МИРЗАЧЎЛ ТУМАНИ: ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ НИҲОЯСИГА ЕТДИ

            Хабарларимиздан бирида “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати Жиззах вилоят бўлими раҳбари Саида Қурбонова  “Бирдамлик” сайтида эълон қилинган “Пластик чўнтакка зарар бўлаяпти” мақоласи учун жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 139-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилган мақола муаллифи С. Қурбонованинг “жиноий иши” юзасидан Мирзачўл туман судининг илк мажлиси, аниқроғи, саҳналаштирилган қўғирчоқ театрининг дастлабки томошаси бўлиб ўтганидан ҳам хабарингиз бор.

            Гап шундаки, Мирзачўл туман суди ишни биз кутгандек, узоқ чўзиб ўтирмади. Шу йилнинг 8 ноябрь куни С. Қурбонованинг иши юзасидан юмалоқ-ястиқ қилиб ажрим чиқарди қўйди.

          Шу ўринда мазкур суд ажримидан иқтибос келтиришни лозим деб топдик: “… Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман очиқ суди судья М. Абзалова, суд котиби Н. Ҳақбердиева ва Пахтакор туман прокурор ёрдамчиси К. Ҳолмуродов иштирокида … жиноят ишини кўриб чиқди…” дейилган. Ҳатто мазкур ажримда прокурор ёрдамчиси суд жараёнида “сўз олганлиги” ҳам зикр этилган. Биз бу фактга нима учун  урғу бераяпмиз? Нима учун сиз азиз ўқувчи эътиборини айнан шу жумлаларга, прокурор ёрдамчисининг суд мажлисидаги иштирокига қаратаяпмиз? Боисики, суд ажримидаги прокурор ёрдамчисининг иштироки ва “оташин нутқи”га оид сатрлар 8 ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисининг қип-қизил ёлғон ва уйдирмалар асосига қурилганлигни энг ёрқин далили.  Ҳа, ишонаверинг.  Гап шундаки, гарчи суд ажримида “Пахтакор туман прокурор ёрдамчиси К. Холмуродов иштирок этди ва сўз олди” дея иддао қилинган бўлса-да, амалда, аслида, мазкур суд мажлисида прокурор ёрдамчиси қатнашган эмас. Чунки К. Холмуродов Дўстлик туман прократурасида иш бошлаганига икки ойдан ошган.  Шубҳасиз тепанинг бўйруғи билан бўлиши керак, К. Холмуродов Пахтакор туман прократурасидан Дўстлик туман прократурасига ишга ўтказилган. Шу сабабли нақд икки ой давомида Пахтакор  туман прократураси идорасига қадам босмаётган қахрамонимиз – прокурор ёрдамчиси К. Холмуродов қандай қилиб “Пахтакор туман прокурор ёрдамчиси” сифатида жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг судьяси М. Абдазова раислигида бўлиб ўтаётган суд мажлисида иштирок этиши мумкин? Тушуниб етган бўлсангиз,  Дўстлик туман прократурасида тер тўкаётган К. Холмуродовни мажлисида иштирок этди дея ёлғон суд баённомасини тузган судья М. Абдазовага кўра,  ҳатто суд мажлисида Пахтакор туман прокурор ёрдамчиси  К. Холмуродов сўз олиб, суддан “С. Қурбонованинг ўз ишига пушаймонлиги, илгари судланмаганлиги, жабрланувчидан кечирим сўраганлиги,  тарафларнинг ярашганлиги сабабли, яраштирув баённомасини тасдиқлаб,   гумонланувчи С. Қурбонованинг айбдорлик масаласини ҳал қилмасдан, уни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, ишни ҳаракатдан тўхтатишни” сўраган. 

            – Тўғри, прокурор ёрдамчиси К. Холмуродов менинг судимда қатнашган эмас, – дейди суд ажримига кўз югуртирган Саида Қурбонова азбаройи ҳайронлигидан елка қисиб, – Ахир, у Дўстлик туман прократурасида ишлаётганига икки ой бўлди-ку, қаднай қилиб Пахтакор туман прокуратураси номидан суддда иштирок этиши мумкин?

            Бу ҳолат Ўзбекистон судлари йўқдан бор қилиш масаласида устаомон эканлигидан далолат, нима дедингиз. Хулласи калом, суд мажлиси давомида судда раислик этувчи  Мимрзачул туман суи судьяси М. Абдазова  ана шундай устамонлигини усталик билан намоён қила олди.

