НОҚОНУНИЙ РАВИШДА УЙИ БУЗИЛГАНЛАРГА ЁРДАМ БЕРИНГ!

“Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси” матбуот марказига Конева Александра ва Маямсина Светлана мурожаат қилишиб 2008 йилда Тошкент шаҳрининг марказидаги уларнинг уйларини Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига биноан огоҳлантиришсиз бузиб ташланиши натижасида  улар ва уларнинг оилалари  ноқонуний уй бузилиши қурбонлари бўлишганини билдиришди.

Конева Александранинг оиласини Фарғона йўли кўчасида жойлашган, биноси авария ҳолатида, квартираси моғор босган, сантехникаси эски ётоқхонага  мажбуран жойлаштиришган. Эпидимиология назоратининг бош врачи Салимсокова  У. бу квартирани текшириб бу ерда моғор замбуруғлари борлигини,иссиқ сув йўқлигини, канализация ўрнига ўра эканлигини,уйга ноқонуний  қурилган бино орқали кирилишини аниқлаган.

Замбуруғлар, захлик, совуқ ва асаб бузилишлар натижасида Конева Александранинг оиласи уч йилдан бери касал бўлишмоқда. Ҳолбуки, Конева Александранинг янги таъмирдан чиққан, «osiyo ekspert»  мустақил баҳоловчи компанияси томонидан 116 200  долларга, атрофидаги ери 14 миллион сўм 910 000 сўмга баҳоланган уйи бор эди.

Уч йилдан бери Конева Александра суд орқали мулкка бўлган ҳуқуқини тиклашга ҳаракат қилмоқда, бироқ Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Тошматов Н., Олий суд раиси ўринбосари Исмоилов О., суд ҳайъати раиси Ёдгоров Х., судьялар: Баева И.,Салахутдинов Д.,Хусанова Ф.,Зиганшина Г., Сатторов О., Ахатова Ш.,лар  ишни “ Ягона буюртма хизмати” муҳандислик компанияси,унинг вакили Турсунов Г., ва Тошкент шаҳар ҳокими фойдасига  ҳал қилишмоқда.

Конева Александранинг телефони: +99893 528 37 64.

 Маямсина Светлана  ҳам Шайхонтоҳур судига даъво аризаси тайёрлаган. Аризанинг матнини илова қилаяпмиз. 2011 йилнинг 14 ноябрида судья Мавлонова бу даъвони кўриб чиқишни бошлайди.

 Маямсина Светлананинг телефони: + 99897 744 74 82

«Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси» аъзолари Конева Александра ва  Маямсина Светланани ҳимоя қилиб БМТнинг қўмиталаригача мурожаат қилишмоқчи.

“Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси” нинг матбуот маркази. Тошкент. Ўзбекистон.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares