ПАХТАКОР ТУМАН БОЗОРИДА БОЛА СОТИЛМОКДА

Саида Қурбон

Бугун Жиххаз вилояти,  Пахтакор  туман  Дехкон  бозорига  соат  13.00 да  икки  болали ёш  аёл  келган. Болаларининг  бири  чамаси беш- олти  ойлик, бири эса  икки  ёшларда ошган. Аёл  ҳам  болалари  ҳам  жуда  юпин  кийинган  бўлган.

 

– Боласини  сотмоқчи  бўлиб  келган аёл “Пахтакор туманига  қарашли  Самарқанд хўжалигидаги  шийпонларнинг  бирида истиқосмат қиламан.   Яшаш  учун уйим  йўқ. Қийналиб кетдим.  Болараимни  боқолмаяпман. Қорнимиз  баъзан  тўяди,  кўпинча  оч қоламиз. Ўзим  ҳам,  болаларим  ҳам  қийналиб  кетдик. Қўлимдаги  боламни  сотаман ёки бир  хонали  бўлсада  уйга  алмашаман”,  деб  юрибди. Қўлидаги  боласи  5-6 ойлик эмизикли  гўдак. Каттаси  2 ёшлар атрофида,  – дея ҳикоя қилади воқеанинг гувоҳи бўлган бозордаги таниш сотувчилардан бири.

Ҳозирда  фермерларнинг қўлида  ишлаётган  аксарият  ишчиларнинг  ҳоли  танг. Чунки эртанги  экин  учун таморқага ер  ажратилмади. Кечки  экинга  кўпчилик макажухори  эккан  эди. Макканиям  ҳашорат еб  кўйди. Давлатга  дон  топшириш планини бажаролмаган Фермерлар   қўл остидаги ишчиларга  бўғдой  ҳам  беролмади. Айрим  фермерлар эса  ҳар ойда  ишчиларига  бир халтадан ун сотиб олиб беришмоқда. Бу бир халта ун баъзи оилаларга етмайди. Рўзғор  учун ундан ташқари  қанча нарса керак… Аҳоли ёғ, гуруч каби маҳсулотларга   қаердан маблағ топсин?

Пахтакор туманида фермерлар қўлида  ишлаб  иш  хақини  ололмаганлар  қанча. Бири менинг қўшним Шахноза. Турмуш  ўртоғи  билан  8  ой туманимизнинг Тиббий  бирлашмаси бошлиғи М. Отабековнанинг  фермер хўжалигида тер тўкди.  Бироқ  бир  сўм  ҳам  иш  хақи  олмади.

 

Саида  Курбон

Жиззах  вилоят Пахтакор тумани.

 

16. 12. 2011 йил.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares