Ўзбекистон ОАВлари ҳар доимдагидек йўқ нарсани бордек кўрсатишмоқда ёки ёлғон гапиришмоқда.
Журналда Ўзбекистон банкларида амалга оширилган ишлар тўғрисида ўқидим ва банк соҳасидаги навбатдаги қуруқ мақтовлар деб ўйладим.Банкнинг исталган мижози бу система ўзгариб дунёда рўй бераётган реал ўзгаришлар билан бирга қадам ташлаши лозимлигини айтади. Бизда эса кўрсаткичлар ҳар доимдагидек юқори,аммо бу қўшиб ёзишларсиз бўлиши мумкин эмас.Бу амалдорларимизнинг менталитети.Бу банк соҳасини ҳам четлаб ўтмаган.Энг оғриқли мавзу бу кадрлардир. Кадрлар масаласи банкларда катта муаммо. 20 йиллик мустақилликнинг таъсири билинмоқда.Ёш авлодларимизнинг билими ҳам оғриқли мавзу.Банк хизматчилари,айниқса операторларнинг малакасининг етишмаслиги, банклар ўртасидаги алоқаларнинг йўқлиги,мижозларнинг ҳисоб рақамлари билан ишлашнинг яхши ўйланмаган системаси натижасида кўпгина тушунмовчиликлар ва чалкашликлар рўй бермоқда.
Жисмоний ва юридик мижозлар билан ишлаш пайтида биттагина тилни билиш натижасида мижозлар ва банк ходими ўртасида тушунмовчиликлар келиб чиқмоқда.Бу “Тиллар тўғрисида”ги Қонунга зиддир.Мана сизга умумий таълимдан рус тилини олиниши натижаси. Банк хизматчиларининг билимсизлиги мижозлар учун муаммолар яратаяпти. Кундалик кўчирмаларнинг ўз вақтида расмийлаштирилмаслиги мижозларнинг ҳисоб рақамига пул тушишда хато ва кечикишларга олиб келмоқда. Банклар ўртасида информацион алоқа йўқ.Мисол учун, агар мижознинг Ипотека банкдаги ҳисоб рақамига Саноат қурилиш банки орқали пул тушмаса мижоз пулни қабул қилиб олган банк йўл қўйган хатони аниқлаштириши имконсиз. Мижозга хизмат кўрсатувчи банк ҳар қандай жавобгарликни ўз бўйнидан соқит қилади ва хато аниқлангунча пул бир неча ой ётади. Хизмат кўрсатиш учун ҳақ ставкаси умуман тушунарсиз. Ҳар бир банкда ўз ставкаси бор. Нимани хоҳласа ўшани қилишади.
Пластик карточкалар билан ишлаш ҳам алоҳида масала. Пластик карточкалар билан ишлаш системаси кенгайиб бормоқда, аммо банклар яхши ишлаш ва республиканинг иқтисодий сиёсатини қўллаб – қувватлаш ўрнига ўзининг ёмон ва сифатсиз иши билан мижозларда ишончсизлик туғдирмоқда. Пул олувчининг ҳисоб рақамига пул хатолар билан ва кечикиб тушмоқда.Пул манзилсиз ва фамилиясиз ўтказилмоқда ва бу айниқса коммунал тўловларни тўлашда кўриниб муаммолар келтириб чиқармоқда. Тошиссиққувват,Сувсоз,Тошгаз, УЖМШга ўтказилган пулларни топиш жуда қийин,баъзида эса имконсиз.
Депозитлар билан ишлаш ҳам оғриқли мазу.Депозитдан фойдаланилгани учун банк мижоздан пул олади,бироқ йил охирида дивидент ёки фоизларни мижозга берилмайди.Ҳолбуки, мижознинг пуллари ҳисоб рақамида йиғилади ва банкнинг ичида ишлайди. Банк депозитда катта фойда олади,чунки кредит мижознинг депозитидан берилади.Кредит учун банк фоиз олади.Нимага фойда мижозга ҳам тақсимланмайди? Масалан: Ипотека банки.Ипотека банкининг таъсисчиси ким номаълум
Хокимлар УЖМШларни Ипотека банкидан банкка фойдали бўлган шартларда фойдаланишга мажбур қилишган. Депозит рақами бу кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг йиғилган пули. Депозит учун фоиз қани? Бутун банк системаси бизни ҳайрон қолдиради,аммо журналда банк системаси барқарорлиги ёзилган. Бекор гап! Банкирлар банк системасидаги билимни ошириш учун пулни аямаслиги керак. Бироздан кейин жаҳон системасига ета олмаймиз.Тараққиёт ва яна тараққиёт. Билимсизлик боши берк кўча.
Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати.