ТАБИИЙ ЭРКИНЛИК

Носир Зокир

Уйимни балконидан ўз қўлларим билан эккан мевали дарахтга қараб турибман.Куз келди, дарахтнинг барглари тўкилмоқда.Тафаккур қила бошладим.Бир қарич дарахт новдасини ерга ўтқазасиз, у куртак очади,гуллайди,мева қилади,бу Оллохнинг қонунидир.Агар сиз бу дарахтни парваришламасангиз у қурийди.Андижонлик инсон организими бўйича фан доктори бўлган дўстимнинг айтишича,инсонни ички организми худди машина ишлаб чиқарадиган заводнинг конвеерига ўхшайди.Организимдаги моддалар бир-бирини тўлдириб ишлаверади. Бу ҳам Оллохнинг қонуни.Агар сиз эътиборсизлик қилиб шу моддаларни бирортасига зарар етказсангиз,хаётингиз хавф остида қолади.Худди шу каби, матбуот эркинлиги ҳам инсонларга Оллох томонидан берилган  неъматдир.Одамларни Оллох томонидан берилган ахборот олиш ва уни тарқатиш эркинлигидан маҳрум этаётган кимсалар худди дарахтни ўсишига ҳалақит бериб уни қуритган ёки инсон организмидаги моддаларга зарар етказиб уни ҳаётига хавф солган шахслардек,биргина одамларнигина эмас балки Оллохни ҳам душманларидир.Куни кеча Чуст шаҳрида бир гуруҳ дўстлар билан бир пиёла чой устида суҳбатлашиб қолдик.Улфатлардан бири: “Мана биз бемалол чойхонада хоҳлаган гапимизни гапириб ўтирибмиз,Мана шуни демократия дейдилар»деган эди ҳамма кулиб юборди. Яна бир дўстимиз сўз олиб, қуйидаги ниятни  билдирди: “Дўстимиз  ўзаро суҳбатимизни демократияга қиёсласа,кўпчилик буни кинояли кулги билан кутиб олди.Илоҳим келажакда мана шундай кинояли кулгиларга ўрин қолмасин»деди.Матбуоти эркин бўлмаган давлатлар аҳолиси  ўзи олган ахборотларни,гарчан  махаллий ОАВ ларида тарқатиш имконияти бўлмаса ҳам, барибир хоҳлаган жойига юбораверади ёки бир-бирига етказаверади.Ҳозир Ўзбекистон аҳолисининг аксариятида қўл телефонлари мавжуд.Шу телефон орқали дунёнинг хоҳлаган мамлакатида истиқомат қилаётган кишилар билан боғланиш мумкин.Демак, бундан буёнига Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларни махаллий  аҳолидангина эмас, балки четда истиқомат қилаётганлардан ҳам яширишнинг имконияти йўқ. Эркин матбуотга тўсқичилик қилаётганлар  хоҳлайдими, йўқми барибир Ўзбекиситон  бора-бора очиқ жамиятга айланиб бораверади. Ҳар қандай жамиятда эркинлик учун кураш тўхтамаган ва тўхтмайди ҳам. Инсонларнинг табиий эркинлигага қарши курашаётганлар эса  эл олдида шарманда бўлаверадилар.

Носир Зокир

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares