ЕТИМНИНГ ОҲ-ВОҲУНИ КИМ ЭШИТАДИ?!

2011 йилнинг 12 октябр куни тонг вақти билан соати 8-00 да Сурхондарё вилояти Бойсун тумани С.Айний кўчаси, “Кўк-Тепа” маҳалласида яшовчи фуқаро,Гулнора Содиқова эрталабки нонушта устида жон таслим қилди. У ўлимидан олдин ака-укаларига: “Борди-ю, менинг жонним узулса, менинг ўлигимни кўп йилдан буён яшаб келаётган, ота-онам ҳовлисидан чиқаришларингизни илтимос қилиб сўрайман…” деб васият қилган экан. Гулноранинг васиятига кўра, унинг ўлик жасади ота-онаси ҳовлисидан чиқарилди…
Гулнора Содиқова яшаб келган ҳовли, асли ота-онасига қарашли бўлиб, ҳовлининг катталиги атиги 4 сотиҳ ер ва 4 хонали уйдан иборатдир. Бу тўрт хонали уйнинг ташқи кўриниши оддий, пахса деворлар билан 1940 йилда қурилган. Кичкина ховлида ва уйда 20 кишидан ортиқ фуқаролар бир жойда яшаб истеъқомат қилиб келмоқдалар.
Гулноранинг 3 та фарзанди ва оиласи ҳам, шу мўжазгина ховлида умр ўтқазиб келмоқда эди. Гулноранинг турмуш ўртоғи Мовлон ака эса, кўп йиллардан буён ишсиз. Нақд етимнинг ўзи. Мавлон ака, ёшлиги Бойсун туманига қарашли, “дедом” болалар ва ўсмирлар мактабида ўтган. Мавлон аканинг асли миллати, туркман. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилгандан сўнг, Бойсун туманига қарашли, “12-сонли меҳрибонлик уй”ни кўп миллатли йигит-қизлар тарк этган бўлса-да, бироқ Мавлон ака, Бойсун туманида қолди. Шу ерда бойсунликлар хонадонида ишлаб, ёттиб, кишилар гап-сўзини эшитиб, қоқилиб-суқилиб юрдилар. Мавлон ака, мардикорчилик қилиб юрган кезларида, жигар серрози касаллик дардига чалинди. Унинг соғлиғи ёмонлашиб, “айтарли даражада” бўлиб қолди. У кишини соғлиғи учун, қайғурадиган “Ҳа,” деб сўровчи инсон топилмади. Аммо… Гулнора
Содиқова укишининг жонига оро кирди. Мавлон акани ўзига, “жуфти ҳалол деб” топиб, ота-онаси яшаб турган, “ҳайҳотдай” ҳовлисига олиб келди. Бу холатни кўрган ака-укалари эса, “кичкина ҳовлимизга яна битта нонҳўр кўпайди!” дейшди. Лекин… Гулнора шанига айтилган бўхтон ва туҳматдан иборат сўзларга эътибор бермай, ўз оиласини сақлаб қолиш учун, эртаю-кеч ҳизмат қилди. Шу ҳалол меҳнати эвазига, учта фарзанди ва етим эрини боқди. Оқ ювуб таради. Эрининг касаллиги, ўзининг соғлиғини ўйламай, иссиқ-совуқ демай, тунни-кечга уллаб тинимсиз меҳнат қилди. Бойсун тумани шифохонасида, “фаррош” бўлиб ишлади. Буни қаран-ки, тақдир “иш”ини, Гулнора Содиқова “ўпка-юрак ва кам қонлик касаллик дардига чалинган” деган сабаб билан оламдан кўз юмди…
Биз Гулнора Содиқованинг уйларига таъзия билдириш мақсадида борган-дик, у кишининг турмуш ўртоғи Мавлон ака, қўйдагиларни бизга сўзлаб бердилар:“Ўзбек ҳалқида бир ажойиб мақол бор.“Етимни кўрсанг, тепиб ўт. Бир кун келиб одам бўлса, ҳаммасини унутади” дейдилар. Мен бошимдан кўп касалликлар ва оғир кунларни ўтқаздим. Инсонни ажали етмаса киши ўлмас экан. Ўзим жигар ҳасталиги билан ўн йилдан буён оғрийман. Шу йиллар давомида турмуш ўртоғим, менинг касаллигимни юзимга солмади. Мени ва болаларимни боқди. Бечора, Гулнора ўз жонни оғир ҳаёт ташвишларидан қутқазди! Мен-чи?! Мен энди нима қиламан? Аслида Худо менинг жонимни олса бўлмасмиди? Худо мени бошимга етимлик “тож”ини кийгизган бўлса, энди эса, етимлик болаларимга ҳам, насиб этди. Ўзимнинг соғлиғим, “ҳаминқадар!”“Менинг жигар ҳасталигим яхши бўларкан”, деб эрта-ю-кеч пиво ичимликгини ичиб тураман. Шояд-ки, Оллох менинг ҳам, жоннимни тезда олса. Бойсун ҳалқидан мен бир умр миннатдорман. Ҳар куни кўчага чиқиб, инсонлардан пиво учун, пул сўрайман. Улар мендан пулларини аямайдилар. Бу пулларга Бойсун бозоридан озгина бозорлик қилиб келаман-да, қолганига эса, пиво сотиб оламан. Аммо кундан-кун сўлиб бормоқдаман. Гоҳида оғзимдан қон келади. Жигарим эса, бир шишади, бир пасаяди. Ўлимим ҳам, эрта-индин эшик қоқиб келса керак! Кечаю-кундуз болаларим тақдирини ўйлайман.Қайноғаларим,“бир бурда нон топаман деб”, Россия давлатига ишга кетган. Мен ҳам, баъзан улар билан бирга, Россияга ишга кетайин-ми, деб ўйлайман. Ким мен бечора ғирт етимни оҳ-воҳуни эшитар эди? Ёлғиз Оллодан илтижо қилиб сўрайман. “Менинг ўлигим, кишилар қўлида қолмасин” деб кечалари нола қиламан. Мен ва турмуш ўртоғим Гулнора бир умр ўзимизнинг ҳовлимиз бўлармикан, деб орзу қилиб келдик. Афсуски, бу орзулар ҳаммаси саробга айланиб бўлди… ”

Фахриддин Тиллаев
Сурхондарё!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares