
Татьяна Довлатова оиласини қувғин қилиш давом этмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати 2011 йилнинг 8 сентябрида Татьяна Довлатованинг турмуш ўртоғи Ополоник Борисни давлат ишидан бўшатиб энди уни дайдига айлантиришга қарор қилди. 2011 йилнинг 28 октябрида Ўзбекистон ҳукумати Ополоник Борис яшайдиган квартирани баҳолаб сотишга қарор қилди.Бу нима учун қилинмоқда? “Фаровон” Ўзбекистондаги ҳаёт тўғрисидаги ҳақиқатни гапиргани учун Татьяна Довлатовадан шундай йўл билан ўч олинмоқда. Ўзбекистон суди сиртдан Татьяна Довлатовадан 10 000 000 сўм + 25000 миқдоридаги давлат божини + жаримани вақтида тўламагани учун 100 000 сўм миқдоридаги фоизларни + ўзбек тилини билмагани учун Татьяна Довлатовадан хафа бўлган “Ўрикзор” маҳалласи раиси (ИИВнинг собиқ полковнинги) нинг илтимосига кўра яна 200 000 сўм жаримани ундириш тўғрисида қарор қилди.Татьяна Довлатованинг нафақаси бор – йўғи 130 000 сўм эканлигини ва у 10 325 000 сўмни бир тўласига тўла олмаслигини эътиборга олиб, Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани суд ижрочилари бу суммага доимо фоизлар қўшилиши тўғрисида Татьяна Довлатовани огоҳлантиришган эди. Ўзбекистон ҳукуматининг “ адолатли ва қонуний” эканлигини,ҳеч қачон адолатга эриша олмаслигини эътиборга олиб 2011 йилнинг 22 сентябрида Татьяна Довлатова бу жарималарни нафақасининг бир қисмини ушлаб қолиши ҳисобига қоплаш тўғрисида ариза ёзди. Бир ойдан ошиқ вақт ўтди,аммо суд ижрочилари бу аризага ҳеч қандай эътибор беришмади,чунки Татьяна Довлатова кўп гапирмаслиги учун уларга квартирани тортиб олиш буюрилган.Ўзбекистон ҳукумати суд ижрочиларига квартирани арзонга сотиб у ерда яшовчиларни кўчага улоқтириш тўғрисида буйруқ берган. Татьяна Довлатовадан ўч олиш ва унинг мисолида ҳукумат билан маслаҳатлашмай,рухсат олмай кўп гапирилса нима бўлишини қолган одамларга кўрсатиб қўйиш учун барча нарса қилинмоқда.
Масалан: Россия телевидениеси режиссёри “Рус маданий маркази” директори Татьяна Моторнюк билан суҳбатлашмоқчи бўлганда у қатъиян бош тортди.Бироқ 2011 йилнинг 5 майида у “ Ёшлар” каналида чиқиб Россия телевединиесига интервью берган одамларни қоралаб чиқди. Кўринишича, у бунга ҳукуматдан рухсат олган.Шунинг учун Татьяна Моторнюкнинг қариндошларини ишдан бўшатишмаяпти ва квартирасини сотувга қуйишмаяпти.Бизнинг тахминимизча, Татьяна Довлатова яна қарздор бўлиб қолиши,уни ва унинг оила аъзоларини яна босим остига олиш учун нархловчи Татьяна Довлатованинг квартирасини ҳукумати буюргандай “тўғри” ,яъни жуда арзонга баҳолайди. Квартиранинг бозор нархи тахминан 55-60 миллион сўм. Ўзбекистон ҳукуматини квартирадан чиқариб ташланиб дайдиларга айлантирилган одамлар нима қилиши қизиқтирмайди.
Татьяна Довлатова ва унинг оиласи тақдирини Ўзбекистон МХХ си бошқаргани учун Татьяна Довлатова нисбатан қонунлар ва Конституция ишламайди
Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати.