Мен, Амонова Саодат Абдураҳмоновна, “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати сафида январь, февраль ва қисман март ойида фаолият кўрсатдим. Март ойида мазкур ҳаракатдан чиқиб кетишга қарор қилдим.
Чунки қарашларим ва фикрларим ҳаракатга раҳбарлик қилаётган Баҳодир Чориевнинг фикр ва қарашларига тўғри келмади. Чунки Баҳодир аканинг лафзсизлиги, қатъиятсизлигидан қаттиқ ранжидим.
Ҳар ҳолда одамда принцип бўлиши керак! Инсон айтилган сўзида туриши керак, ваъдасининг устидан чиқиши керак. Кейин яна битта нарса, биласизми, Баҳодир ака, агар Худо сизга юқтирсагина, Ислом Каримовдек даражага эришасиз, у хоҳламаса балки, умрингизнинг охиригача ҳам АҚШда юраверасиз ва ҳеч нарсага эришмайсиз!
Эҳтимол, бу гапларим сизга оғир ботар. Эҳтимол, менга аччиқ қилиб, жуда кўп нарсага эришарсиз, сизга ҳеч қачон ёмонлик тиламайман, Омадингизни берсин!!!
Барака топсин, Ислом Каримов, омади чопган экан, худонинг марҳамати биланми, ёки зари биланми, зўри биланми 23 йил тахтда ўтирибди!!! Яна 23 йил ўтирсин, ҳа ва яна 23 йил Ўзбекистонга Президент бўлсин!!! Яна бир гап Ислом Каримов тожик. Сиз ўзбексиз, ўзбеклар эса қўрқоқ ва номард халқ. Сиз ана шу халқнинг вакилисиз! Россия бостириб кирганида хонлар бирлашмай, парокандаликка учрашди. Шу боис Россия бошқа қардош республикалардан кўра тезда Ўзбекистонни ишғол қилди.
Октябрь революциясидан кейин ҳам, ўзбеклар русларга тезда қуллуқ қилиб ўзлигидан, миллий урф-одатларидан, ҳатто тилидан ҳам кечишга тайёр, ҳозиру-нозир бўлишди. Бошқа халқлар ўз тилида фильм тайёрлаб, кейин уни рус тилига ўгиришган. Ўзбекистонда бўлса, аввал рус тилида фильм тайёрлаб, кейин ўзбек тилига ўгиришармиди?. Қойилман, сизларга қойилман ўзбекларга! Ўзбекларга ҳам, Сизга ҳам қойилман Баҳодир ака!
9.03. 2012 йил.
Саодат Амонова.