         Ва ниҳоят суья  ўз ажримига жимжимадор муҳрини босди: унга кўра, Саида Қурбонова Оммавий ахборот воситаси бўлган интернет тармоқлари сайтида “Пластик чўнтакка зарар бўлаяпти” мақоласи орқали Пахтакор туман тўғриқхонасининг тез тиббий ходими Р. Бобокаримованинг оиласи ва турмуш тарзини шарманда қиладиган туҳмат ва уйдирмалар билан жабрланувчининг шаъни ва қадр қимматини камситган… Бироқ шунга қарамасдан суд ЎзРесЖК ва ЎзРесЖПКнинг ҳали у моддасини, ҳали бу моддасини қўллаб, бир сўз билан айтганда, гапни айлантириб, айлантириб, хуллас, алал оқибат жабрланувчи Р. Бобокаримованинг яраштирув тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришга ва “прокурор ёрдамчиси сўраганидек”, Саида Қурбонованинг айбдорлик масаласини ҳал қилмасдан, уни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, ишни ҳарактадан тўхтатишни лозим деб топди.

    Ҳали шу билан иш ҳал бўлган эмас, гапнинг қаймоғи ҳали токчада. Яна нима гап дейсизми? Гап  Пахтакор туман “Чаманзор” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Товбой Солиев  томонидан Саида Қурбонова хусусида  судга ёзиб, тақдим этган тасвифномасида. Уффф, эшитсангиз ва эсласангиз, афтингиз бужмаяди. Нима эмиш, Т. Солиевнинг тафсифномасига кўра “Саида Қурбонова “Бирлик” партияси аъзоси” эмиш. Суд матреаллари билан танишаётиб, маҳалла оқсоқолининг тавсифномасига кўзи тушган Саида Қурбонова шу заҳотиёқ менга қўнгироқ қилиб:

–          Синглим, симздан бир нарсани сўрамоқчи эдим, Ўзбекистонда “Бирлик” деган партия борми? – дея сўради ҳайратини яширмай.

         Опанинг азборойи ҳайратга йўғрилган хитобидан “Бирлик” деган нарсадан мутлақо бехабар эканлигини англаш  мушкул эмасди.

          Бу ҳолат нимадан даолат, биласизми?  Ўзбекистонда  Қишлоқ ва Маҳалла фуқарлолар йиғинининг номигагина мавжудлигидан. Бугунгилик кунда Қишлоқ ва Маҳалла фуқаролар йиғини гўдакларга берилиши керак бўлган нафақани таъма эвазига улашиш, кам таъминланган ва имконияти чекланган кишиларга берилиши лозим бўлган моддий ёрдам маблағларини ўзлаштириш, фуқароларга арзон нархда берилиши керак бўлган ун ва ёғ маҳсулотларини талон-тарож қилиш билан овора. Маҳалла “беглари”нинг бундан бошқасига кучи ҳам қурби ҳам етмайди. Назаримизда, “Чаманзор” фуқаролар йиғини раиси Товбой Солиев ҳам юқорида санаб ўтганимиз – юлғучлик юмушларидан ортиб, Саида Қурбонованинг шахси, ҳаёт тарзи билан қизиқмаган, қизиқиб ҳам кўрмаган. Бу аёл шахси ҳақида билмайди ҳам. Т. Солиев бир нарсани бир пайтлар қулоғига чалингани “Бирлик” деб аталадиган мухолифат бор. Кимки унга аъзо бўлса ўзи қаро, юзи қаро, иши, ҳатто тақдири ҳам қаро –  лой чапланади.  Мухолифат деган сўзгинанинг ўзи бўлса бўлди,  кишини бадном қилишдан осони йўқ. “Бирлик” деган ташкилотдан бехабар бир аёлни – Саида Қурбоновани “Бирлик” партияси аъзоси дея судга ёлғон тавсифнома ёзиб берган Т. Солиев бўҳтон битаётганида бегуноҳ бир банданинг тақдирига қаро тортишга уринмаганлигига ким кафолат беради?

 Малоҳат Эшонқулова

“Бирдамлик Халқ Ҳаракатининг  Ўзбекистон бўлими  раҳбари

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares