда ишонч телефонлари ва банк раҳбарларининг фамилиялари ёзилган тахта йўқ. Бундан фойдаланиб банк ходимлари ўзларини жуда сурбет ва уятсиз тутишади. 27 декабр куни “девонхона”га ариза топшириш учун мен шахсан 2 соат турдим. Бир йигит менинг аризамни олди, аммо ўзининг фамилиясини ариза нусхасига ёзишдан бош тортди. Шунчаки имзо чекиб қўйди. Бунчалик кибр қаердан келди? У банкнинг оддий хизматчиси, аммо ўзини банкнинг президентидек тутади. Унинг имзосини ҳамма билиши керак! Банк ходимлари бу лавозимларга ўзларининг қариндошларини олса керак. Шунинг учун шу каби бир –бирини кетини ёпиш ва тартибсизлик. Вилоят Асака банкида менинг қизимга пластик валюта карточкаси беришдан бош тортишди, гўёки оиланинг бир аъзосигагина берилар эмиш. Буни тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат кўрсатишмади. Ҳаммаси оғзаки равишда. Менга шу ҳақдаги буйруқ, фармонни кўрсатишларини сўрайман, чунки шу банкни судга бермоқчиман. Қизимнинг 4 кишидан иборат оиласи Украинага кетаяпти. Бу давлатнинг чегарасини кесиб ўтишда ҳар бир кишига 1600 доллардан кам пул бўлмаслиги керак. Асака банк раҳбарияти менимча қасддан русларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қилишмоқда. Менимча, буларнинг бари миллатга қараб қилинаяпти. 27 декабр куни мен ва қизим нима қилиб бўлса ҳам Республика Асака Банкидаги қабулга киришга қарор қилдик. 120 82 88  ва  120 81 98 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилиб ва 2 – сонли кўринмас операторга боғланиб 2 – постга ўтишга,  яъни Асака банки биносига  киришга эришдик. Бундан уёғига бизни ўтказишмади. 2 –сонли оператор бизнинг олдимизга чиқди. Бошқа банкка боришга бизни кўндирмоқчи бўлди. Мамлакатда пластик карточка ва валюта тақчил эканлигини айтди. Ўз фамилия ва исмини айтиш тўғрисидаги илтимосимизни рад қилди. 9 декабрдан то ҳозирги кунгача мен қуйидаги Асака банк раҳбарларидан қайси бирининг  бўлса ҳам  қабулига кирмоқчи эдим:

К.Т.Орипов  –   банк раиси.   Қабул куни – жума  соат 10-00 дан  12-00 гача

Д.Р.Ибрагимов  –    ўринбосар.     Қабул куни – сешанба соат 10-00дан  12-00 гача

З.А.Холмухамедов – валютным операциялари бўйича. Қабул куни – чоршанба   соат 10-00 дан 12-00 гача

Бироқ бу “худо” ларнинг қабулига кириш имконсиз, чунки уларнинг котиблари улар бир Хоразмда, бир бошқа жойда командировкада эканлигини айтишади. Ўзбекистон президентининг қабулхонасига кириш, банк раисининг қабулхонасига киришдан осонроқ.  2011 йилнинг 28 декабр куни, Украинага училадиган куни мен Асака банки раисининг ўринбосари Холмухаммедов З.А. нинг қабулига кира олмадим. Ҳолбуки, қабулга аввалдан ёзилган эдим. 2 – сонли оператор бизнинг олдимизга тушиб биз Оқилова 40 даги вилоят банкига боришимиз кераклигини айтди. Шу пайтда менинг телефонимга Низом исмли бўлим бошлиғи  қўнғироқ қилиб қизим паспорти, чиптаси ва пул билан келиши кераклигини айтди. Бизнинг сарсонгарчиликларни айтиб ўтирмайман. 17 -30 да қизим охири пластик карточкани олди, аммо аввал шантаж йўли билан у банкда кўрсатилган хизматдан мамнун ва бахтли эканлиги тўғрисида қизимдан тилхат ёздириб олишди. 20 кун бизнинг асабимизни бузишди. Бу асаббузарлик учун ким жавоб беради? Бу таҳқирлашдир. Мен уларнинг қасддан қилинган сансалорликлари юзасидан Прокуратура ва МХХга   шикоят қилишимни айтдим. 

                                                                                                 Довлатова Т.В.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares