Альянс матбуот марказига ҳозирда расмий қидирувда бўлган Одилова Муҳайёнинг онаси – Одилова Раҳбархондан келган маълумотга кўра, милиционерларга Одилова Муҳайёни тутган жойда отиб ташлаш буйруғи берилган. 2011 йил 10 декабрда Қўқон шаҳрида участка нозири Ҳамроқулов Баҳодир Одилова Муҳайё билан учрашганда: “ Шаҳардан қочиб кет, суриштирув бўлими бошлиғи Ахмедов милиция ходимларига қаршилик кўрсатсанг сени отиш буйруғини берган. Афсус менда қурол йўқ, сен учун битта юлдузча олардим. Сени ўлиминг учун ҳеч кимни қамашмайди” – деган. Одиловлар оиласи бу вазиятдан жуда хавотирдалар ва Одилова Муҳайёга ёрдам беришни сўрашаяпти. Аввал хабар берилганидек, Одилова Муҳайё ноқонуний қамалган бўлиб, қийноқларга солинган, бурни синдирилган, сочлари узиб олинган ва кесиб ташланган,тергов пайтида зўрланган, уни зўрлаган Фарғона вилояти ИИБси бошлиғи Рўзметов Шукурдан ҳомиладор бўлган.Интернетда тарқатилган хабарлардан кейин, Ўзбекистон ЖИЭББнинг бошлиғи Шодиев Одилова Муҳайёнинг ҳомиласи олиб ташланганини тасдиқловчи барча ҳужжатларни йўқ қилишга буйруқ берган. Ҳозирги пайтда Рўзметов Шукур қамоқда. Гарчи 2006 йилда шу иш бўйича терговчилар Одилова Муҳайёни сўроқ қилгани келишган бўлса ҳам, лекин прокуратура Одилова Муҳайёни зўрлагани юзасидан Рўзметов Ш.га нисбатан жиноий иш очмаган.
Альянс ҳуқуқ ҳимоячилари Одилова Муҳайёни ҳимоя қилиш учун халқаро ташкилотлардан зудлик билан аралашишни, уни адвокат билан таъминлашни ва бошқа давлатга кўчиришни сўрашяпти.
Одиловларнинг алоқа учун телефони: +998909551400.
Альянс матбуот маркази. Ўзбекистон. Тошкент.




