БИРДАМЛИК АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТДИ

       13-Октябр куни «Бирдамлик»нинг Наманган вилояти бўлими фаоллари, вилоят марказидаги 1-кичик туман, 1-кўп қаватли уйда истиқомат қилучи фуқаролар вакили ҳамда Норин туманидан келган, иккита фарзанди Ўзбекистон жиноят кодексининг 159-моддаси билан 16 йилга қамалиб ҳозирда Қарши ва Навоий  вилоятларидаги жазони ўташ калониясида жазо муддатини ўтаётган Ойзода Ахмаджонова  билан биргаликда, уларни аризаларини топшириш учун Наманган вилояти ҳокимлигида бўлдилар.

 

             Маълум булишича фуқаролар давлат идораларига ариза топширганларида кўпинча уни қабул қилиб олинганлиги ҳакида масъул шахсларга қўл қўйдириб олмас эканлар. »Бирдамлик»фаоллари фуқароларга бу ҳакда қискача тушинтириш бердилар. Ариза ёзганлар аризаларини топширдилар. Ҳокмият вакили аризаларни бир нусҳасига қўл қўйиб, акция иштирокчиларини олдига чикиб «Конун буйича аризаларинга бир ойдан кейин жавоб берамиз»деб айтди. Аслида бу акцияга 9 та тумандан, ҳаракат фаоллари ва ҳокимиятга ариза ёзган бир неча кишилар жалб этилган эди. Лекин акцияга иккита тумандан ва вилоят марказидан 6 нафар фаол ва икки нафар аризачилар келишди холос. Фурсатдан фойдаланиб фаоллар «Бирдамлик» ҳаракатини низом ва дастурларини фуқароларга бериб, ҳаракат мақсади ҳакида уларга сўзлаб бердилар. Акция 14-Октябр куни ҳам давом этади.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                   

  «Бирдамлик» ҳаракати, Фарғона водийси бўйича матбуот маркази.                                                                                                                                                                                       

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares