ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, БОШЛИҚ…

(Қанча юқорига чиқсангиз пастга тушаётганингизда шунчалик қаттиқ лат ейсиз…)

Ғаллаорол тумангаз филиалида вақтинча бошлиқ вазифасини бажарувчи Вафоев Шерзод тумангаз ишчиларидан пахта йиғим-терими учун ҳар бир ишчидан 25.000 минг сўмдан накд пул йиғиб олди. (кохонада 129 киши ишлайди)

Яна ўзи тўйса ҳам кўзлари тўймасдан яна 50.000 минг сўмдан металлом учун ойлик маошларидан ушланди . Қарабсизки бир йилда икки маротаба металлом учун пул йиғилди. Аслида металломнинг нормаси аллақачон бажарилган эди. Нима дейсиз, бошлиқ – бошлиқда! Буйруғини бажармай кўрингчи шу пайт ишдан бўшаганлигингиз ҳақидаги буйруқни қўлингизга тутқазишади. Буларнинг ҳаммаси жиноятку!

Вафоев Шерзод бу жиноятларни тумангаз филиали бош ҳисобчиси Уталов Саҳобиддин билан биргаликда қилмокда. Тумангаз филиалидан 20 киши пахта йиғим-теримига жалб қилинган. Пахта даласида еб – ичишнинг умуман тайини йўқ. Ётган жойларида зарур ашёлар, иссиқ хоналар бўлмасада, ҳар бир киши кунига 1000 сўмдан хонадон эгаларига пул тўлашмокда. Пахта терганлари учун пулларини эса, умуман олишолгани йўқ.

Тумангаз филиали чилангар ишчиларининг ойлик маошларидан 250.000 минг сўмдан мажбурий қўл қўйдириб бу пулларни ҳам Вафоев «сув қилиб» юборди. Бош ҳисобчи билан биргаликда ўзаро тил бириктириб, ишчилар учун ажратилган 40 милион сўм пулни жиғилдонларига уришгани ҳақида хабарлар бор.

8.милион сўм пулни «Билайн компанияси» билан тузган шартномасига асосан қайтариш кераклигини айтиб, «хисобини» беришди. Аслида бу шартнома ҳам борми йўқми ҳеч ким кўрмаган…Мажбурий 85 минг сўмдан қўл т елефони тарқатишиб 8.000.000. милион сўм пул қандайдир фирмага кетди. Колган 32 милион сўм қаерга ғойиб бўлгани номаълум.

Бу ўзбошимча бошлиқ юқорига шу даражада баланд учмоқдаки. қачондир ерга ҳам тушиш кераклигини хаёлига ҳам келтирмаяпди. Аслида қанчалик баланддан йиқилсангиз, шунча қаттиқ лат ейсиз, жаноб бошлиқ…

Г.Бердиева.

Жиззах.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares