Кел, дўстим, дардлашиб олайлик,…

 

Ёдгор Обид

Ёдгор Обид

Кел, дўстим, дардлашиб олайлик,

 Зора енгил тортсак… Ёзилса кўнгил.

… Кетмайлик, шу ерда қолайлик.

Дарё мудраябди. Уйқуда соҳил.

 Эркаланиб бораётир ой,

 Юлдузлар жим. Хаёлдек ҳашам.

 Бизга насиб этмиш бу чирой,

 Шукур қилгил шунисига ҳам.

 Юртинг қайда- айтмай қўяқол.

 Ҳаммамизнинг эрур бу дунё.

Талашганлар келтирган завол-

 Ўртамизда тентироқ нидо…

 Ҳар ернинг бор гўзал ўлкаси,

 Ойи- ёруғ. Юлдузи- ёруғ…

 Аммо оғриқ соғинч кўлкасин-

 Кўтаролмай судралади руҳ.

 Кетма, кел, шу ерда қолайлик,

Ҳадемай тонг отар ва чиқар қуёш.

 Ёрқин сукунатдан баҳра олайлик,

 Ёрқин ой, юлдузга бўлайлик сирдош…

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares