“ИССИҚ ЖОННИНГ ИСТИБОСИ БОР” ЭКАН…

Каримжон Бозорбоев

           Мен 7 декабрь куни “Олойда – ош” тадбирида шитирок этишга қарор қилгандим. Ҳатто Сирдарё вилоятидаги уч нафар ҳамфмикрларимиз билан мазкур тадбирга биргалашиб боришга келишиб ҳам олгандик. Бироқ тадбирдан бир кун олдин, яъни 6 декабрь куни соат 21.00 ларда кенжа укамнинг юрак хуружи билан

         Сирдарё вилоят  шифохонасининг тез тиббий ёрдам бўлимига олиб кетишганларидан хабар топдим. Жигарларим мен учун жуда азиз. Мен уларга ҳам ота, ҳам она бўлиб, бошини силаб,  вояга етказганман. Шароит тақозоси туфайли зудлик билан укамнинг ёнига елдим. Борсам, уни  жонлантириш бўлимига жойлаштиришган экан. Уч кун давомида  минг бир хавотир билан  касалхонада, укамнинг бошида турдик.

      Қилинган маолажа ва шифокорларнинг кўрсатган беминнат хизматлари туфайли  укамнинг соғлиғи бироз тикланди. 9 декабрь куни уни  палатага ўтказишди. Шундан кейингина хотиржам тортиб, уйга қайтдим.

      Маълум бўлишича менинг ҳамроҳлигимда  “Олойда – ош” тадбирига бориш истагини билдирган фуқаролар белгиланган вақтда Олойга етиб боришолмаган.

      Вилоятимиз фуқароларининг бузилган хуқуқларини тиклаш борасида имкон даражасида холис хизмат қилиб келаётган бир шахс сифатида  “Олойда – ош” тадбирида иштирок этишни ўз фуқаровий бурчим деб билгандим. Бироқ шароит тақозоси билан бора олмадим. Шу сабабли, “Олойда – ош” тадбирига вақтида етиб бора олмаганлигим учун сафдошларимдан узр сўрайман. Узримни тўғри қабул қиласизлар  деган умиддаман.

                                 

Хурмат билан Каримжон Бозорбоев

“Бирдамлик” Халқ Ҳаракатининг Сирдарё вилояти бўйича раҳбари

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares