Хар сафар Узбекистон ва Туркманистон Президентлари учрашганда хоразмликларда ва тошховузликдарда муносабатлар яхшиланишига, чегарадан утиб-кайтиш осонлашувига умид уйгонади. Чунки икала томонда хам кон-кариндошлик, ошна-огайничилик кадимдан давом этиб келмокда. Чегаралар, божхоналардаги хукук бузилишлари шу дустона ипларни узиб юборишини хеч Ким истамайди.
Аммо ахвол сал унгланади-ю, танглик яна давом этаверади. Айникса, Туркманистон чегарачилари томонидан узбек фукароларининг укка тутилиши, хар хил тусикларга учраши, кийнокка йуликиши ва бошкалар тез-тез юз бериб туради. Хоразмликлар бундан нихоятда ранжиб, хавотирга тушадилар.
Хукук химоячиси Х. Якубовнинг гапига караганда, кейинги пайтларда бирон-бир кариндошиникига мехмон булиб борган узбекларни Туркманистонга борганидан то кайтгунича зимдан кузатиш холлари кучайган. 2009 йилнинг 9 ойи давомида 167 нафар хоразмлик Узбекистон фукаросининг паспортига чегарачилар томонидан Туркманистонга бир йил давомида кирмаслик тугрисида мухр босилган.
«Мен якинда бир якин кариндошимнинг уйига бордим. Аммо унинг уйида тунда ётиб колишимга имкон йук эди. Шунинг учун бошка тугишган кариндошимнинг уйида ётиб колдим. Чегарачилар мени кузатишибди. Нимага курсатилган адресда топилмадингиз деб айтишди. Узбекистон фукаролигини тасдиыловчи паспортимга Туркманистонга бир йил давомида кирмаслигим учун мухр босиб беришди. Бу нарсани мен инсон хукукларини поймол килиш деб тушунаман. Озод инсоннинг доимо кузатувда булиши халкаро конунларда кораланади» – дейди якинда Туркманистонга бориб келган хоразмлик Маткарим Юсупов.
Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида бир неча йил давом этиб келган танг муносабатлар ортидан икки давлат Президентлари дўстлик битимига имзо чекканлар. Президент Ислом Каримов икки томон ўртасида имзоланган битимларнинг амалий характерга эга эканлигини таъкидлаб: «Ўзбекистон ва Туркманистон чегаралари дўстлик, тинчлик ва баркарорлик чегаралари бўлиши керак» деб айтган. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида олтмишдан зиёд турли шартномалар ва келишувлар имзоланган, аммо бу шароитлардан фойдаланишни тарафлар “ёки хоҳламаяптилар ёки эплай олмаяптилар”.
Икки мамлакат фуқароларининг чегарадан ўтишида бюрократик жараёнларнинг ҳанузгача
давом этаётгани чегара олди савдосининг ривожланишига тўсиқ бўлаётган асосий омиллардан бири булиб келмокда. Чегарадан ўтувчи фуқаролар бир эмас, учта – муҳожирлик, чегара ва божхона назорат масканларида хужжат текшириш муолажаси давомида кўп соатлаб вақтларини йўқотмоқдалар.
Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи деҳқон Гулиммат Сафаровнинг айтишича, “Тижоратчилар товарларини кўтариб қўшни ҳудудга ўтишни истамаяптилар. Негаки, узоқ вақт давом этувчи текширувдан ўтиб бўлгунча мева ва сабзавотлар бузилиб, сифатини йўқотмоқда”, «Икки мамлакат расмийлари аллақачон бу муаммони хал килишлари керак эди. Чегаравий тартибни енгиллатишлари ва эркин савдо ҳудудларини яратишлари зарур. Кариндош-уругчиликка путур етмокда. Борди-келдимизнинг узилиши якинларимизни йукотишга сабаб булмокда. – дейди тошховузлик мехмонлардан бири Тозагул Хирмонова.
Бахтиёр МАХМУДОВ, хоразмлик журналист.



