ХАЛҚДАН ЗЎРРОҚ КИМ БОР?

Г.Бердиева

Жиззах вилояти Ғаллаорол туман Халқ таълимига қарашли Шерқангли қишлоғида янгидан қуриб фойдаланишга топширилган 46-умумтаьлим ўрта мактабининг бугунги аҳволи ачинарли… Мактаб биноси зах ерда курилганлиги сабабли ерга чўкиб деворлари ёрилиб кетмоқда. Мактаб ичига кирсангиз поллари қийшайиб паст-баланд аҳволга келиб қолган.

Мактаб йўллари асьфалт қилинмаган. Ўкувчилар мактабга бориш учун сув, лой кечиб уст-бошлари расво бўлиб дарсга қатнашади.

Иситиш тармоқларидан фойдаланишнинг умуман иложи йўқ.Сабаби на мактабда на қишлоқда табиий газ бор. Аҳоли уйларини печкага ўтин, кўмир ҳатто тезак ёқиб иситишмоқда.

 Кўриб турганимиздек бу қишлоқ болалари ҳеч кандай шароити йўқ мактабда тахсил олишмокда. Аҳоли бўлса ҳар йили қиш мавсуми учун 3-4 тоннадан кўмир сотиб олиб қишдан амаллаб чиқиб олишади. Кўмирнинг ҳам 1-тоннаси нақд 90.000 минг сўмга чиқиб кетди.

Гази йўқ қишлоқларга газ беришни ҳеч ким ўйламайди. Ачинарли тамони шундаки, қишлоқ одамларининг айтишича, Ғаллаорол туман газ филиалида бош мухандис вазифасида ишловчи Мирзааҳмад Нурматов туман ҳокимлиги 1-муовини бўлиб ишлаб юрган вақтида жоним омон бўлса, Шерқангли қишлоғига газ бердирмайман,  деб қасам ичган экан. Бу ичилган касамни Шерқангли қишлоғи аҳолиси ўша қасам азобини ҳамон тортишмокда.

Қойил қолиш керак! М.Нурматов эркак экан шу бугунги кунгача ўз сўзининг устидан чикиб, касамини бузмасдан турибди. Аҳолининг қийналиши уни заррача ҳам қизиқтираётгани йўқ. Афсуски, юқоридаги тегишли ташкилотларнинг М.Нурматовнинг хурмача қилиқларидан хабарлари ҳам йўқ.

Одамларга бу ҳақда айтсангиз, «иложимиз қанча, бу кишиларга Худодан инсоф сураймиз халос, зоримиз бору, зўримиз йўқ», дейишади. Аслида халқдан зўрроқ ким бор!

Г.Бердиева.

Жиззах.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares