«YOSHLAR» ТЕЛЕРАДИОКАНАЛИДА ХОДИМЛАРГА НАСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛГАН НАВБАТДАГИ ҚУТҚУ

Ўзбекитсон Миллий телерадиокомпанияси «YOSHLAR»   телерадиоканалининг ҳар бир таҳририятида  навбатдан ташқари  йиғилиш бўлиб ўтди. Раҳбариятнинг ушбу мажлисни ташкил этишдан  мақсад, ходимларни хавотирга солишдан иборат бўлди. Бош муҳаррирлар томонидан ўтказилган  йиғилишларда таъкидланишича,  2012 йилнинг дастлабки кунлариданоқ барча ишчи-ходимлар аттестациядан ўтказилади. Журналистларнинг ўз касбига лаёқатини, малакаси, билим даражаси, хулқ-атворини аниқлашга  аниқлашга қаратилиши лозим бўлган  ушбу синовдан асосан битта мақсад кўзда тутилган: навбатдаги аттестация ходимларнинг компьютер саводхонлигини чиғириқдан ўтказади.

Бу хабарни эшитган аксарият ходимларнинг  юраги тавонига тушиб кетди. Сабаби, мамлакатнинг Марказий ТВсида фаолият юритаётган 50 фоиздан ортиқ журналистлар интернетдан фойдаланиш у ёқда турсин, компьютернинг клавиатурасини ҳам ушлаб кўрмаган десак, лоф қилмаган бўламиз. Рости,  кўпчилик ходимларнинг компьютер саводхонлиги – ноль. У ҳолда янги йил бошида  50 фоиз журналистлар синов чиғириғидан ўтолмай, тутдек тўкилар экан-да, деб ўйлаб қолдингиз, тўғрими? Адашасиз,  навбатдаги аттестация беҳудага компьютер саводхонлигига қаратилган эмас. Чунки ЎзМТРК раҳбариятига қўл остидаги ҳар бир ходимининг иқтидори, салоҳияти аён. Шунинг баробарида, журнатлистларнинг тенг ярими ҳамон компьютердан фойдаланиш масаласида нўноқлиги ҳам маълум. Ходамларнинг бундай қусурларидан бохабар раҳбариятнинг айнан компьютер саводхонилигадан имтиҳон олиш учун  енг шимариши бежиз эмас. Навбатдаги аттестациядан ҳам асл муддао журналистларнинг сарагини саракка, пучагини пучакка ажратиш эмас, йўқ, аксинча, ҳар доимгидек “билмасвой”ларни шилиш, ҳамёнларини қаппайтириш, фол очаётганим йўқ,  ишонаверинг. 

 Орзигул ХУДОЁРОВА

“Бирдамлик” Халқ Ҳаракати Ўзбекистон  бўлими

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares