«ДУШМАНДАН ҚЎРҚМА – МУНОФИҚДАН ҚЎРҚ»

Саида Қурбон

     Интернет орқали ёритилган «Пластик чўнтакка зарар бўлаяпти» номли мақолам учун Р.Бобокаримованинг 2011 йил 4 август куни ёзилган аризасига биноан Пахтакор тумани ИИБ бўлимида  тергов қилиндим. Биз Бобокаримова билан ўзаро ярашдик ва ишни жиноят ишлари бўйича Мирзачўл тумани суди кўриб чиқиб 2011 йил 8 ноябр куни ажрим чиқарди.Судга  Абдазова М. раислик,  Н. Хакбердиева котиблик қилди. Бир ёш йигит келиб ўтирди.Уни таништиришмади. Ажримда эса  «Пахтакор туман прокурори ёрдамчиси К.Холмуродов иштирокида»  деб ёзилган. Бу ёлғон Бу йигит Комил Холмуродов эмас эди.Судда Р.Бобокаримова судъянинг «Сиз бу кишига пластика озиқ-овқат ололмаётганлигингиз ҳакида айтганмидингиз?» деган саволига «пластик карточкасига ун ололмаганимни айтганман» деди. Шукр, битта бўлсада рост гап  айтилди.

     Ўзимга тегишли бўлган барча ҳужжатлардан кўчирма беришларини сўраб  Абдазова М.номига ариза ёздим. Электор токи йўқлиги учун кутиб туришимни сўради.Анча кутдим.Электр токи келмади.Икки кун ўтиб Мирзачўл туманига яна бордим  Электр токи яна йўқ экан.. Ниҳоят ток келди.Шундан сўнг суд ходимларидан бири (ёш йигит) чиқиб коғоз олиб келишимни айтди. Мен коғоз олиб келгунумча ярим соатлар вақт ўтди. Яна ток ўчибди. Кечгача кутдим. Ниҳоят ток келди. Йигитча иккимиз туман марказидаги дўконларнинг бирига бордик. «Опа бу ҳужжатларни нима киласиз? Булар жуда кўпу, хаммасидан нусха олишга пулингиз етадими?» деди. «Бу ҳужжатлар тарих учун керак булади. Доим ёлғон гапириб яшамасмиз ахир, болам» дедим  Нусхаларни олдим. Ҳужжатлардан кўчирма олишим учун икки кун вақтим кетди. Қоронғу тушиб колганда уйга кириб келдим.

      2011 йилнинг 4 ноябр куни Жиззах телеканали орқали  вилоят ҳокимининг вилоят аҳолиси билан телемулоқати бўлди. Шу телемулоқатда бир аёл киши (исмини эслаб қололмадим)вилоят ҳокимига пластик карточкага 90% озиқ овқат маҳсулотларини сотиб ололмаётганлиги, ололганини хам нақд пулга нисбатан қиммат нархда олаётганлиги тўғрисида савол берди. Вилоят ҳокими С.Умаров бу савол тўғри берилганлигини тасдиқлади ва бунга албатта тегишли чора кўрилишини айтди. 

           Ҳакикатдан ҳам, бозоримизни айлансангиз  расталарда иштаҳани карнай қилиб, кўзинг тушган пайтиёқ сўлакни оқизадиган мевалар териб қўйилган. Туршак, ҳар- хил қоқилар,майиз, шўрданак, нўхат, помидор, бодринг, саримсоқпиёз, кўкатлар,олма, анор, нок, мандарин, узум, банан яна алламбало нарсалар.Уларнинг номларини  кўпчилик билмайди ҳам.Сут, қатик, сузма, қурт. Бозор расталарида йўқ нарсанинг ўзи йўқ., бироқ пластикка ололмайсиз. Бундан бир ой олдин картошка, пиёз,сабзи, шолғом карам,турп ва шунга ўхшаш маҳсулотларни ҳам ололмасдик. Айни кунларда бу маҳсулотларни пластикка сотадиган дўкон очилган дейишаяпти одамлар. Бирок нақд пулга нисбатан қимматлигини ҳам айтишаяпти. Масалан, бозорда нақд пулга бир кило картошка 700 – 800 сўм. Пластикка эса 1200, 1300 сўм.Фарқни ҳисоблайликчи. Пластикка 1200сўм – нақд пулга 800 сўм =400 сўм. 10 кило картошкадан 4000 сўм зарар кўраяпмизми? Бу биргина картошкадан кўраётган зараримиз. Олишимиз керак бўлган яна қанча озиқ –  овқат маҳсулоти бор. Қолган маҳсулотларнинг ҳам ҳар биридан  4000 сўмдан зарар кўрсак жами қанча бўлади?  Бу чўнтакка зарар эмасми? 

Қўлимдаги кўчирмаларни ўқиб чиқдим.

      Ҳужжатлар орасидан Пахтакор туман касалхонасининг туғриқхона бўлими ҳамшираларининг Пахтакор туман ИИБ бошлиғи майор Камолиддин Умаров номига 2011 йилнинг 8,10, 16- августда ёзилган тушунтириш хатларини  ўқиб чиқдим. 

      Улар ўзларининг тушунтириш хатларида «Қурбонова Саида исмли аёлни танимайман.(таниганлари ҳам) кўрмаганман. Ойлик иш ҳаққимни ўз ҳохишим билан пластикка ўтказганман. Пластик карточкага ҳамма маҳсулотни сотиб олаяпман. Менга пластик маъқул ва қулай.  Пластик учун эътирозим йўқ.». –  деб ёзишган. Бу тиббий ходимларга аввалига ачиндим. Сўнгра эса улардан нафратландим. 

Бу кимсалар манқуртлар эмасми? Ожиз, фикрсиз бу кимсалардан кимга фойда? Одамларгами? Жамиятгами?

Бундай мунофиқлардан  қўрқиш  керак. 



Саида Қурбон.

Жиззах вилояти Пахтакор тумани

11.11. 2011 йил.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares