«Ўзбекларни таъби қизиқ-да»

Зоҳиджон Зокиров

Кундалик ҳаётимизда рўй бераётган воқеалар, ноҳақликларга бефарқ қараймиз. Ҳатто бирор бир мансабдор шахс ўз мансабини суиистеъмол қилса, порахўрлик қилса, халқ мулкини ўмарса, хуқуқларимизни паймол қилса, биз ўзимизча «шу билан олишиб бўладими? Сиёсатга қарши чиқиб  бўлмайди-да бўлмаса онасини Учқурғондан  кўрсатардим» деймиз. Интерент веб саҳифаларида қонуний ҳужжатлар чоп қилинса, китоб сотадиган пештахталарда Ўзбекистон Конституцияси, Жиноят кодекс китоблари чанг босиб турса-ю, уларни олишни ҳоҳламасак, ундан унумли фойдаланмасак. 

            «Ука, бу қонун, Конституция чиқаверади, лекин амалдорлар бунга амал қилмайди-да, бир тийинга олмайдида» дерсиз. Тўғри, лекин бизнинг ягона айбимиз шундаки, қачон бирор амалдор шахс  қонуний хуқуқларимизни паймол қилса, халқ мулкини ўмарса, дарров «Ака,  мана бу фалон мансабдор бор-ку, шу еримни ноқонуний олиб қўйди», ёки “Суда укамнинг айбсизлиги яққол кўринса-да, барибир 15 йилга қамаб юборди. Нима қилсам экан –а?!» деб дарров қонунни тушунадиган, олий маълумотли, кучли  адвокат қидриб унга ката миқдорда пул бериб,  ёнлаймиз.

Рҳматли Х.Тожибоев тўғри айтган эканлар, касал бўлиб қоладиган бўлсак, мисол учун, руслар сал йуталиб қолса, дарров  касалхонада даволанади. Яҳудийлар эса касал бўлмасидан олдин даволанар эканлар, ҳа … Бизнинг ўзбеклар касални ўтказиб юбориб, гу-гуурст этиб ерга ағдарилгандан кейин дўхтирга бориб даволанамиз.  Ҳозирги ҳолатимиз шунақа, қачон ҳуқуқимиз паймол бўлса, кейин кўзимиз очилади. Унгача  “оч қорним  – тинч қулоғим” нақлига амал қилиб юраверамиз.

Бирон бир шаҳарда одамлар намойиш бўлаётганини телевизорда кўрсатиб қолса, сиз «Худога шукур, бизда тинчлигу, қорнимиз тўқ, устимиз бут-ку, бизда бўлмяпди-ку» деймиз. Шу намойиш нимага бўляпди? Уларнинг максади нима? Суриштирмаймиз ҳам, ўзим тинчману, бошқа билан нима ишим бор»  қабилида иш тутамиз. Қачон фикрлаймиз? Қачон бошимизга ўша телевизорда кўрсатган нарса тушса, ўшанда яшашасин ОЗОДЛИК деймизми? 

Россияда мардикорчилик килиб юрган миллатдошларимизнинг аҳволини қаранг,  бирон бир миллатдошимиз ундан кўпрок ойлик олса,  «Нимага у шунча олади-ю, мен арзимаган пулни оламан» деб иғво қиларкан. Бирон бир маҳаллий безорилар миллатдошини уриб кетса, кўриб туриб,  «Ээ, менинг нима ишим бор, ўзига ўзи қилган-да», деб қўяркан. Ким урди, нимага урди? Ёки ким ўлди, нимага ўлди? Ҳали  миллатдоши-ку, ҳатто укасини ўлдириб кетса хам , нимага ўлдирганининг сабабини суриштирмай, тинчгина йиғлаб, уйида аъза қилиб юраркан

Қанчалик тубанмиз-а?!  

Уйимизда свет ўчиб қолса «Ие, нимага ўчирди, мен шу электр энергиясига пул тулайману» деб ҳаққимизни талаб қилмаймиз. Ҳа, айтишингиз мумкин, « Ука, электрдан қарзим бор-да, бўлмаса, мен ҳам талаб қилардим» деб. Аммо шуни унутмаслигимиз керакки, ҳатто электрдан келиб пулини тўлаш ҳақида огохлантириш берса хам, бутун вилоятингиздаги қарздорларнинг пулини йиғиб чиқиб олган тақдирда ҳам сизга гарантия бермайдилар, бугун сизнинг уйингизда электр учмаслигига. Нима бўлгандаям электр энергияси учун қарздор бўлсангиз ҳам ҳаққингизни талаб қилишингиз керак, сабаби, истеъмолчисиз. Телевидения орқали «систеъмолчилар ҳуқуқи» тўғрисида бонг уриб ётибди. Шуни ўқиб, урганинг. Бу сизнининг Конституцияга қарши эканлигингиз эмас, аксинча, давлатимиз тарафидан сизга берилган имкониятлар. Хуқуқингизни ҳимоя қилишда гарант сифатида чиқарилган, агар билсангиз, бу қонун дегани!.  Нима бўлганда ҳам сиз хуқуқингизни билишингиз шарт.

Баъзилар менга «Зохиджон, дадангизга айтиб қўйинг, ана у светчиларга айтсин, ҳадеб светни учиравериши жонга тегди. Дадангиз «Озодлик»да ишлаган,  радиода чиқиш қилиб, бир оғиз айтсинлар, зора таъсир қилса» дейишади. Товба,  дадам  ўша радиода минг  ишлагани билан битта ўзи ҳеч нарса қилаолмайди-ку? Нима, у президентмиди? Биз, ўзбеклар  роса қизиқ-да! Кимдир биз учун нимадир килиш керакдек….

Бир куни  хонадонимизга  ёши катта бир диндор кириб келди. Ёши чамаси 70 лардан  ошган.  «Носиржон , бир иш қилмаймизми? 100 донгача варақа тарқатамиз. Шу ойнинг 25 ларига одамларни Намангандаги «Чорсу» майдонига чиқариб, варақа тарқатамиз. Анавилар бир оввора бўлсин, – деди. Дадам «сиз ёши улуғ одамсиз, варақа тарқатсак, орган ходимлари гумонсираб, бегуноҳ одамларни қамашади, урилари мумкин. Шуни хохлайсизми? – дедилар.

« Шунча ишлар бўлиб туриб қўзғалмаган халқ қамалса қамалар,» – деди ҳалиги отахон. Шунда дадам “Хўп,  ҳозир ўғлим Зохиджонга айтамиз,  50 дона варақа тайёрлайди. Сиз 25 донасини тарқатасиз, мен 25 донасини тарқатаман”,  дейиши билан, отахон «йўқ, йўқ, варақани мен тарқатаман деганим йўқ. Сиз тарқатасиз. Бизни қамаб қўяди. Варақани сиз тарқатасиз. Сизга индамайди”,   деди.  Беш вақт намоз ўқийдиган, кўпни кўрган кишининг гапини қаранг? Дадам қамалиб кетса  кетаверсин экан-да. У қолаверар эмиш! Ахир булар варақа таркатга одамнининг обрусига қараб ўтирарканми? 

                          Зоҳиджон Зокиров  

«Бирдамлик» Халқ Ҳаракатининг «Ёшлар гурухи» рахбари  

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares