БИРДАМЛИККА ТЎЙ ҚИЛИШГА ҲАМ РУХСАТ БЕРИШМАДИ

Мен бирдамликчиларнинг акция ўтказишларини интернет нашрларидан ўқигандим. Ниятлари холис эканлигига, бир сиқим халққа хайрия лотореяси тарқатиб, уларни моддий рағбатлантириб, ўз шодликларини халқ билан баҳам кўришни ҳоҳлаётганларига ишонгандим. Бу акцияга қизиқиш мени Олойга етаклади.

7 декабрь кундуз 11га етмай Олойга яқин жойга етиб келдим. Бир нечта одамларнинг йўл йўлакай қўлларидаги Конституцияни одамларга текин тарқатаётганини ҳам кўрдим… Аммо ёнларига яқинлашмай четдан туриб кузатиб турдим. Кўп ўтмай15 – 20 киши  Олой бозори дорвозаси олдига йиғилганларини кўрдим. Улар бу ерга келиши билан фуқаро кийимидаги кўплаб расмийлар одамлар ўтадиган йўлларда туриб олишганининг, улар томонга бошқаларнинг ўтишига изн берилмаганининг ҳам гувоҳи бўлдим. Шу учун ҳам у ерга ўтаолмадим. Бечора демократлар ўз халқи билан Ўзбекистон конституцияси кунини нишонлашмоқчи эди. Шунга ҳам йўл беришмаяпти-я, деб ўкиниб уйга қайтиб кетдим.

Тоҳир Тошкандий.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares