
“Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш альянси” га Тошкент шаҳрида яшовчи Расулов Айдамир мурожаат қилиб, киракашлик қилишини, 2011 йилнинг 17 сентябрида Фарғона вилоятида яшовчи, Тошкент шаҳрида киракашлик қилувчи Тоджибоев Фарҳод томонидан калтакланганини маълум қилган. Тоджибоев Фарҳод мижоз талашиб Расулов Айдамирни дўппослаб, оёғини арматура билан уриб синдирган.
Расулов Айдамир синган оёғини 2 ой даволатган ва синган оёғининг суяклари билан пайлари жиддий лат егани учун у операция қилиниш арафасида. 2 ойдан бери Расулов Айдамир Мирзо Улуғбек ТИИБси ходимлари Жалилов Азиз ва Иноғомов Музаффардан безори Тоджибоев Фарҳодга нисбатан чора кўришни илтимос қилиб келмоқда, аммо терговчилар бу иш бўйича тергов олиб боришмаяпти. Тоджибоев Фарҳод эса терговчиларни сотиб олганини, ўзи эмас Расулов Айдамир жазоланишини ҳаммага айтиб юрибди.Терговчиларнинг телефони: 267 72 67. Расулов Айдамирнинг телефони: +998974432914
“Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш альянси” Расулов Айдамир ни ҳимоя қилиш ниятидалар.
Охирги пайтда шу ТИИБ ходимлари устидан кўп шикоят тушмоқда ва “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш альянси” ҳуқуқбонлари бу муаммо юзасидан мониторинг ўтказишмоқчилар. Альянс ҳуқуқбонлари Ўзбекистон ИИВни ўз ходимларининг бедодликларига эътибор беришга ва чора кўришга чақиради.
“Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш альянси” матбуот маркази.Тошкент. Ўзбекистон.