“Бирдамлик” Халқ Ҳаракати ташаббуси билан ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон “ОШ”( ОММАВИЙ ШИКОЯТ) тадбири хусусида

            20 йилдирки Ўзбекистонда деярли барча фуқароларнинг турли муаммолар борасидаги аризалари, ҳукумат идораларига ёзган шикоятлари давлат амалдорлари томонидан мутлақо эътиборсиз қолаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Мамлакат аҳолиси бир муаммосини ҳал қилиш учун йиллаб ҳукуматнинг турли идораларида, суд, прократура, ҳокият  биноларининг эшиги олдида 3-4 йиллаб сарғайишига тўғри келмоқда. Бироқ айсуски, умрнинг ўтаётган бу қиматли даври бесамар кетмоқда, яъниким, мансабдорларнинг ўз ишларига совуққонлиги, эътиборсизлиги туфайли одамлар мазкур идоралардан ҳафсаласи пир бўлиб, ноумид қайтишмоқдак, бу ҳолат барча қатори  “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати аъзоларини ҳам ташвишга солмасдан, қўймайди, албатта.

              Мудраб ётган ҳукумат амалдорларини уйғотиш мақсадида нинг “Бирдамлик”  Халқ Ҳаракати аъзоларини мамлакат бўйлаб 12, 13, 14  октябрь кунлари, 3 кунлик  “Оммавий Шикоят” тадбирини уюштиришга аҳд қилган эди.

              Мана, бугун, 12   октябрь, “Оммавий шикоят” тадбирининг биринчи куни.

 Оммавий  “ОШ”  тадбири режасига асосан, бугун соат кундузи соат 11.00 да  шикоят аризалари йиллаб ўз ечимини топмаётган фуқаролар “Олой” марказий деҳқон бозори  рўпарасидаги марказий дарвоза  олдидаги майдонда жамул-жам бўлиши ва улар йўл ҳаракати ва жамоат тартибига қатъий риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси  Олий Судига бориб, ўз арзларини топширишлари лозим эди. Бироқ, кўп афсуски, бугун Тошкент вақти билан кундуз соат 11.00 да юқорида кўрсатилган манзилга, яъни, “Олой” марказий деҳқон бозори рўпарасидаги марказий дарвоза олдидаги майдонга “Бирдамлик” Халқ Ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича раҳбари Дилором Исоқовадан ўзга бирор бир зоғ ташриф буюрмади.

         Бу ҳолат нимадан далолат беради? Ўзбекистонда шикоят қилувчиларнинг йўқлигидан, омманинг шикоят ва аризалари рисоладагидек ўз ечимини топаётганиданми, ёхуд?… Ёки …

            Шуни ишонч билан айтишимиз мумкинки, мамлакатда фуқароларнинг шикоят аризалари, гарчи қонунда кўрсатиб, белгилаб қўйилган бўлишига қарамасдан, мутлоқ эътиборсиз қолаётгани ҳеч кимга сир эмас. Савол туғилади: шундай экан, у ҳолда нега ҳукумат идораларининг остонасига бош уриб бориб,  муаммоси йиллаб  ҳал бўлмаётган фуқаролар нега бу тадбирда иштирок этишмади? 

Бизнинг назаримизда, ҳали халқ бундай тадбирларга тайёр эмас. Андижон воқеаларидаги қотиломондан кейин ҳали омма ўзидаги ички қўрқувни енгишга қодир эмас. Ички қўрқувни енгиш учун эса энг аввало ҳар бир шахснинг ҳуқуқий билими, саводхонлиги талаб даражасида бўлиши лозим.

Шу ўринда бошқа бир савол ҳам олдимизда кундаланг бўлиши шубҳасиз: Эҳтимол амалдаги ҳукуматдан ҳақиқат кута кута, кутганлари сароб бўлган халқ ҳамма нарсага этагини силба, қўлини ювиб-қўлтиғига суртган бўлиши, оқибатда эса, эндиликда одамлар қўнглида ҳеч ким ва ҳеч нарсага ишонч қолмаган бўлиши ҳам мумкинми? Мумкин, албатта.

           Ўйласанг, саволлар гирдоби талайгина албатта: биринчида: Ушбу тадбирнинг илк куни мамлакат киндигида муваффақиятсизликка дуч келишининг асосий сабабларидан бири, биз – “Бирдамлик”  Халқ Ҳаракати аъзолари ташаббуси мамлакат бўйлаб  билан ўтказилиши режалаштирилган мамлакат 3 кунлик  “Оммавий Шикоят” тадбирининг мазмун-моҳияти, мақсад-муддаоси кенг оммага керагича етказилмаганлиги ҳам бўлиши мумкинми? Мумкин албатта.

      Модомики,  фуқароларнинг шикоятлари, арз-додлари ҳақида, уларни ҳал этишга қаратилган Оммавий тадбир ҳақида гап кетар экан, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳали умидсизликкка тушишга вақт эрта. Чунки ҳали олдинда тадбирнинг нақд икки куни турибди. Икки кунгина эмас, ҳатто икки дақиқада ҳам   инсон ҳаёти тубдан ўзгариши, ақл бовар қилмайдиган оламшумул воқеалар содир бўлиши мумкин. Шу маънода демакки, Оммавий “ОШ” тадбири ҳақида хулоса чиқаришга ҳали эрта…

    МАЛОҲАТ

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares