Ғаллаорол туман газ филиали тамонидан тинч аҳолининг тинчини бузиб, отнинг калласидек қарз босиш тўхтовсиз давом этмоқда. Аҳолига табиий газни бир маромда бериш эса, ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келаётгани йўқ.
Жумладан кўп қаватли уйларнинг печкаларини узиш бўйича юқоридан буйруқ бўлган эмиш. Халқ биргина газ плита билан уйларини қандай иситади? Аҳолининг бетондан бўлган уйларда яшайдиган қатламлари ҳам бор. Бетон уйлар осонликча исимаслигини ҳаммамиз яхши биламиз.
Қиличини ялонғочлаб қиш келди. Мана шундай бўронли совуқ кунларда йўқ жойдан қарз чиқариб, аҳолининг тинчини бузиб, қарздор қилиб қўйиб счетчигинг ишламаяпди, вақтида пул тўламагансан сингари баҳоналар билан пенияси мана бунча бўлади, деб газларини узиб кетиш ҳолати деярли ҳар куни учрамоқда.
Тумангаз филиали назоратчилари ўзларига беркитилган ҳудудлардан тинч аҳолининг газ тўлов китобчаларини идорага олиб бориб, ҳисоблатиб келаман, деб тўлов паттасини ўз фойдаси учун йўқ қилиб юбориб, хонадон эгасига милионлаб қарз босиш холатлари ҳам учрамокда.
Менга маълум қилишларича, Ғаллаорол тумани 1-қангли қишлоғида яшовчи ёлғиз она Йўлдошева Саломатнинг ҳам газ тўлов дафтарчасини тумангаз филиалидан бир ходим келиб тўлов патталарини йиғиб юрибмиз. деб олиб кетиб, тўлов паттасини йўқ қилиб юбориб, натижада Йўлдошеванинг бўйнига қарз босиб 9-ой мобайнида газ ишлатаолмаган.
Газни узганлари камдек шўрлик, аёлни cудга беришиб суд орқали қарилик нафақасидан 50 фоиздан ушлаб қолишмоқда. Ҳаммадан ажабланарлиси шуки, Йўлдошевани ҳеч ким cудга ҳам чақирмаган, бечора суд қачон бўлиб ўтганлигини ҳам билмайди. Кўриниб турганидек, бу ҳол, ўзбошимчалик, халқни менсимаслик бир аёлни оеқ ости қилиш бўлади.
Йўлдошеванинг дарди ҳеч қаерга сиғмайди. Тумангаз филиали назоратчиси бориб яна она 660.000 минг сўм газдан қарзингиз бор экан вақтида тўламасангиз милион тўлашга курбингиз етмай қолади деб огоҳлантириб кетибди. Ким билсин, тумангазга теккан касал яна йўқ жойдан қўйилган қарзни суд орқали ундиришмоқчи шекилли.
Йўқ, тумангаз бу сафар хато қилади. Халқ бу ташкилотнинг нима ўйинлари бор эканлигини билиб бўлди энди ҳамма ўзи учун курашади.
Тумангазга бошлиқ бўламан деб ўпкасини қўлтиқлаб, югириб юрган Вафоев Шерзод газ системаси бўйича умуман ҳеч нарсани тушунмайди. Акс холда Ғаллаорол тумани Чувиллоқ қишлоғида яна бир оила газ портлашидан зарар кўрмаган, бир инсоннинг юзлари куйиб азоб тортмаган бўларди.Бу портлашни ҳам Вафоев ими-жимида ҳеч кимга сездирмасдан тинчитиб, овоза қилмай қўяқолди.
Вафоев вақтинчалик бошлиқ вазифасини бажармоқда. Агар ҳақиқий бошлиқ бўлиб қолса, қандай қилиқлар кўрсатишини Худонинг ўзи билади. Мен шуни биламанки, у ишчиларни ишга бўлишни ҳам эплай олмаяпти. Шу кунларда Тошкентга серқатнов бўлиб колди. Сабаби бўм-шу калласи билан Узгазхолдинг компаниясидан тумангазга бошлиқ бўлиб келиш учун тасдиқдан ўтмоқчи…
Яна тумангаз ишчи ходимларидан пахта йиғим терими тугаб кетсада, барча ишчидан нақд 50.000 минг сўм пулга қўл қўйдириб олди.129 кишидан нақд 50.000 минг сўмдан тушим… аломат фойда! Юқоридагиларнинг буйруғини бажараяпман деб шахсан менинг ўзимга табиий газдан 500.000 минг сўм қарз босди.
Агар қарзни тезроқ тўламасам газимни узиб кетишини айтиб уйимга 5 киши бўлиб келишди.
Вафоев ҳеч нарсадан қўрқмасдан шунча ишлар қилмоқда демак бунинг ишонган каттароқ амалдор одами, яьни таниши бор.
Нимаси биландир, Вафоев юқоридагиларга ёққанга ўхшайди. Мен Вафоевни ҳам, каттароқ танишини ҳам инсон сифатида ҳурмат қилишим мумкин, аммо бу қилиқлари туфайли эзилган Халқим учун оилам билан бирга Ғаллаоролдан Тошкентгача пиёда тинч норозилик номойиши ўтказиб, плакат кўтариб йўлга чиқмоқчиман. Вафоевнинг хурмача қилиқлари жондан ўтди.Тошкентгача пиёда йўлга чиқишимни тез кунда интернет саҳифаларида эьлон қиламан.
Г.Бердиева.
Жиззах.