ЎЗБЕКИСТОННИНГ АДВОКАТЛАР ПАЛАТАСИДА ФУҚАРОЛАР ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Адвокат Денис Сафранов ўзи ҳимоя қилаётган, тергов мобайнида қийноқлар қўллаганлигидан судда арз қилган  Холиқов Санжарни етарли даражада  ҳимоя қилмаганлиги юзасидан 2011 йил 23 декабрда ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева Ўзбекистон адвокатлари Палатасига  келди. Ўзбекистон адвокатлари Палатаси Тошкент шаҳри Буюк Ипак Йўли кўчаси 471 уйда жойлашган, бироқ  бу бинода салкам 10 ойдан бери ҳеч қандай ёзув йўқ ва одамлар бу махфий бинони узоқ қидириб юришади.

Фуқароларни қабул қилиш тартиби ҳам тушунарсиз.Ходимлар кабинетларда тамаки чекадилар. Елена Урлаева тамаки чекаётган одамни суратга олганда, канцелярия бошлиғи Елена Урлаеванинг бейжегини олиб қўйди, милицияни чақириш баҳонасида анча пайт шикоятни қабул қилишмади. Бир ярим соатдан сўнг    Мусаев Ш.  Худойберганов Фарух кабинетида Урлаевадан  шикоятни  қабул қилди. Елена Урлаева Ўзбекистон адвокатлари Палатаси ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари устидан шикоят қилиш ниятидадир.

Альянснинг матбуот маркази.  Тошкент. Ўзбекистон.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares